Расмдаги ёзув: кўчада аҳлат ташласанг ва у аҳлатни маълумотсиз одам йиғиштирса, унда сенинг олий маълумотинг борлигида нима маъно?
Яъни агар атрофинг аҳлатга ботиб, кир жойларда яшайверишга рози бўлсанг, маданиятинг кўчада аҳлат ташлаб, юрган жойингни булғаш даражасида бўлса, тозалик ва гўзаллик учун маълумотсиз одамга муҳтож бўлсанг унда бу қанақа олий маълумот бўлди, бунинг нимаси олий, демоқчи муаллиф.
Қўшиламан. Албатта, қўшиламан. Олий маълумот ҳеч ҳам юқори маданият ва юксак маънавият белгиси эмас.
@zarnigor1