#mutolaa #quron #Alloh
АЛЛОҲУ ЛАА ИЛААҲА ИЛЛАА ҲУВАЛ ҲАЙЙУЛ-ҚОЙЙУМ🌙 ...Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Аллоҳнинг Китобидаги энг улуғ оят қайси?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», деди Убай ибн Каъб. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саволларини яна бир марта такрорлаган эдилар,
«Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳувал Ҳаййул-Қоййум», деди Убай. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мамнун бўлиб,
«Илм сенга осон қилинсин, Абу Мунзир», дедилар.
🗣
Бу улкан башорат эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу сўзлари Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга илм неъмати берилганига ишора ҳамда бу илм янада зиёда бўлишини сўраб қилинган дуо эди. Аллоҳ таоло бу дуони ижобат қилди. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу мусулмон умматининг энг машҳур қорисига айланди, бу умматнинг энг илмли кишиларидан бири бўлди.
💬 Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳуга:
– Убай, Аллоҳ таоло менга Қуръонни сенга ўқиб беришимни буюрди, – дедилар.
– Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! У Зот сизга менинг исмимни айтдими? – деди Убай.
– Ҳа, исминг ҳам, насабинг ҳам малаъул-аълода, – дедилар у зот.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга малаъул-аълода – фаришталар даврасида бир инсоннинг, бир банданинг исми зикр қилинишидан улуғ мартаба борми?
Аллоҳ таоло Ўзи Қуръонни ваҳий қилиб юбораётган зотга «Қуръонни Убай ибн Каъбга ўқиб беринг», деб буюришидан улуғ даражот борми?
😄Бир куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздаги қироатда иккиланиб қолдилар. Намоздан кейин Убай ибн Каъбга:
«Сен ҳам биз билан бирга намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди Убай.
«Нега луқма ташламадинг?» дедилар.
🟢Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу Қуръонга энг моҳир қорилардан бири эдилар. Шунинг учун ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдек зот намозда у кишидан луқма кутган эканлар.
☪️ Аммо Убай ибн Каъбга ато этилган даражотларнинг энг олийси шуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига жаннатни ваъда қилганлар!..
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🌸
Кимни Аллоҳ солиҳа аёл билан ризқлантирган бўлса ❔
Ёш боланинг савоби ота-онасига ёзиладими? ✅
Ҳанафий мазҳабидаги ҳукмларнинг қанчаси Абу Ҳанифага тегишли?✅ MUSLIM.UZ GA 📲
OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️
YouTube | 📷
Instagram | 🔵
Facebook