✔️
Давлат органлари ва идоралари ахборот хизмати раҳбарлари учун миллий конференция ўтказилмоқдаАОКА ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқори Кенгеси ҳамкорлигида
18-20 апрель кунлари Нукус шаҳрида вазирлик ва идоралар матбуот котиблари учун
“Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция ташкил этилмоқда.
Тадбирнинг очилиш маросимида Агентлик директори А.Ходжаев иштирокчиларни қутлаб, соҳадаги ислоҳотлар, натижалар ҳамда муаммо ва ечимлар ҳақида рақамли кўрсаткичлар билан батафсил тўхталди.
"Охирги пайтларда ахборот маконида турли фейк ва ёлғон ахборотлар сони кўпайиб, фойдаланувчилар орасида аниқ, холис ва ҳаққоний манбага бўлган талаб тобора ошиб бормоқда. Бундай талабни қондиришда давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот хизматлари муҳим ўрин тутади.
Ахборотлашган жамиятда миллий контент яратиш, бу жараёнларда давлат органлари ахборот хизматлари имкониятларини тўлиқ ишга солиш, яхши услуб ва инфотехнологиялардан фойдаланиш масаласи биринчи ўринга кўтарилмоқда.
XXI асрда ахборот хуружлари энг катта таҳдидлардан бирига айланди. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш миллий хавфсизлик соҳасидаги муҳим вазифа бўлиб қолмоқда", дея таъкидлади нутқи давомида А.Ходжаев.
⚡️ Бугун ўз ишини бошлаган конференция доирасида ўтказиладиган панел сессияларида:
🔘республикада ва ҳудудлардаги ахборот хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги: мавжуд муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш йўллари;
🔘ташкилот имижини яратиш, жамоатчилик билан алоқаларни ташкил қилишда раҳбар ва ахборот хизмати ҳамкорлиги мавзуларида тақдимотлар, кенг мунозарали суҳбатлар бўлиб ўтмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк