Рамазоннинг охирги ўн кунлигига оид тавсиялар:
Биринчи: минг сўмдан бўлса ҳам садақа қил, агар садақанг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар куни садақа қилган бўласан;
Иккинчи: тунларда икки ракъат бўлса ҳам таҳажжуд намози ўқиб ол, агар намозинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча таҳажжуд ўқиган бўласан;
Учинчи: ҳар кеча уч мартадан ихлос сурасини ўқиб қўй, агар тиловатинг Қадр кечасига тўғри келиб қолса, 84 йил давомида ҳар кеча Қуръонни тиловат қилган бўласан.
Аллоҳим барчамизни ана шу майдонда ғалаба қозонувчилардан қилсин!
©️ "Рамазон ҳикматлари" китобидан
Як,инларингизга эслатинг.
https://t.me/Qadr_kanali