Педиатрия


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Medicine


“Соғлиқ - энг улуғ неъмат. Соғлиқингизга бефарқ бўлманг”
Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Фақат реклама бўйича мурожаатларга жавоб берилади!!!👇
Реклама учун: @medius_reclama

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Medicine
Statistics
Posts filter


🔔ЧИРОЙЛИГИМ ЭНГ ЗЎРИ ОНАМ!!!

Дуо қилиб ёнимда ҳардам,
Меҳрибоним доимо малҳам,
Кўзларимда кўрсатмайди нам,
Чиройлигим, мунисим онам.

Эркалатар, силайди бошим,
Дардим олиб, артади ёшим,
Фариштамда жаннат қуёшим,
Чиройлигим, энг зўри онам.

Жонни асранг, ҳориб қолибсиз,
Рўзғор дея, чарчаб толибсиз,
Кийинмасдан бизга олибсиз,
Чиройлигим, мунисим онам.

Қийнамасин сизни дард-алам,
Қошларизга ярашар қалам,
Доим дейсиз, болам-а болам,
Чиройлигим, энг зўри онам.

✍️ Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳирхоний

PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Ангинада (врач тавсиясисиз) томоқни чайиш учун қулай бўлган бир қанча воситалар мавжуд. Қуйида уларнинг энг кенг тарқалган ва самарали турлари келтирилган:

☑️Туз, сода ва сув аралашмаси
Тайёрлаш:
🔴1 стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ туз ва 1 чой қошиқ сода қўшинг.
🔴Яхшилаб аралаштиринг.
Фойдаси:
Ушбу аралашма томоқни микроблардан тозалайди, яллиғланиш ва оғриқни камайтиради.

☑️Фурацилин эритмаси
Қўллаш:
🔴1 фурацилин таблеткасини майдалаб, 1 стакан илиқ сувда эритинг.
🔴Томоқни кунига 3-4 марта чайқанг.
Фойдаси:
Бактерияларга қарши кучли таъсир кўрсатади.

☑️Хлоргексидин
Қўллаш:
🔴Дорихоналарда тайёр эритма шаклида сотилади.
🔴Томоқни кунига 2-3 марта чайқаш мумкин.
Эҳтиёт бўлинг: Эритмани ютишдан сақланинг.

☑️Мирамистин
Қўллаш:
🔴Томоқни ёки оғиз бўшлиғини чайқаш учун махсус шишада сотилади.
Фойдаси:
Антисептик таъсири бор, инфекцияни камайтиради.

☑️Ромашка ёки календуланинг настойкаси
Тайёрлаш:
🔴1 ош қошиқ қуритилган ромашка ёки календула гулларини 1 стакан қайноқ сувда 15-20 дақиқа давомида дамлаб, совутиб олинг.
🔴Томоқни кунига 3-4 марта чайқаш тавсия этилади.
Фойдаси:
Табиий антисептик бўлиб, яллиғланишни камайтиради.

☑️Йод қўшилган тузли сув
Тайёрлаш:
🔴1стакан илиқ сувга 1 чой қошиқ туз ва 1-2 томчи йод қўшинг.
Эҳтиёт бўлинг: Йодни кўп миқдорда қўшманг, чунки бу шиллиқ қаватни зарарлаши мумкин.


❗️Муҳим!

Агар:
➖Томоқ оғриғи 3-4 кун давомида камаймаса;
➖Иситма ёки бошқа симптомлар кучайса;
➖Ёки оғриқ туфайли овқатланиш қийинлашса, шошилинч шифокорга мурожаат қилиш керак!
Доктор маслахатига кўра, томоқ учун самарали дори-дармонлар буюрилади.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


#фойдали

🔔Ҳомиладорлик даврида токсикоз оғир кечса қандай тавсиялар бор???

➖Тўшакдан туришдан олдин, бир бўлак нон, печенье ёки энг яхшиси қуритилган мева тановул қилишингиз керак.

➖Ялпизли чой тайёрланг, унга бир бўлак лимон ва бриоз шакар қўшинг, бу қонда глюкоза миқдорини нормальлаштиради.

➖Ушбу усулларнинг барчаси эрта даврда ёки сўнгги триместрда токсикоз аломатларини бартараф этишга ёрдам беради.

➖Бир бўлак лимон ёки апельсинни шимишингиз мумкин, нордон мевалар одатда кўнгил айнишини сўндиради.

Қандай ичимликлар ва шарбатларни ичиш керак:

➖Ўсимликли чой, совуқ ичимликлар, оддий сув, сабзавотли булён.

⛔️Кўп бўёқлардан иборат ичимликлар ўрнига сиз ўзида кўп суюқлик сақлаган махсулотлар истемол қилинг!

☑️Қовун, тарвуз, узум ва занжабил истеъмол қилишингиз мумкин.

♨️ Оғир, аччиқ ва қовурилган овқатларни буғда тайёрланган овқатлар билан алмаштириш керак.

☑️Бундан ташқари, сут маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар енгил ҳазм бўлади, ошқозонни зўриқтирмайди ва саломатлик учун жуда фойдали.

☑️Озиқ-овқат маҳсулотини истеъмол қилишни бир нечта қисмларга бўлиш ва озроқдан, лекин тез-тез истеъмол қилиш керак.

☑️ Кун давомида ошқозон бўш қолмаслиги учун сухарик, банан ёки олма истеъмол қилишингиз мумкин.

⛔️Овқатдан кейин бирдан ётиш тавсия этилмайди.

🍯Токсикознинг биринчи аломатлари пайдо бўла бошлагач бир қошиқ асал истеъмол қилишдир.


© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

4.4k 0 134 2 20

⚡️Янги уйлар бозоридаги актуал нархлар ва янгиликлардан хабардор бўлинг!

— 100 дан ортиқ қурувчилар.
— 1000 дан ортиқ хонадонлар бир жойда.

Каналимизни кузатиб боринг — биз билан осон уй топинг!

👉 Уйларни кўриш


#фойдали

🔔Ёш болаларга камқонликда қандай препарат бериш мумкин???

💊Ферсинол капли💊

🗯Қўлланилиши:

✅Яширин ва клиник кўринадиган темир танқислигини даволаш
✅Болаларда (шу жумладан чақалоқларда), туғиш ёшидаги аёлларда (айниқса ҳомиладорлик ва лактация даврида), ва қарияларда темир танқислигининг олдини олиш.

🗯Қўллаш усули ва дозалари:

✅1 ёшгача бўлган болалар 10-20 томчи
✅1-12 ёшли болалар 20-40 томчи

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

4.2k 0 65 16 12

#Лиқилдоқлар

🌐Боланинг лиқилдоқлари  нимани англатади???

❗️Бош айланаси ва кўкрак айланасининг меъёрий ўлчамларини билиш жуда муҳимдир. Айниқса, бошга сув йиғилиш ( гидросефалия)  ёки микросефалия каби муаммоларнинг олдини олиш учун жуда муҳимдир. 

🟥Бир ёшгача  бўлган болаларнинг бош суякларининг битишган жойида катта ва кичик лиқилдоқлари бўлади. 

🟥Ён лиқилдоқлар, асосан, бола туғилганда берк бўлади, кичик лиқилдоқлар энса соҳасида бўлиб, 3 ойда битади. 

🟥Катта лиқилдоқлар эса 3х3 см бўлиб 1,5 ёшда битади. Катта лиқилдоқнинг чуқур бўлиб қолиши сувсизланишдан, аксинча таранглашиши бош мияда босим ортганини билдиради.

❕Етук туғилган чақалоқда бош айланаси 33-36 см, 
3 ойда 38-40 см, 
6 ойда 43-44 см, 
1 ёшда 46 см бўлади.

🟥Боланинг кўкрак айланаси меъёрдан паст бўлса, боланинг овқатланиши етарли эмас ёки овқатнинг сўрилиши бузилган бўлади. 

❕Янги туғилган етук чақалоқда 30-34 см , 
3 ойда 40 см, 
6 ойда 44,5 см, 
1 ёшда 47-49 см бўлади. 

🟥Бош ва кўкрак айланасини ўзинингиз сантиметр лента ёрдамида ўлчанг ва меъёрдан фарқ қилса дарҳол болалар шифокорига мурожаат қилинг.


PEDIATRIYA_24

6.5k 0 174 53 31

#фойдали

🔔Қизалоғингизнинг бўйи ва вазнини биласизми???

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

6k 0 102 16 13

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍃Aссалому алайкум. Шанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
🍀Кўнглингизни хотиржам,
☘Чеҳрангизни нурли қилсин.

🍀Танангизни саломатлик,
☘Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

🍀Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8k 0 164 5 14

#фойдали

🔔Ҳар куни тухум истеъмол қилинса, организмда қандай ўзгаришлар юз беради???

☑ Холестерин даражасини тартибга солади
🛡 Иммунитетни оширади
🧠 Мия фаолиятини оширади
🦷 Тиш ва суякларни ҳимоя қилади
🫨 Стрессни енгиллаштиради
🥚 Тез тўйинтиради
👀 Кўрликдан сақлайди
🧏🏻‍♀ Юз рангини яхшилайди
⚖ Ортиқча вазнни йўқотади

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

7.8k 0 150 2 29

#Билиб_олинг

🔔Ҳиқичоқ вақтида болани эмизманг!!!

✅ “7 кунлик чақалоқ кўп кучаниб,  кўп ҳиқичоқ тортса бунга сабаб нима бўлади?”

❗️Янги туғилган чақалоқда ҳиқичоқ тутиши аксарият ҳолатларда касаллик ҳисобланмайди. Негаки, ҳиқичоқ бу гў‌дакнинг ташки ва ички таъсирларга жавоб реакцияси бўлиб, бунда унинг қорин ва кў‌кракни ажратиб турувчи мушаклари янги ҳаётий шароитларга мослашаётган бўлади.

➡️ Янги туғилган чақалоқларда асаб тизими, ошқозон ичак фаолияти ҳали мукаммал ривожланмаганлиги сабабли улар тўлиқ мустақил ишлаб кетгунига қадар яьни чақалоқ 2-3ойлик бўлгунча гўдакларда сабабсиз  ҳиқичоқ тутиши, қорни дам бўлиши, ич кетиш ҳолатлари табиий ҳолат деб қаралади.  

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.3k 0 136 49 43

#Аптечка

🔔Чақалоғи бор онанинг уйида бўлиши керак бўлган дори воситалари боланинг саломатлигини тезкор ёрдам билан таъминлаш учун муҳим. Буларнинг ҳаммаси шифокор тавсияси билан қўлланилиши лозим, лекин уйда бўлиши керак бўлган асосий воситалар қуйида келтирилган:

Ибупрофен (болалар учун сироп)

🟢Фойдаси: Иситма тушириш ва оғриқ қолдириш учун қўлланилади. У иситма, оғриқ, ва яллиғланиш билан боғлиқ ҳолатларда самарали.
🟢Тавсиялар: Боланинг ёши ва вазнига қараб дозаланаётган сироп шаклида бўлади.

Парацетамол (болалар учун сироп ёки шам)

🟢Фойдаси: Иситма тушириш ва оғриқ қолдириш учун кенг қўлланиладиган восита. Тиш чиқариш, иситма ёки эмлашдан кейинги ҳарорат кўтарилишида ёрдам беради.
🟢Тавсиялар: Ёшига мос доза сироп ёки шам шаклида қўлланилади.

Сувли электролитлар (мисол учун, Regidron)

🟢Фойдаси: Ич кетганда боланинг организмида сув ва тузлар мувозанатини тиклаш учун муҳим. Дехидратациядан ҳимоя қилади.
🟢Тавсиялар: Болада ич кетиши ёки қусиш бўлганда зудлик билан қўлланилади.

Д витамин (мисол учун, Vigantol ёки Akvadetrim)

🟢Фойдаси: Чақалоқларда суяклар ривожланиши ва рахитнинг олдини олиш учун керакли. Д витамини сутқадирлик ривожланиш жараёнида катта роль ўйнайди.
🟢Тавсиялар: Шифокор тавсияси бўйича ҳар куни бир неча томчи бериш мумкин.

Натрий хлориди эритмаси (0,9%)

🟢Фойдаси: Бурунни тозалаш, қуруқ ёки тиқилиб қолган бурунни ёки қуруқ шиллиқ қаватларни намлаш учун қўлланилади.
🟢Тавсиялар: Бурун тозалагич ёки пипетка ёрдамида буринга томизилади.

Пробиотиклар (мисол учун, Linex, Bifiform ёки Enterogermina)

🟢Фойдаси: Ичак микрофлорасини тиклаш ва ҳазм жараёнини яхшилаш учун тавсия этилади. Ич кетганда ёки антибиотикларни қабул қилишдан кейин микрофлорани тиклашга ёрдам беради.
🟢Тавсиялар: Сироп ёки капсула шаклида, боланинг ёшига мос келган доза бўйича.

Антиколик томчилар (мисол учун, Espumizan ёки Bobotik)

🟢Фойдаси: Чақалоқларда колик ва қориндаги ҳаддан ташқари газларнинг олдини олиш ёки камайтириш учун қўлланилади.
🟢Тавсиялар: Одатда ҳар бир овқатланишдан кейин бир неча томчи томизилади.

Фенистил томчилари (антигистамин дори)

🟢Фойдаси: Аллергия белгиларини камайтириш, тери тошмалари ва қичишишни енгиллаштириш учун қўлланилади.
🟢Тавсиялар: Боланинг ёши ва вазнига мос равишда томчилар шаклида берилади.

Смекта (Smecta ёки аналоглари)

🟢Фойдаси: Диарея ва ичак бузилишларини даволаш учун ёрдам беради. Организмда токсинларни ютиш ва чиқариш учун ишлатилади.
🟢Тавсиялар: Ич кетганда ёки қорин оғриқларида ичилади.


➡️Давоми бор…

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.6k 0 241 14 59

#Билиб_олинг

🔔Сувни қай махал ичиш керак???

Тўғри сув ичсангиз ва кундалик нормада бажарсангиз, қандли диабет, қон босими каби касалликлардан қутиласиз. Сув кони шифо!

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.3k 0 148 4 45

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#фойдали

🔔Фарзандингизни иммунитетини кўтариб, семиртирувчи ва гижжаларини йўқ қилувчи коктел тайёрлаймиз.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.8k 0 240 3 26

🔔Қанотимсан укам!!!

Қадри қиммат ғамхўрим,
Сен учун уйим тўрим,
Ҳаммадан ҳам энг зўрим,
Ишонганим, сен укам.

Томирда оққан қоним,
Меҳрибоним сен жоним,
Соғинаман ҳар оним,
Ишонганим, сен укам.

Кўтарасан, кайфият,
Қиласан яхши ният,
Боламга ҳам, сен ибрат,
Ишонганим, сен укам.

Жигарим, меҳрибоним,
Сўраб турар аҳволим,
Ўйлаган номус орим,
Ишонганим, сен укам.

Ширин сўзлари бисёр,
Кўнглим олади ҳушёр,
Шодон кулгин бахтиёр,
Ишонганим, сен укам.

Борин бериб топганим,
Бизни ўйлаб чопганим,
Пойим олиб ўпганим,
Ишонганим, сен укам.

Асрасин сени Аллоҳ,
Дуолар қилсин паноҳ,
Биз сенга доим ҳамроҳ,
Ишонганим, сен укам.

Ота-онам шод мана,
Хурсанд кулиб сен қара,
Ростин айтай бир яна,
Ишонганим, сен укам.

Меҳрибоним, шириним,
Ишонганим, сен укам.

✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳрихони)


PEDIATRIYA_24

9.6k 0 332 4 33

#фойдали

🔔Кўкрак сути жуда суюқ бўлса ...

🔹Кўкрак сути таркиби гўдакнинг эхтиёжига боғлик, у суюк, нобоп ёки сифатсиз булиши мумкин эмас. Бу болаларни озиқлантиришга мўлжалланган табиий жисмоний суюқлик.Соғилган сутингиз суюкдай туюлса, хавотирга ўрин йўк. Чунки сутнинг бошланғич миқдорида сув кўпроқ бўлади ва у боланинг чанқоғини қондиришга мўлжалланган.

🔹Эмизган сари сутнинг ёғлилиги ортиб боради ва эмизиш сунгида гўдак таркибида ёғ миқдори аввалги қисмига қараганда 10-20 марта ошган сутдан бахраманд бўлади. Шунда сутнинг қуюқ, оқ, баъзан сарғишроқ тусда эканини кўришингиз мумкин. Гўдакни тез-тез эмизиб турсангизгина, сутнинг умумий ёғлилигини ошира оласиз.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

10.3k 1 110 71 44

#фойдали

🔔Юртимизда мавсумий грипп касаллиги яна бўй кўрсатишни бошлади!!!

🤒Грипп касаллигининг биринчи белгилари пайдо бўлгунга қадар бир неча соатдан 3 кунгача вақт ўтади. Касаллик тўсатдан бошланади.

Болаларда грипп касаллиги белгилар қандай?

🟢болада тана ҳарорати 38-40 даражага кўтарилиши,
🟢 бош ва томоқ оғриши,
🟢 бурун битиши, 
🟢 бурундан суюқлик ажралиши, 
🟢 йўтал,
🟢 мушакларда оғриқ, 
🟢 ҳолсизлик, 
🟢 иштаҳанинг бузилиши,
🟢 баъзи ҳолларда қусиш ҳолатлари кузатилади.

❗️Юқоридаги белгилар аниқланганда болани дарҳол врач педиатр кўригига олиб бориш зарур!

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#фойдали

🔔Нега айнан бу ўйинчоқлар???

 1. Турли ҳил ҳайвонлар - нутқни риволантиради,  фарзандингизга бааа, мооў беэеэе деб ҳайвонлар овозини тақлид қилдиринг, бундан ташқари, бола ҳайвонот олами билан танишади!

 2. Пирамид - шаклларни ўрганади, катта кичикликни фарқига боради, бундан ташкари рангни ҳам ўрганади

 3. Развивашка - болани мия ривожлантириш ривожлантиради

 4. Липучка ўйинчоқлар - фарзандингизга қизиқ ва қўл маторикасини ривожлантиради.

 5. Китоблар 🥰 

 Сиз фарзандингизга фойдали ўйинчоклар олиб беришга ҳаракат қиласизми ёки қимматбаҳо ўйинчоқларми?

Ёққан бўлса реакция қолдириб яқинларингизга ҳам улашинг ☺️

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

8.4k 0 168 3 50

#Зулук_терапия

🔔Зулук терапияси (гирудотерапия) — бу шифобахш мақсадларда зулуклардан фойдаланиш усули. Зулуклар қонга ғарқ бўлганларида ўзларининг тупуригида мавжуд бўлган биологик фаол моддаларни организмга чиқаради. Ушбу терапия қадим замонлардан бери турли касалликларни даволашда қўлланиб келади ва айниқса аёллар саломатлиги учун фойдали деб ҳисобланади.

