ИҚРОР! ЎЛИМНИ ЭСЛАНГ!
Бир куни Худодан келганда хабар,
Азроил индамай жонимни олар,
Либосим ечишиб, жасадим ювиб,
Кафанга ўрашиб, тобутга солар.
Жанозам тугаб, кўтарилар тобут,
Аёллар ортимдан дод солиб қолар.
Тобутим дастаси бўлиб қўлма-қўл,
Қабристон томонга аста йўл олар.
Молу-мулкларим қолар ортимда,
Ортимда қолади йиққан давлатим.
Кафандан бўлак, барчасин олар,
Тобутда жим ётар қуруқ савлатим.
Менгамас суяниб, ёғоч ҳассага,
Икки ўт орасида фарзандим қолар,
Белида белбоғи, эгнида чопон.
Ҳалойиқ олдида дод солиб борар.
Манзилга элитар, бир тўп оломон,
Руҳим кузатар, жасадим ҳолин,
Қулоғим остида бир сўз жаранглар,
Майитни узатинг, тобутни олинг.
Майитим қўйилиб, тортилар тупроқ,
Одамлар ҳаққимга қилар тиловат.
Ҳиммат қилганлари Ясинни ўқир,
Энг сўнги манзилим тупроқ нихоят.
Унутар бўлди бас дўсту-ёронлар,
Унутар жигарим, қадирдонларим,
Ўзга бир инсоннинг кўнглини олар,
Мени севган ўша, меҳрибонларим.
Бошимда оломон, абадий қолмас,
Фақат дуолари мен билан қолар,
Мени эслаб, сўнги бор ортига қараб,
Одамлар секин-секин тарқалар.
Бир уюм тупроқ совумай туриб,
Қабримда бошланар, савол-жавобим,
Дўзоҳнинг оловидан соёбон бўлар,
Қилган амалларим, қилган савобим.
Пар тўшаклар йўқ, қоронғу лаҳад,
Тупроқни остида ётар жисмим ҳам,
Камрон деган сўз йўқ, хотира энди,
Марҳумга айланар энди исмим ҳам.
Дунёга тўймайин, очиқ кетган шу,
Бир сиқим тупроққа тўлганда кўзим,
Руҳим само кезар, жасадим ерда,
Шунда мен дейманда, ўзимга-ўзим.
Шону-шухратга берилган эй зот,
Жимгина ётибсан, эгнингда кафан.
Муборак бўлсин, муборак сенга,
Бир уюм тупроғинг, янги бир ватан.☝️
📚-Камронбек Исмоилов.