Parvoz


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Edutainment


Дам олиш, кўнгилочар, маданий маърифий канал. Аъзо бўлиш мажбурий эмас

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Edutainment
Statistics
Posts filter


Нима учун оналарнинг оёқлари оғришини биласизми?

• Аллоҳ таоло онанинг бачадонидаги суюқликни ҳаддан ташқари шўр қилиб қўйган.
• Шунинг натижасида, бачадон ичидаги ҳомила вазнсиз ҳолатда бўлади.
• У доим суюқликнинг юқори қисмида бўлади. Болага озуқа киндигидан онага боғланган ришта орқали осонгина келиб туради.
• Ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Ҳомиладор аёл тўйиб таом истеъмол қилмаса ёки кўпроқ вақт оч қолса, ҳомилага келадиган озуқа онанинг тишлари ва суякларининг эриши орқали қопланади.
• Шунинг учун аксарият аёлларнинг ёши ўтгани сайин тишлари тўкилиши, тизза ва оёқларининг оғриши кузатилади.
• Кошкийди, онасининг тиззаси ёки оёғи нима учун оғриётганини фарзанд билганида, фақат ўзини ўйлайвермасдан қандай қилиб онасини рози қилиш устида бош қотирган бўлар эди.
• Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бежиз: "Жаннат оналар оёғи остидадур" демаганлар.

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Бургут ва бургутча

Қари бургут жарлик устидан учиб борарди. Унинг елкасида ўғилчаси ўтирарди. Бургутча ҳали ёш бўлгани учун бу жарликдан учиб ўтолмасди. Бургутча отасининг елкасида ўтирганича деди:

– Дадажон! Ҳозир сиз мени елкангизда кўтариб учяпсиз, катта бўлганимда мен сизни елкамда кўтариб юраман.

– Йўқ, ўғлим, – деди ота бургут ғамгинлик билан. – Катта бўлганингда елкангда ўз болангни олиб юрасан...!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


КИМ КИМЛИГИНИ ҚАНДАЙ БИЛАМИЗ?

Қуйидаги фактларни мулоҳаза қилинг.

Жаҳонда фоҳишалик энг кўп тарқаган давлатлар:

1. Таиланд (буддавий).
2. Дания (масиҳий).
3. Италия (масиҳий).
4. Германия (масиҳий).
5. Франция (масиҳий).
6. Норвегия (масиҳий).
7. Бельгия (масиҳий).
8. Испания (масиҳий).
9. АҚШ (масиҳий).
10. Финландия (масиҳий).

Дунёда ўғрилик жинояти авжига чиққан мамлакатлар:

1. Дания ва Финландия (масиҳий).
2. Зимбабве (масиҳий).
3. Австралия (масиҳий).
4. Канада (масиҳий).
5. Янги Зелландия (масиҳий).
6. Ҳиндистон (ҳиндукий).
7. Англия (масиҳий).
8. АҚШ (масиҳий).
9. Швеция (масиҳий).
10. Жанубий Африка (масиҳий).

Гиёҳвандлик нисбати энг юқори бўлган юртлар:

1. Молдавия (масиҳий).
2. Белоруссия (масиҳий).
3. Литва (масиҳий).
4. Россия (масиҳий).
5. Чехия (масиҳий).
6. Украина (масиҳий).
7. Андорра (масиҳий).
8. Руминия (масиҳий).
9. Сербия ( масиҳий).
10. Австралия (масиҳий).

Қотиллик жинояти юқори даражада бўлган давлатлар:

1. Гондурас (масиҳий).
2. Венесуэла (масиҳий).
3. Белиз (масиҳий).
4. Салвадор (масиҳий).
5. Гватемала (масиҳий).
6. Жанубий Африка (масиҳий).
7. Цент-Китс ва Невис (масиҳий).
8. Багама ороллари (масиҳий).
9. Лесото ( масиҳий).
10. Ямайка (масиҳий).

Дунё мамлакатлари энг хавфли мафиялар:

1. Якуза (динсиз).
2. Агбирус (масиҳий).
3. Вах Сенг (масиҳий).
4. Ямайка Бус (масиҳий).
5. Примеро (масиҳий).
6. Орион дўстлиги (масиҳий).

