АҚШнинг 26-Президенти Теодор Рузвельт (1858-1919) ов ишқибози бўлган. У кунларнинг бирида ўрмонда ов қилиб юрган пайти улкан айиққа дуч келади. Унинг ортидан болалари эргашиб келаётганини кўриб, унга ўқ узгиси келмайди. Бошқа версияга кўра, ёрдамчилари айиқни тутиб, уни катта дарахтга боғлаб қўядилар. Президент учун эса, айиқнинг кўкрагини мўлжаллаб ўқ узиш қолганди холос. Шу пайт дарахтлар орасида айиқнинг болалари югуриб чиқишади. Манзарани кўрган Рузвельт бу таклифдан дарҳол воз кечади ва айиқни қўйиб юборишди буюради. Шундан сўнг матбуотда бу ҳодисанинг турли талқинлари тинимсиз чоп этилади. Бу хабар ўйинчоқ ишлаб чиқарувчиларни ҳам бефарқ қолдирмайди. Шундан кейин “Тедди айиқлари” деб номланган чиройли ўйинчоқлар сотувга чиқарилган. Дарвоқе, ўша пайтларда халқ орасида Рузвельтни Тедди деб чақиришган.