ИИБ мулозими Ориф Назаров ўлими юзасидан Қўшработ туман прокуратураси терговгача суриштирув ўтказаëтгани¸ бошқа маълумотлар¸ хусусан¸ ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасини ҳам прокуратурадан сўрашни тавсия қилди.
Прокуратура баëноти
Озодлик 8 июль куннинг биринчи ярмида Бош прокуратура матбуот хизматига Қўшработ туман ИИБсида сўроқ пайтида содир бўлган ўлим ҳолати бўйича маълумот сўраб мурожаат қилди.
Куннинг иккинчи ярмида маҳаллий нашрларда пайдо бўлган Бош прокуратура баëнотида¸ Ориф Назаровнинг ҳибсхонада тутқаноқдан ўлгани айтилди.
Баëнотга кўра¸ Назаров вояга етмаган фарзандларига алимент тўламаганлик учун Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман суди ажрими билан 2020 йил 13 май куни қидирувга берилган.
Прокуратура баëнотида ëзилишича¸ Назаров 2020 йил 2 июлда ушланиб, Қўшработ туман ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган ва 4 июлда соат 21:00 лар атрофида тўсатдан вафот этган.
"Марҳум О.Н. 4 июль куни соат 10:00 ларда кўзларига турли нарсалар — илон, чаёнлар кўринаётганини айтиб, ҳибсхона ходимига шикоят қилган. Шундан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси психиатр-наркологи У.Абдувоҳидов ҳибсхонага чақирилган. У беморга сурункали алкоголизм, абстинек синдроми ташхисини қўйиб, 2 маҳал «Галоприл» таблеткасини беришни тавсия қилган.
О.Н. ҳибсда сақланаётган ҳужра кузатув камералари видеоёзувлари кўздан кечирилганида ҳам беморда талваса кузатилгани маълум бўлган. О.Н.нинг яқин қариндошлари ҳам унда олдиндан тутқаноқ касаллиги бўлгани, у аввал тез-тез бу каби талваса ҳолатларида бўлганини билдирган. Мурда мутахассис иштирокида текширилганида ҳам тананинг ташқи тарафида тан жароҳатлари аниқланмаган"¸ дейилади Бош прокуратура баëнотида.
Бош прокуратура баëнотидан сўнг Озодлик қайта боғланган марҳум яқинлари¸ Ориф Назаровда тутқаноқ касали бўлгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.
"Биз бунақа гапни айтмаганмиз"¸ деди марҳумнинг укаси.
Маҳбуснинг уриб ўлдирилгани ҳақидаги тахминлар қанчалик асосли?
Ориф Назаров оиласи марҳумнинг дафн қилинишдан олдин олинган видеосини Озодликка тақдим қилди. Бу видеода марҳум танасида бўйнидан то қорин пастки қисмигача қилинган вертикал тикиш борлиги¸ ўнг қулоғи орқасига ҳам шундай тикиш тушгани ва ундан қон сизиб чиқаëтгани кўрилади.
Видеодаги марҳум танасида бирор қийноқ излари ëки шубҳали жиҳатлари бор-йўқлиги борасида фикр билдиришни сўраб Озодлик Ўзбекистон ҳуқуқ тизими мутахассисларидан бирига мурожаат қилди.
Видеони кўрган мутахассис¸ марҳум танасидаги тикишлар унинг тиббий экспертиза учун ëриб кўрилгани белгиси эканини билдирди.
“Марҳумнинг уриб ўлдирган-ўлдирилмаганини тасдиқлаш учун¸ ўлим сабабини аниқлаш керак. Бу сабабни эксперт ўз хулосасида ўликни ëргандан кейин ёзади. Муаммо¸ ана шу хулосанинг қанчалик объективлиги билан боғлиқ. Улар кўпинча ИИБ ва прокуратура нимани ëз деса¸ шуни ëзиб беради. Бу ўликни ëриб бўлиб¸ ўлим сабаби ўз-ўзидан йиқилиш натижасида олган жароҳат¸ ëки юрак хуружи деб ëзиб бериш эҳтимоли жуда катта. Аслида¸ сўроқ пайтида орқа бўйин тепасига - гарданига (затилок)га қаттиқ урилса, бошига қон қуйилиб ўлади. Лекин бошига уриб ўлдиришган бўлса ҳам, “юраги ушлаб қолиб¸ боши билан йиқилган” деб сохта хулоса ёзилиш ҳолатлари жуда кўп. Судмедэкспертиза бундай хулоса берганидан сўнг¸ ўлим бўйича ҳеч қандай жиноят иши очилмайди¸ ҳаммаси бости-бости бўлиб кетади”.
ИИВ тизимидаги қийноқлар
Жорий йил 30 май куни 32 яшар А.Абдукаримов Андижон шаҳар ИИБсида қўлланилган қийноқлар оқибатида вафот этганидан сўнг¸ ички ишлар тизимидаги зўравонликлар муаммоси яна бир бор жамоатчилик муҳокамаси марказига тушди. Бу ўлим ортидан Андижон шаҳар ИИБсининг уч нафар ходими мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш, гумонланувчини қийноққа солиш ҳамда шафқатсиз муомала қилишда айбланиб, қамоққа олинди.
Бу воқеа арафасида 29 май куни Бош прокуратурада президент Мирзиëевнинг «Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига бағишланган брифинг бўлиб ўтган эди.