1 майдан электр ва газ нархи ошадиҲукумат қарори билан, 1 майдан 1 кВт электр энергия нархи 450 сўм бўлади. Энди кўп ишлатганлар кўп, кам ишлатганлар кам тўлайди.
- ойига 200 кВт·соатгача – 450 сўм;
- ойига 201 кВт·соатдан 1 000 кВт·соатгача – 900 сўм;
- ойига 1 001 кВт·соатдан 5 000 кВт·соатгача – 1 350 сўм;
- ойига 5 001 кВт·соатдан 10 000 кВт·соатгача – 1 575 сўм;
ойига 10 000 кВт·соат ва ундан юқори – 1 800 сўмдан этиб белгиланмоқда.
Шунингдек, газ нархи 1 майдан 650 сўмни ташкил этади.
Мартдан октябргача (иссиқ кунларда) - ҳар 100 кубометргача 650 сўмдан, қишда эса 500 кубометргача 650 сўмдан тўлайсиз. Ëзда 100 кубометрдан кўп газ ишлатсангиз, нарх бирдан 1500 сўмга чиқади.
Шу билан бирга, 2024/2025 йил иситиш мавсумида (ноябрь – февраль ойларида) эҳтиёжманд оилаларга 270 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам берилади.
1 июлдан метан заправкаларга етказиб бериладиган газ нархи 1500 сўмдан 1800 сўмга ошади.
📱
RISHTON | ONLINE 📱
Telergram @Utanboev_Ahror?si=GZZjEsiih4LTvfbh' rel='nofollow'> 🎞
@Utanboev_Ahror?si=GZZjEsiih4LTvfbh' rel='nofollow'>YoTube
✅Facebook. @akhrorutanboev?_t=8jSTY09NXVZ&_r=1' rel='nofollow'>✅
@akhrorutanboev?_t=8jSTY09NXVZ&_r=1' rel='nofollow'>Tik-tok