Асабга тегадиган сўзлар рейтингида "ёкида" биринчи ўринда туради. Қачондан бери шу ҳақида ёзиб, айтиб келаман. Орифжон каналида шу беўхшов ясама сўз ҳақида куйиниб ёзибди. Йиллар давомида ўз ўрни ва маъносида ишлатиб келинган "ёки" боғловчисига "да" ўрин-пайт келишигини қўшиш кимнинг хаёлига келган экан-а? Вирусдек ёпишди-қолди. Ёшлар тилида кўп айланади. Ҳатто телевидениеда, кўрсатув, сериалларда ҳам эшитиб қоляпман. Саводсизлик жой танламас экан-да.
"Ёкидачи"лардан асабийлашиб юрганимда "яънида", "балкида" деганларини эшитиб қолдим. Қай бирига куяй-а?!😵💫
👉@RakursUz
"Ёкидачи"лардан асабийлашиб юрганимда "яънида", "балкида" деганларини эшитиб қолдим. Қай бирига куяй-а?!😵💫
👉@RakursUz