Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев иштирокидаги йиғилишда тадбиркорликни ривожлантириш ва касбга тайёрлаш орқали камбағалликни камайтириш чоралари белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 27 февраль куни тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. «Мен бу ҳақда биринчи марта Олий Мажлисга Мурожаатномамда гапирдим, яъни бизда камбағалликнинг кўплиги тўғрисида.
Афсуски, биз шу пайтгача аксарият фуқароларимиз ҳақиқатан ҳам камбағал эканини кўриб-кўрмасликка, эшитиб-эшитмаганликка олдик. Бу нотўғри. Афсуски, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, халқимизнинг 4-5 фоизи камбағал экани айниқланди. Энди яшириш керак эмас, оғир шароитларда яшаётган одамларимизнинг асл муаммоси, вазиятини тушунишимиз, барча тоифадаги раҳбарлар дунёқарашимизни ўзгартиришимиз лозим бўлади.
👇
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEETiGDsZsalYXMbbA