#Бунёдкорлик
⚡️⚡️⚡️
Туманимиздаги 31-мактабнинг қўшимча янги ўқув биноси фойдаланишга топширилди
Бойқозон маҳалласидаги 31-мактаб ҳудудида қўшимча 450 ўринли 2 қаватдан иборат замонавий ўқув биносининг қурилиши тугалланди.
Шу муносабат билан янги ўқув биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, ҳоким ўринбосарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда тегишли ташкилотларнинг раҳбарлари, маҳалла фаоллари, нуронийлар иштирок этди.
Тадбирда сўзга чиққанлар кейинги вақтларда туманимизда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорликлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Шунингдек, туманимиз таълим тизимида эришилаётган ютуқларда мактабларнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланаётгани, қурилиш-таъмирлаш ишлари туфайли замонавий кўриниш олган ўқув биноларининг аҳамияти катта бўлаётгани таъкидлаб ўтилди.
Маросимда йиғилганларга 2 қаватли янги бинодаги замонавий шарт-шароитлар ҳамда таъмирталаб аҳволга келган бинода амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди.
Жумладан, эскириб қолган ўқув биносининг дераза, ром, эшик қисимлари янгиланди. Бинонинг ташқи кўриниши ҳамда иситиш тизими тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Мактабнинг эскирган биносини таъмирлаш ва қўшимча 2-қаватли янги ўқув биносини қуриш ишлари учун 10,5 миллиард сўм маблағ сарфланди.
Бундан ташқари, “Опен бюджет” лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсумида мактаб учун табиий чимли (40х80) футбол ҳамда ''Wokourt'', баскетбол ва волейбол, болалар майдонлари, узунликка сакраш йўлакчасини қуриш таклифи ғолиб бўлганди.
Тадбирда айни шу бунёдкорликларга 1 миллиард 360 миллион сўм маблағ сарфланиб, ўқувчиларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратилгани ҳақида ҳам сўз борди.
Тадбир якунида иштирокчилар томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида мактаб ҳудудига 110 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
👉
@PARKENT_TONGI