Шундан кейин ҳам оламда зўравонлик ва террор сабаби - ислом дейишадида, уни тасдиқлашимизни хоҳлашади.

Биринчи жаҳон урушини бошлаган ким?! Мусулмонлар эмас!

Иккинчи жаҳон уришини бошлаган ким?! Мусулмонлар эмас!

Хиросима ва Нагасакига атом бомбаси ташлаган ким?! Мусулмонлар эмас!

Австралиянинг 20 миллионлик ерли аҳолисини ўлдирган ким?! Мусулмонлар эмас!

Жанубий Америкада 100 миллион қизил танлиларни ўлдирган ким?! Мусулмонлар эмас!

Шимолий Америкада 50 миллион қизил танлини ўлдирган ким?! Мусулмонлар эмас!

Африкалик 180 миллион инсонни қул қилиб, улардан 88% ини океанга улоқтирганлар ким?! Мусулмонлар эмас!

Аввало ғайридинлар наздида террор таърифи нималигини билиб олишимиз лозим. Уларга кўра, агар мусулмон бўлмаган киши террор қилса, жиноятчи ва агар мусулмон шу ишни қилса террорчи бўлади.

Икки стандартли иккиюзламачилик сиёсатидан воз кечиш вақти келди. Ўлчовлар тўғри қўйилса террор ҳақиқати юзага чиқади. Ким террорчи ва ким унинг қурбони экани маълум бўлади.

Бу тўғридаги тушунчам ва қаноатим равшан бўлгани учун баралла ва ҳижолат бўлмай айтаман.

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Бахтни инсонлар катта, эришиб бўлмас нарса деб ўйлашади. Аслида бахт ўз қўлларимизда!

Бизда бор нарсаларни фарқига бориб, улардан завқланишда бахт. Нега ҳамма ўзини бир қолипга солишга уринади? Нега яхши кийиниб, яхши жойларда ўқийдиганларни ҳамма бахтли деб ўйлайди?

Аслида бахт ўзимизда бор! Ёнимизда!

Бахт бу — фарзандимиз борлиги, ота-онамиз ёки суяна оладиган ёримиз, дардлаша оладиган опа-сингил, ака-укамиз борлигидир!

Булардан ҳеч бўлмаса бир донаси бор бўлса ҳам бизни бахтсизман дейишимиз бироз кулгули ҳолат.

Бахт — фарзандингни кулгусида мужассам;
Бахт — ота-онангнинг сендан рози ҳолатда дуо қилишида мужассам;
Бахт — тоғдек суяна оладиган ёрингда мужассам;
Бахт — сен хурсандлигингда сендан кўп хурсанд бўладиган, хафалигингда сендан кўп хафа бўладиган опа-сингил ака-укангда мужассам!


Шунинг учун бахтсизман дема, Аллоҳ барчага бахтни берган. Фақат сен уни фарқига бор ва бахтли яша!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


• Бир йиқилдим — пишдим, икки йиқилдим — кучлироқ бўлдим, туртилдим — хулоса чиқардим, хато қилдим — оқ-қорани ажратдим.
• Муҳими, йўлимда давом этяпман, таслим бўлмадим, ҳаёт мактабида — моҳир муаллим қўлида кунда-кунга чархланиб боряпман. Синовига шукр қилиб, дардига сабр қилиб, зарбасига қалқон бўлиб, юришдан тўхтамаяпман.
• Бир кун, албатта, кўзлаган мақсадимга эришганимда «шу кунлар ҳам бўлган эдия», дея ортимга табассум билан назар соламан.
• Унутманг, ҳамма нарса ўткинчи, ҳатто шу залворли имтихонлар ҳам. Қоқилган тақдирингизда ҳам, қаддингизни тик тутиб, манзил сари давом этинг.
• Йўл-йўлакай учрайдиган тўсиқлару гап-сўзларга парво қилманг. Биргина суянчингиз бор бу — РОББИНГИЗ. Шуни унутманг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Бургут ўз фарзандларига қандай қилиб ота танлашини биласизми?