Аёлларда зулук терапиясини қандай қўллаш мумкин???

Аёлларда зулуклар одатда қуйидаги ҳолатларда қўлланади:

➡️Гинекологик касалликларда:
- Яллиғланиш жараёнларини даволаш: Аёллар жинсий тизимининг яллиғланиши, эндометриоз, киста ва миома каби касалликларни бартараф этишда зулук тупугидаги яллиғланишга қарши моддалар ёрдам беради.
- Қон айланишини яхшилаш: Зулуклар қон томирлари орқали қонни суюқлаштиради ва қон айланишини яхшилайди, бу эса тос аъзоларида қоннинг тўпланишини олдини олади.
- Ойлик циклни нормаллаштириш: Менструация циклининг бузилиши, оғриқли ҳайз кўриш ёки ҳайз кўрмаслик каби ҳолатларда зулук терапияси қон айланишини нормаллаштириш орқали фойдали бўлиши мумкин.

➡️Ҳомиладорликка тайёргарлик:
- Ҳомиладор бўлишни осонлаштиради: Баъзи аёлларда тос аъзоларида қон айланиши бузилганлиги туфайли ҳомиладор бўлиш қийинлашади. Зулук терапияси қон айланишини яхшилаб, репродуктив тизимни нормаллаштиришга ёрдам беради.
- Гормонал мувозанатни тиклаш: Гормонал бузилишлар зулуклар орқали тикланиши мумкин, чунки зулуклар чиқарадиган моддалар организмда гормонлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириши мумкин.
🟢Климакс ва менопауза:
- Менопауза аломатларини енгиллаштиради: Климакс давридаги иссиқ босиш, уйқусизлик, нервозлик ва бош оғриғи каби симптомларни камайтириш учун зулуклардан фойдаланиш мумкин. Улар қон айланишини яхшилайди ва организмдаги стрессни камайтиришга ёрдам беради.
🟢Варикоз касаллиги ва томир кенгайиши:
- Зулуклар қон ивишини камайтиради ва томирларда тиқилишни олдини олади, бу эса варикоз ва қон томир касалликларида фойдали бўлиши мумкин.

➡️Зулук терапиясининг аёллар учун фойдалари:

Қон айланишини яхшилайди:
- Зулуклар қоннинг ивишига тўсқинлик қилувчи ғижим ҳосил қилувчи моддаларни чиқаради, бу эса қон томирларда эркин оқиб юришига ёрдам беради. Натижада қон айланиши яхшиланади ва кислород ва озуқа моддаларининг тўқималарга етиб бориши яхшиланади.
Яллиғланишга қарши таъсир:
- Зулуклар яллиғланиш жараёнларини камайтирадиган ферментлар чиқаради. Бу эса айниқса гинекологик касалликларда яллиғланишни камайтиришга ёрдам беради.
Қонни суюқлаштиради:
- Зулук тупугидаги модда қон ивишини камайтиради ва бу томирлар ичида тиқилишлар пайдо бўлишининг олдини олади. Бу эса қон босимини пасайтиришга ёрдам беради ва юрак-томир тизими соғлиғини яхшилайди.
Иммунитетни кучайтиради:
- Зулуклар организмда иммунитет тизимини рағбатлантирувчи ферментлар чиқаради, бу эса умумий соғлиқни яхшилайди ва организмни касалликлардан ҳимоя қилади.
Токсинларни чиқариш:
- Зулук терапияси организмдан зарарли моддалар ва токсинларни чиқаришга ёрдам беради, бу детоксификация жараёнига ўз ҳиссасини қўшади.

