Ургут туманида кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари аниқланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ургут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Z.B.” МЧЖ раҳбари Р.Э. аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида банк муассасасидан ажратилган
2,2 млрд сўм имтиёзли кредит эвазига картошка маҳсулотини импорт қилмасдан ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги ҳамда
497,9 млн сўм солиқларни тўлашдан бўйин товлаганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 184-моддаси (солиқлар ёки йиғимларни тўлашдан бўйин товлаш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Канал 👉
@Samarqand_kanaluz