«Нима учун Доналд Трампнинг вазияти америкаликлар нуқтаи назаридан қулайроқ десак, чунки Камала Ҳаррис бу — сўл сиёсатчи, инсонларни тенг кўриш кераклигини таъкидлайди. Демократларнинг асосий қадрияти тенглик — мусулмонлар билан америкаликлар, оқлар билан қоралар тенг.
Республикачиларнинг асосий қадрияти эса ўзлик. Доналд Трамп айтяптики, «мана, мигрантларга эшик очилди, сизларнинг иш ўринларингизни олиб қўйди, ойликларингиз тушиб бораверади, мен ҳокимиятга келсам, мигрантларга эшикни ёпаман», дейди.
Европада ҳам худди шу тенденция кузатилмоқда. Яъни «мен сизларни ҳимоя қиламан», дейиш ва бошқаларга қарши туришимиз керак, деган позиция кафолатланган ғалаба рецепти ҳисобланади».
Камолиддин Раббимов
@Rabbimov_rasmiy