#тавбаи_насуҳ
Муаллиф: Ummu Zaynab Ummu
243-қисм.
Сўнг индамай дераза тарафга қараб юрди. Афшар хоним савол ўзига нима мақсадда берилганини тушунмай юрак ҳовучлаганча унинг яна нимадир дейишини кутаётган эди. Зафар Сайидзода дераза оша номаълум тарафларга бироз чимирилганча қараб турди. Сўнг Афшар хонимнинг орзу-умидларини чил-чил синдириши мумкин бўлган гапни ҳеч бир ҳиссиётга берилмай, совуққонларча тилига кўчирди:
-Бу аҳволда уйланмаганиям яхши... Фойдаси йўқ! На фарзанд кўра олади. На...
🍃
Хуршеда тушликдан қайтиб шошганча бўлимга кирди-ю регистрация бўлмасида хужжатларни титкилаб турган ҳамкасби Зафар Сайидзодани кўриб йўлини дарров зина томонга бурди.
-Шошманг! Ҳа... Кўриб кўрмасликка олишми?
Зафар иршайганча қўлтиғидаги пакетни у қўлидан бу қўлига олиб ўйнай бошлади.
-Шошиб тургандим...
-Айтдим-ку, шошманг деб... Тушликни қаерда қилдингиз?
Хуршеда бетоқатлангандек у ёқ бу ёққа қаради. Охирги пайтлар Зафардан қочиш билан куни ўтяпти. Ким унинг аёлига оқизмай-томизмай хабар етказаётганини ҳам билмайди. Ҳали бу юзлашувлари ҳам унинг қулоғига бориб етмаса...
-Беморим бор эди. Ўша ерда эдим.
-Ҳа айтдим, кўринмай қолдингиз деб. Бугун навбатчилигиз бор-а?
Хуршеданинг ичи шиғ этиб кетди. Демак, Зафар боя хужжатларни бежиз титкилаб юрмаган экан.
-Йўқ. Навбатчилигим йўқ.
-Мунирнинг ўрнига қўйилгансиз. Нима, айтишмадими? Унинг боласи касал бўлиб қолибди.
Хуршеда тилига тугун тушгандек жим бўлди. Демак, шеригининг ўрнига тунги навбатчиликка қолаётганидан бу шилқим эркакнинг аллақачон хабари бор.
-Бугун пастдаман. Кечки овқат мендан. Соат еттига кабоб айтиб қўйдим. Ё балиқ егиз келдими?
Хуршеда секин ўзини зина панасига тортди.
-Зафар ака оилалисиз. Фарзандларингиз бор. Мени тинч қўйинг. Оддий ҳамкасб каби салом-аликда бўлинг илтимос! Оилангиз мени деб нотинч бўлишини истамайман.
-Хурши... Ҳеч йўқ бугун шу гапингизни айтманг. Гап оиламдамас билиб турибман, Фарзонадан рашк қиляпсиз!
-Нега рашк қиламан? Ўйлаб гапиряпсизми? Оилангиз...
Тепадан қадам товушлари эшитилиб Ҳуршеда жим бўлиб қолди. Зафарга эса барибир эди:
-Фарзонани биласиз-у, ўзи осилиб юрибди менга. Агар сизга қилганчалик муносабатни унга қилганимдами...
-Бўлди жим бўлинг! Мени гапга қўйманг, Зафар ака.
-Тўхтанг, гапимни тугатиб олай. Сизни яхши кўришимни биласиз-ку Хурши!
-Гапирманг...
Чекина-чекина ўзини чорасиз қолдирганини Хуршеда кеч тушунди. Яхшики, ҳозир кундуз маҳал. Агар кечаси бўлсами?! Зафар билан бирга тунги навбатчиликка қолишини ўйлаб Ҳуршеданинг ичи шувиллади.
-Фарзо билан юзлаштирайми? Ўзи айтади ўртамизда нима борлигини Хурши...
-Керакмас!
-Нима керак айтинг...
Зинадан кимдир пастга тушиб келаётганини кўриб Хуршеда тирсагидан маҳкам сиқимлаб турган Зафарни суриб олдинга талпинди. Аммо тушиб келувчини қайсидир куни хонаси ёнида турган бемор йигит эканлигини кўргач, бўшашиб кетди.
"Шарманда бўлдим... Шарманда!"
🍃
Мана тўрт кундирки, Иёзнинг ёнига фақат Давлатнинг ўзи келиб-кетяпти. Онасидан дарак йўқ. Сабаблар ҳақида ўйлашга чўчийди. Чунки шуурида қандайдир савол айланса, дарров жавобларни устма-уст таҳлаб ташлайдиган портал ҳали ҳануз миясига уланганча турибди.
-Онангиз яхшилар, насиб бўлса эртага ўзлари келади. Бўш эдим, барибир уйда бекор ётаманми, деб ғизиллаганча келавердим-да!
Собиқ эшик оғасининг кўзларига қарамаслик учун Иёз нигоҳларини бошқа тарафга бурди. "Онамга нимадир бўлгани аниқ! Давлат алдаяпти."
Эшик очилиб ичкарига хўмрайганча даволовчи врач Зафар Сайидзода кириб келди. Давлат шошиб бориб у билан саломлашди. Иёз эса кўзини линолеумнинг хира тортган нақшларига тикканча жим ўтираверди. Тунов кунги зина ёнидаги воқеа яна унинг кўз олдида қайта жонлангандек бўлди.
-Ҳолат қанақа? Ётиб оласизми ё шу ҳолатда ўтириш сизга қулайми?
Иёз сассиз "шу менга қулай" дегандек бош сараклатиб қўйди. Давлат эса бир четга ўтиб худди яна Иёзнинг мулозимидай қўл қовуштирди.
(Давоми бор)
@Qalbgavhar