Жонга жондош опаю синглим.Ғамларимдан тўкилиб кетсам,
Ҳолим сўраб, кўтарар кўнглим.
Ситамлардан куйиб оҳ чексам,
Жонга жондош опаю синглим.
Биров қалбим оғритса ногоҳ,
Баъзан ичда чексам ҳамки оҳ,
Ҳаммасидан хабардор, огоҳ,
Қалбга қалбдош, опаю синглим.
Жон деганинг кечгани ёмон,
Кун келганда унутса осон,
Бир ёнингда суянчиқ, посбон,
Қонга қондош, опаю синглинг.
Яқинларим дебман жуда кўп,
Хом хаёлда юравердим хўб,
Бошга кулфат тушганда тўп - тўп,
Эслагувчим, опаю синглим.
Руҳим икки ўт орасида,
Кундузларим тун қорасида,
Кўндим Тангрим ҳар чорасига,
Сабру бардош, опаю синглим.
Ҳақиқатга боқолмадим тик,
Шундан балким бошим ҳам эгик,
Дардларимга фақат сиз шерик,
Малҳамимсиз опаю синглим.
Қачонлардир қилсам ҳам хато,
" Беайб фақат биргина Худо",
Дея менга бўлгувчи ҳимо,
Доим тиргак опаю синглим.
Жонга жондош, опаю синглим.
Санобар Тилакова
😊Кимга саломатлик тиласангиз, шу постни юбориб қўйинг !
👉
@Salomatligimizsirlari 💊