Forward from: Adolat SDP | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Қорақалпоғистон_Республикаси_Кенгаши
Депутатлар учун сиёсий ўқув ўтказилди
Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан Zoom дастури орқали “Миллий қонунчилигимизда депутатлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида сиёсий ўқув ташкил этилди.
Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Рувож Отарбаев кириш сўзи билан очиб берди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнида сиёсий партиялар ва улардан сайланган депутатлар олдида ўта масъулиятли вазифалар турибди. Айниқса, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 20-ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисидаги янги Ҳукумат олдида турган вазифалар мамлакатимизнинг келгуси тараққиёти билан боғлиқ барча соҳаларни қамраб олган маърузаси ҳар бир партия фаоли ва депутатлар олдига юксак вазифалар юклайди.
Сиёсий ўқувда партиядан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари иштирок этди.
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборот сектори бош маслаҳатчиси Б.Матжанованинг “Депутатлик фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзусида, Ўзбекистон “Адолат” СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Торешованинг “Партия ва сайловчилар билан депутатлар ўртасидаги алоқалар” мавзусидаги маърузалари тингланди.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, фракция раҳбари Я.Абдуллаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Партия фракцияси аъзоси Ж.Бердихановлар келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдирди.
🌐 Adolat.uz |🔵 Facebook | 🚀Telegram |📷 Instagram |🐤 Twitter | 🎬 YouTube