Ла Лига борасида навбатдаги қарор эълон қилинди
Ла Лига раҳбарияти ва Испания қироллик футбол федерацияси коронавирус пандемияси туфайли мамлакат чемпионати ўйинларини номаълум муддатгача қолдирилишини маълум қилди.
Ҳукумат қарорига кўра, Испаниядаги бутун профессионал футбол мамлакатдаги коронавирус бўйича оғир вазият бартараф этилмагунича тўхтатилган.
Маълумот учун, олдинроқ Ла Лига ва қуйи дивизион ўйинларининг навбатдаги икки тури қолдирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирга келиб Испанияда коронавирус юқтирганлар сони 29 минг нафардан ошиб, улардан 1813 нафари вафот этган.
🇪🇸 @REALMADRIDUZ2 🇺🇿