Мен ўғлимга пулни тежашни ўргатиш мақсадида бир усул ўйлаб топдим. Ўғлимга "Кунлик ишлатишингга берган пулимдан бир қисмини тежаб қолишга ҳаракат қил. Қанча пул тежаб қолсанг, эртасига шунча пул қўшиб бераман", дедим. Масалан, ўғлимга берадиган кунлик пулим 15 минг сўм. У шундан 5 минг сўмини тежаб колди. Демак эртага мен ўғлимнинг кунлик 15 минг пулига 5 минг қўшиб, 20 минг сўм қилиб бераман. Бу усул болаларга пулни иқтисод қилишни, уни беҳудага сарфламасликни, керак бўлганда кичик бир жамғармага эга бўлишни ўргатишда фойда беради деб ўйлайман.
"Фарзанд тарбиясида 700 сабоқ" китобидан.•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
⬇️Линкни босиб каналга обуна бўлинг!⬇️ https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcyhttps://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy