Ўзбекистонда 1 декабрдан компьютерхона ва интернет-кафелар фаолиятига рухсат берилади
Республика махсус комиссияси қарорига биноан, 2020 йилнинг 1 декабридан Ўзбекистонда электрон спортни янада ривожлантириш мақсадида компьютер ўйинлари марказлари фаолиятига рухсат берилади. Бу ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизматига асосланиб "Дарё" хабар бермоқда.
Бунда компьютер ўйинлари марказлари фаолиятида қуйидаги санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя қилиниши белгилаб қўйилди:
* фуқароларни алоҳида, бир-биридан ажратилган ҳолда столлар оралиғида ижтимоий масофани таъминлаган ҳолда жойлаштириш;
* ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши;
* ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 даража ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда мижозларни объектга киритмаслик чораларини кўриш;
* ҳар бир мижоздан кейин стол ва бошқа жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш каби қатор санитария талабларига риоя қилиниши белгилаб қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистонга авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилган.
Ўзбекистонда карантин талабларини қисқартириш мақсадида Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 5 сентябрдан мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларининг фаолиятига рухсат берилган, Мактабгача таълим вазирлиги 7 сентябрдан 14 сентябргача Тошкент ва Тошкент вилоятининг туманларида биттадан МТТнинг очилишини йўлга қўйилиши, 14 сентябрдан бошлаб ушбу жараён бутун республика бўйлаб босқичма-босқич ўтказилишини билдирган. МТТларнинг очилишида тарбияланувчилар ва ходимлар хавфсизлигини таъминлаш учун маълум чора-тадбирлар кўрилмоқда.