Мирзоҳид Йўлдошев рақиб танлашда адашди!
10 ёшимда холодилник тузатиш устахонасида ишлаб топган пулимга ўзим учун пичоқ сотиб олгандим.
Ўша пичоқ билан ўзимни барча ёмонликлардан ҳимоя қиламан деб ўйлаганман.
Улғайиб эса ҳимояланиш учун совуқ қурол камлик қилишини тушуниб етдим.
Aқлингиз ва қилаётган тўғри амалларингиз мутаносиб бўлмас экан, сизни ҳеч бир қурол балолардан асраб қололмайди.
Aввало барча балолар тилимиз ва хатоларимиз ортидан келади.
Мураббийим "-Рақибинг ҳар қанча мушакдор ва жуссали бўлмасин, жағ ва бўйин ҳар қандай паҳлавоннинг ҳам энг нозик нуқтаси ҳисобланади, уни мушакларини шишириб бўлмайди ва биргина аниқ зарба уни оёқларинг остига қулатади" дегандилар.
Aммо зарбани пала-партиш берадиган баъзи амалдорларни кўриб ўз-ўзини нокаут қилиб қўймасмикин деб ўйлаб қолдим.
Нарпай тумани ҳақида daryo.uz нашри ёзган мақолага нисбатан ўз позициямни кўрсатганимдан кейин, айнан ўша туман мактабларидан биридан ноқонуний харажатларга мажбурланаётган мактаб директорлари ҳақида келган мурожаатни блогимга чиқардим.
Бу машмашалар ортидан курсисини йўқотиб қўйиш ваҳимасига тушган Нарпай ХТБ мудири 10 ёшимда ҳимояланиш учун соддаларча пичоқ сотиб олганимданда жўнрoқ иш қилиб қўйди, у "DARYO" нашрини шунчаки фейк хабар тарқатганликда айблаб ўз қўл остидаги мактаб ўқитувчиси бўлган ҳамда Ёшлар иттифоқи фаоли Сарвар Жабборовдан пичоқ вазифасида фойдаланмоқчи бўлди.
Сарвар Жабборов гарчи бу ишга мажбурланганини расман тан олмасада (ҳар ҳолда у ҳам ўз вазифасини сақлаб қолиши ва бошқарма раҳбарининг нафратига учрамасликни маъқул кўрадида) фейсбук тармоғида дарё нашрини ёлғончиликда айблаб пост қолдирган.
Энг қизиғи бу постни мен ҳам бу машмашага алоқадор бўлганим учун Нарпай ХТБ ходими Исмоилов Ғулом томонидан менга юбориш ва қоғозга ўралган таҳдид орқали овозимни ўчиришга ҳаракат қилишлари ростманасига мени "қутратиб" юборди.
Бугун эса бу мудир ҳақида видео ролик чиқди, туртиб қўйдим деб ўз ҳаракатидан тонган мудир бу гал ҳам зарбани беролмади.
Майли ҳурматли мудирбей сиз айтгандек дарё нашри сизга туҳмат қилди ҳам дейлик(аслида ундай эмаслигини бобиклар ҳам билади).
Хўш унда ҳожатхоналар учун агар давлат томонидан пул ажратилган бўлса буни ҳужжатларини ва пуллар қайси бир ҳисоб рақамидан қайси бир ҳисоб рақамига айнан ҳожатхонани қайта таъмирлаш учун ўтказилганлигини тасдиқлайдиган тўлов топшириқномалари(поручениялар)ни тақдим эта оласизми?
Ёки мактаб раҳбариятига оғзаки буйруқ асосида босим ўтказиб ўз ёнларидан таъмирланишига мажбурлаганингизни шунчаки тан оласизми?
Мен Қашқадарёликман Самарқандда бирор итим адашмаган сиз билан шахсан таниш эмасман, сизда бирор хусуматим ҳам йўқ ва моддий манфаатим ҳам.
Сизнинг айбингизни яшириш учун бошқаларга қоғозга ўралган таҳдидларни юбориш бу мушакдор рақибни айнан мушаклари устига енгил шапалоқ тортиб рақибни қутратиб юборишдек гап.
Мен интернетга адашиб тахминан блог очиб олган ёки блог ортидан миллионерга айланиш орзусида ёниб-куйиб кечагина блогинг соҳасига кириб келган болакай эмасман ва таҳдидларга ростманасига тупурганман.
"-Aгар ростдан айбсиз эканингизни омма билишини истасангиз қўл остингиздагиларни панасига ўтманг, қўлингиздаги қарталарни очинг ва рақибни мушак ўсмайдиган ҳиқилдоғига аниқ зарба бериб нокаут қилинг.
Йўқса кимдир бу ишларни тагига етиб сизни нокаут қилиб қўяди..."
деб мақоламни тугатмасимдан Дарё нашридаги танишим мана бу иккита мақолани ташлади, бирида у ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга ҳоким номидан буйруқ бергани иккинчисида эса Сардобага ёрдам баҳонасида ўқитувчилардан 100 минг сўмдан пул олгани айтилган.
Хуллас зарба беришни эплолмадингиз ва нокаутга учрадингиз РAУНД!!!
«Отабек Артиков» телеграм каналига аъзо бўлинг:👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEtFvRLxLky35eEZbA