3700 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтдилар
ТИВ ахборот хизмати хабар беришича, шу йил 1 июлдан 7 июлгача бўлган муддатда “Жибек жоли” — «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пункти орқали 2700 нафардан ортиқ ҳамюртларимиз Ўзбекистонга қайтган. Бироқ юзага келган техник муаммолар туфайли Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан юртдошларимизни ўтказиш чекланган миқдорда амалга оширилди. Оқибатда бу ҳолат чегарада 3000 га яқин Ўзбекистон фуқаролари тўпланиб қолишига сабаб бўлди.
✅ Республика махсус комиссияси, ДХХ Чегара қўшинлари ва Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги дипломатик ваколатхоналарининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 8 июль куни фуқароларимизнинг Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасидан эркин ўтишига тўсқинлик қилувчи барча техник ва ташкилий масалалар тезкорлик билан ҳал қилинди.
🚙 Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Оператив штаби маълумотларига кўра, 2020 йил 8 июль куни кечқурун ва 9 июль куни “Жибек жоли” – «Ғишт-Кўприк» назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар фуқароларимиз ўтказилди.
▪️ Ҳозирги пайтда давлатлараро чегарани кесиб ўтишда муаммолар йўқ, назорат-ўтказиш пунктлари одатдагидек ишламоқда, фуқароларнинг тўпланиб қолиши кузатилмаяпти.
🚧 Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон фуқаролари қайтиб келгандан кейин Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган талабларга қатъий риоя қилган ҳолда 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.
Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Facebook · Youtube