Токим қуёш чиқар ҳар тонг саҳарда,
Коинотда ҳорғин ер кезар токим –
Бу кенг самоларда—қаро ерларда,
Ўзингсан ҳоким,
Аллоҳим!Беморга шифо бер, соғларга – умр.
Ёлғизга – йўлдошу, юпунга – тугма.
Очларга – нон бергин, тўқларга – шукур,
Мендан раҳматингни дариғ тутма..
Уйсизга – уй қургин, йўлсизга – йўл бер,
Саҳрога – ёмғиру, тоғларга шамол.
Маддоҳ фаҳм топсин, гунгларга тил бер –
Муаттар сўзларни айтсин бемалол..
Борларга – инсоф бер, ғарибга –
сабр,
Ботирга – тулпору, олимга –
рутба.
Ким ўлса бер, майин тупроқли қабр,
Мени ҳам унутма!@Zamonaviy_Psixolog