Бу жараён жудаям ҳайратланарли кечади. У дарахт ёки бирор бутадан кичик шохча синдириб олади, уни тумшуғида тутганча баландга кўтарилади ва тумшуғидаги шохча билан айлана бошлайди. Атрофида нар бургутлар йиғилиб парвоз этади. Шу пайт у тумшуғидаги шохчани тушириб юборади ва кузатади. Бургутлардан бири шохчани тутиб олиб, оҳисталик билан унга олиб келиб топширади. У эса шохчани олиб, уни яна ташлаб юборади. Бургут  яна тутиб олади, яна унга қайтаради. У эса яна ташлаб юборади... Ва бу ҳолат жуда ҳам кўп марта такрорланади. Агар нар бургут маълум муддат давомида ва бир неча марта тушириб юборилган шохчани ҳар сафар тутиб келтириб берса, бургут ўша нар бургутни танлайди ва улар бирга яшай бошлайди.

Хўш, ушбу ҳаракатларда қандай маъно яширин? Буни уларнинг кейинги ҳаётидан тушуниб оласиз...

Улар биргаликда тоғ чўққисига кўтарилади, мустаҳкам ўсимлик пояларидан ин қуради ва иккала бургут ҳам танасидан ўз тумшуғи билан патларини юлиб, инларини тўлдиради, барча тешикларни ёпиб, уяни юмшоқ ва шинам маконга айлантиради. Она бургут бу ерга тухум қўяди ва иккаласи полапон бургутчалар дунёга келишини кута бошлайди. Бургутчалар тухумдан чиққач(улар жуда кичкина, заиф ва яланғоч ҳолатда бўлади), ота-онаси уларни то бироз қувватга киргунича парваришлайди. Қанотлари билан ёмғирдан, қуёш нурларидан асрайди, уларга сув, озуқа ташийди, ва бургутчалар аста катта бўлиб боради. Уларнинг патлари ўсиб, қанотлари ва думлари бақувватлашади. Ҳали бироз кичик бўлса-да, уларни пат қоплайди. Шу пайт ота ва она бургут вақт келганини англайди...

Ота бургут уя четига қўниб олиб, инни қанотлари, тумшуғи билан уриб силкитади. Қизиқ, нима учун? Чунки, у уядан ҳамма пат ва пухни тушириб юбориши,  бошида ўзлари шох-шаббадан ясаган скелетнигина қолдириши керак. Полапонлар эса, ушбу қаттиқ, ноқулай уяда ўтиришар экан, нима бўлаётганини тушунишмайди ҳам: ахир ота-оналари уларга жуда ғамхўр ва меҳрибон эди-ку. Бу орада она бургут қаердандир кичик бир балиқчани тутиб келиб, атайин полапонларига кўриниб турадиган узоқликка қўниб олиб,  уни аста майдалаб ея бошлайди.  Полапонлар уяда туриб очлигини билдириб чуғурлай бошлайди. Ахир, илгари бундай эмасди-ку...   Ота-онаси уларга емиш берарди, сув берарди. Энди эса ҳаммаси тамом бўлди: инлари қаттиқ ва ноқулай, ота-онаси эса уларга озуқа ҳам бермаяпти.
Нима қилиш керак? Ахир оч қолишди-ку. Индан чиқишга ҳаракат қилиш керакмикин?
Шундай қилиб, полапонлар аста ҳаракатга кела бошлайди ва илгари ҳеч қачон уриниб ҳам кўрмаган ҳаракатларни бажаради. Агар ота-оналари уларни эркалатишда давом этаверишса, улар кейинроқ ҳам ҳаракат қилишга журъат қилмаган бўлармиди...

Полапонлар уяларидан судралиб чиқа бошлайди. Оҳ, мана, кичиккина полапон тушиб кетмоқда, ахир уя тоғ четида, ноқулай харсанглар орасида жойлашган-ку. Полапон аввал силлиқ харсанг узра бироз сирғалиб, кейин жарликка томон қулайди. Ва шу пайт, қачонлардир она бургут улоқтирган шохчаларни тутиб келтирган ота бургут ёрдамга шошади. У ўзини катта тезликда пастга отиб елкасига полапончасини қўндириб қайтади.

Бу ҳол бир неча марта такрорланади. Полапон ноқулай уя ва силлиқ харсангдан пастга томон қулайверади, ота бургут уни тутиб келаверади.
Бургутларнинг бирорта полапони ушбу жараёнда ҳалок бўлмас экан.

