✅
Зикр – сакинат манбаи«Зикр – бу дунё қийинчиликлари ва машаққатлари қаршисида сакинат манбаидир. Ҳозирги давр маданиятимизда ўқимишлилар кўпайди, турли илмлар кенг тарқалди. Лекин, шунга қарамасдан, руҳий изтироб ва ғамгинлик кўпайса кўпаяяптики, асло камайгани йўқ. Бунинг сабаби нима? Қалбларнинг Аллоҳсиз харобага айланганидир. Қалблар Аллоҳни эсламаяпти. Эсласа, У Зотга ошиқ бўлади. Билмайдиган нафс қандай эсласин?
Албатта, янги маданиятнинг Аллоҳ билан алоқаси узилган. Инсон қанча кучли бўлмасин, барибир заифдир, қанча билмасин, барибир ақли нуқсонлидир. Инсоннинг Раббисига эҳтиёжи худди ёш боланинг меҳр кўрсатадиган ва ҳимоя қиладиган отасига эҳтиёжи кабидир».
📚
Шайх Муҳаммад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳКаналга уланиш учун босинг
https://t.me/QUBOUZ