Бош вазир ўринбосарига ишонганимдан афсусдаман – собиқ вазир
Айни дамда суди давом этаётган собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов иккита бинони яроқсиз ҳолга келтириш орқали давлатга етказилган 133,6 млрд сўм зарар бўйича кўрсатма бергани айтилмоқда.
Айблов хулосасида «Ўздонмаҳсулот» АКнинг 230,4 млрд сўмга баҳоланган маъмурий биноси (вазирлик тузилмаси кўчиб ўтиши белгиланган) ҳамда Тошкент давлат Аграр университетининг ўн йиллар давомида фойдаланилмай келинган 3 та ётоқхонаси собиқ вазирнинг топшириғи билан ноқонуний тарзда демонтаж қилиниб, яроқсиз ҳолга келтирилгани баён этилган эди.
Мазкур қонунбузилиши бўйича кўрсатма берган Азиз Воитов қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаган даврида «Ўздонмаҳсулот» АКга қарашли бинони бош вазир ўринбосари Ж.Ходжаев рухсати билан демонтаж қилганини ва унга ишонганидан чуқур афсусдалигини маълум қилган.
✅ @Samarqand_live