Ва, ахийри, қулашларнинг қайси биридадир полапон бургутча ҳаракат қила бошлайди. У ўз қанотларини ёйиб, шамол ёрдамида парвоз қила бошлайди. Шу тарзда бургутлар полапонларини учишга ўргатишади. Кейин эса, уларни ўзлари билан бирга олиб, озуқа топишни ўргатишади.

Бу биз учун фарзандларимизни тарбиялашимизда ажойиб ўрнакдир. Уларни иссиққина уяда эркалатиб олиб ўтирмаслик жуда ҳам муҳим! Улар ўзлари балиқ тута олиш ҳолатига етганларида ҳам, уларни балиқ билан таъминлайвермаслик нақадар зарур! Лекин, ўз кучимизни, вақтимизни, ақлимизни, билим ва кўникмаларимизни ишга солиб, ғамхўрлик билан, биз уларга учишни ўргатмоғимиз лозим! Она бургут шохчани улоқтириш орқали ўз фарзандаларига ота танлаши бежиз эмас. Ахир у фарзандлари халок бўлишини хоҳламайди

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...

Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилган.
Дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта сир асрорни англайсан, Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани бугун сизларга илиндим:

«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда хасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча-мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю-ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди... У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди. Амалиёт бажарилди... Касаллик сабаби аниқланди... Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун, текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган. Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди:

"Ниҳоят, фарзандинга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч.

Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман.

Бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан.

Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди..."
- дебди.

Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади.

Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари бор.

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Болаларга бақириб нималарга эришамизㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤㅤ
Яқинларга ҳам юборинг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қошиқсиз ўнг қўлда ош ейишнинг қандай фойдали томонлари бор

Яқинларга ҳам юборинг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўғил фарзанд кўришни истаётганлар учун муҳим тавсиялар

Яқинларга ҳам юборинг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


ГАЙМОРИТДА АСАЛ ТОМИЗИНГ

✅ Пиёлага 1 чойқошиқ асал, кейин шунча миқдорда истеъмол содаси ва шунча миқдорда

✅ кунгабоқар ёғини солиб, яхшилаб аралаштиринг. Ўнг томонга ёнбошлаб ётган ҳолда қоришмага ботирилган пахтали тампонни буруннинг чап кавагига 15 дақиқа суриб қўйинг. Сўнг томонларни ўзгартиринг.

✅ Муолажа мутлақо оғриқсиз бўлиб, уни 3-4 марта қўлласангиз, сизни ушбу дарддан фориғ қилади.

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Йўталга қарши табиий восита.

Керакли маҳсулотлар
2 та пиёз
2 ош қошиқ шакар


Яқинларга ҳам юборинг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Тиш оғригандан биринчи бўлиб дорига эмас

Яқинларга ҳам юборинг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Совуқ чой ичишга шошилмангㅤ

Яқинларга ҳам юборинг!


https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
"Болам шўх айтганимни қилмайди, нима қилишни билмаяпман" дейдиган ота-оналар учун

Яқинларга ҳам юборинг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жигар ва ўт пуфаги бизга қандай сигнал беради?

Яқинларга ҳам юборинг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳожатхонага телефон билан кирманг

Яқинларга ҳам юборинг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ўт қопи димланиши ва қабзият учун детох

Яқинларга ҳам юборинг!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Қон томирларини тозалаймиз ва қон айланишини яхшилаймиз

✅ Лимон шарбати - 1 стакан.
✅ Сабзи шарбати - 1 стакан.
✅ Лавлаги шарбати - 1 стакан.
✅ Қора турп шарбати - 1 стакан.
✅ Aсал - 1 стакан

➡️ Ҳаммасини аралаштириб, музлатгичда шиша идишда сақланг.
➡️ 1 ош қошиқдан 1,5 ой давомида овқатдан сўнг кунига 3 махал ичилади.
➡️ Орада  2-3 ойлик танаффус қиламиз.
➡️ Aгар керак бўлса, ушбу даво рецептни такрорлаш мумкун

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ёш болажонларни шамоллашини 3 кунда тузатиш учун фойдали тавсия

Ёш фарзанди бор танишларга юбориб қўямиз!

https://t.me/Raqibov_Fahriddin_kanali

20 last posts shown.