Forward from: SOF TA'LIMOTLAR
#Мақола #Мазҳаб #Раддия
#Мавзу: Ҳанафий мазҳабида имом орқасида қироат қилиш.
Одамлар орасида, жамоат намозларида баъзи бировларнинг имомнинг орқасида туриб сураи фотиҳа ўқиётганини ёки бўлмаса имомга эргашиб қироат қилиб турганини кўрамиз. Имомга иқтидо қилган одам қироат қиладими?
Ҳанафий мазҳабида имомга иқтидо қилувчи имом орқасида хоҳ жаҳрий намозда, хоҳи махфий намозда қироат қилмайди.
Биз учун далил Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сўзларидир: «Кимнинг имоми бўлса, бас, имомнинг қироати унинг ҳам қироатидир» деб айтдилар.
Мана шунга саҳобаи киромлар ҳам ижмоъ қилишган. Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом дедилар: «Қачон қироат қилинса, бас, жим туринг!» имом Муслим ривояти.
Абу Ҳанифа ва Абу Юсуф розиялоҳу анҳулар наздида: Имомга иқтидо қилган кишининг қироат қилиши макруҳ бўлади бундан мурод макруҳи таҳримийдир.
Чунончи, Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бундай деган эканлар: «Кимки имом орқасида қироат қилса, батаҳқиқ, суннатни хато бажарибди!»
Шундай экан имомга эргашувчи ҳар бир намозхон имомга иқтидо қилиб эргашдими, имомни қироатини эшитиши ва сукут сақлаб жим туриши керак бўлади. Шунда адо этиладиган ибодатлар мукаммал бахато бўлади.
Ҳанафий мазҳабимизнинг масъаласига биноан, фиқҳий матн китоблари кўрсатмасига амал қилган ҳолда барча намозларда имом орқасида жим туриши талаб этилади. Акс ҳолда, макруҳи таҳримий ишни қилиб қўйиш мумкин. Ҳатто қироатни яхши билмайдиган намозхон оятларни тажвид қоидаларига номувофиқ ўқиб, ўз намозини бузиб қўйиши мумкин.
Валлоҳу аълам бис-савоб.
Наманган туман “Умарбой хожи” жоме масжиди имом хатиби Қўчқаров Назиржон
🌐 КАНАЛИМИЗ: @SOFTALIMOTLAR