@ЯШАЯПМАН СИЗСИЗЛИКДА @
Тунлар ўтар ашки оқиб.
Кунлар кетар елка қоқиб.
Йўлингизга зор-зор боқиб.
Яшаяпман сизсизликда.
Шомда қайғу,наҳорда ғам.
Қўлларимда йиғлоқ қалам.
Бир чеккада чекиб алам.
Яшаяпман сизсизликда.
Дардим айтсам дунё йиғлар.
Айтолмайман бағрим тиғлар.
Расмингизга чўкиб тизлар.
Яшаяпман сизсизликда.
Халоват йўқ,кетган кўчиб.
Мох,Қуёшим қолган ўчиб.
Зулматларда чўчиб-чўчиб.
Яшаяпман сизсизликда .
Хуш ёдингиз ёддан кетмай.
Қийнар жонни шафқат этмай.
На қўлим,на йўлим етмай.
Яшаяпман сизсизликда.
Келинг энди қийнайверманг .
Айрилиқдан аҳволим танг.
Соғинчга дош бериб аранг.
Яшаяпман сизсизликда.
Кунлар кетар ашки оқиб.
Тунлар ўтар елка қоқиб.
Васлингизга илхақ боқиб.
Яшаяпман сизсизликда.
Ғуломжон Нормат.3/11/2024-й
🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌
https://t.me/Qalbgavhar
@Qalbgavhar
Тунлар ўтар ашки оқиб.
Кунлар кетар елка қоқиб.
Йўлингизга зор-зор боқиб.
Яшаяпман сизсизликда.
Шомда қайғу,наҳорда ғам.
Қўлларимда йиғлоқ қалам.
Бир чеккада чекиб алам.
Яшаяпман сизсизликда.
Дардим айтсам дунё йиғлар.
Айтолмайман бағрим тиғлар.
Расмингизга чўкиб тизлар.
Яшаяпман сизсизликда.
Халоват йўқ,кетган кўчиб.
Мох,Қуёшим қолган ўчиб.
Зулматларда чўчиб-чўчиб.
Яшаяпман сизсизликда .
Хуш ёдингиз ёддан кетмай.
Қийнар жонни шафқат этмай.
На қўлим,на йўлим етмай.
Яшаяпман сизсизликда.
Келинг энди қийнайверманг .
Айрилиқдан аҳволим танг.
Соғинчга дош бериб аранг.
Яшаяпман сизсизликда.
Кунлар кетар ашки оқиб.
Тунлар ўтар елка қоқиб.
Васлингизга илхақ боқиб.
Яшаяпман сизсизликда.
Ғуломжон Нормат.3/11/2024-й
🍂Бизни кузатиб турганингиздан хурсандмиз.
Биз билан қолинг. 🙌
https://t.me/Qalbgavhar
@Qalbgavhar