Самарқанд шаҳрида тадбиркорнинг 1,7 млрд сўмлик мулкини талон-торож қилган шахслар фош этилди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда “T.G.” МЧЖ Самарқанд филиали ҳайдовчи-экспедиторлари Ф.С. ва М.Н. ўзаро тил бириктириб МЧЖга тегишли
колбаса ва пишлоқ маҳсулотларини нақд пул ва пластик карталари орқали сотиб, ҳужжатларни қалбакилаштириш йўли билан жами
1,7 млрд сўмни ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉
@Department_uz----------------@Samarkand100 - Подпишитесь
Мы в Соц.сетях:Telegram I
Facebook I
Instagram