Намоз ўқишни билмайман
❓ Савол: Мен намоз ўқишни билмайман. Шунда ҳам умра зиёрати ёки ҳаж ибодатига боришим мумкинми?
📩 Жавоб: Динимизда амалларнинг ўз даражаси бор. Ҳар бир балоғатга етган киши зиммасидаги фарз амалларни, илмини ва ҳукмини билиши лозимдир.
Ислом шариатига кўра беш маҳал намозларни ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқиш энг аввалги фарзлардан бири саналади. Бундан намозга доир масалаларни, уни адо этиш тартиб-қоидаларига тегишли маълумотларни билиш ҳам энг зарурий илмлардан ҳисобланади. Ҳаж ибодати ва умра зиёрати эса динимизда намоздан кейинги даражадаги амаллар қаторида туради. Шунинг учун намоз ўқишни дарров ўрганиб, уни ўз вақтида адо этиб боришга ғайрат қилсангиз, мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.
“Фатволар тўплами”дан.
@QuronTvUz 🌙🤍