➡️Зулук терапиясининг эҳтиёт чоралари ва мумкин бўлган ножўя таъсирлари:

Аллергик реакциялар:
- Зулук тупугидаги моддаларга нисбатан баъзи одамлар аллергик реакциялар кўрсатиши мумкин. Агар шиш, қичишиш ёки аллергик реакциялар кузатилса, терапияни тўхтатиш керак.
Қон кетиши:
- Зулуклар қон кетишига сабаб бўлиши мумкин, айниқса қон ивиш билан боғлиқ муаммолари бўлган беморларда. Шунинг учун бу каби муаммолар мавжуд бўлса, терапия ўтказишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш керак.
Инфекция хавфи:
- Зулукни нотўғри қўллаш ёки санитария қоидаларига риоя қилмаслик инфекциялар хавфини ошириши мумкин. Шунинг учун зулук терапиясини фақат малакали мутахассислар бажариши лозим.
Камқонлик (анемия):
- Камқонлик ёки паст гемоглобин даражасига эга бўлган одамларда зулук терапиясидан фойдаланиш эҳтиёткорликни талаб қилади, чунки зулуклар қонни чиқариб олади ва бу камқонликни кучайтириши мумкин.


✅Зулук терапияси аёллар саломатлиги учун кўп фойда келтириши мумкин, айниқса қон айланишини яхшилаш, яллиғланиш жараёнларини бартараф этиш ва гинекологик муаммоларни даволашда.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Билиб_олинг

🔔БОЛАЛАРДА «малочница»!!!

🔠Болалардаги малочнитсани яни тилни оқ караш билан қопланишини сабаби оғиз бўшлиғида Cандида деб номланувчи ачитқи замбуруғларининг кўпайишидир. Улар инсон организмига тушгандан сўнг бир умр бирга яшайди. Фақат кўпайиш учун қулай муҳит бўлгандагина кўпайиб кетади.
Болажонларда тилда, яноқлар ички деворида, танглайда, милкларда ва ҳатти томог шиллиқ пардасида ҳам кўпайиб кетиши мумкин. Шунинг учун дастлабки белгилар сезилгандаёқ тиббий чораларни кўриш керак.

🔠1.РОМАШКА ДАМЛАМАСИ.
200мл қайнаган сувга 2ош қошиқ (2пакетик) ромашка солиб илигунча қолдирилади. Ҳосил бўлган дамлама орқали болажонни оғиз бўшилиги обработка қилинади. Шприц ёрдамида томоқ ювилса ҳам инфекцияланиш олдини олади.

🔠2. НИСТАТИН ЭРИТМАСИ
100мл қайнаб илиган сувга 1дона нистатин таблеткаси майдалаб солиниб эритилади. Ҳосил бўлган эритма орқали болажонни оғиз бўшлиғи секинлик билан артилади. Антисептик хусусиятга эга бу восита айнан cандида ривожланишига чек қўяди.

🔠3.МEТИЛИН КЎКИ ЭРИТМАСИ
Дорихоналардан метилин кўкининг 1%эритмасини топишингиз мумкин. Ҳамёнбоп нархларда. Лекин жуда самарали восита. Уй шароитида тайёрлаш тавсия этилмайди.

🔠3.НОН СОДАСИ ЭРИТМАСИ.
200мл қайнаган сувга 0,5чой қошиқ нон содасидан солиб, илиқ ҳолида фойдаланиш ҳам уй шароитида малочнитсага қарши яхши усул ҳисобланади.

⚠️Бу усуллардан ташқари болажонингизни албатта шифокор кўригидан ўтқазинг. Замбуруғлар миқдорининг ошиб кетиши салбий ҳолатларга олиб келиши мумкин.

© Doctor Ganiyev

PEDIATRIYA_24

9.1k 0 249 49 51

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍃Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин.

🤲Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

☘️Аллоҳим тонгингизни нурафшон,
☘️Кўнглингизни хотиржам,
☘️Чеҳрангизни нурли қилсин.

☘️Танангизни саломатлик,
☘️Юзингизни эсa табассум безаб турсин!!

☘️Бахт,омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!!

PEDIATRIYA_24

11k 0 189 12 14
20 last posts shown.