Ozodlik Radiosi || Niqob taqing😷 ||

@Ozodlik_Radiosi_24 Like 0
Is this your channel? Confirm ownership for additional features

Reklama xizmati mavjud. @TyranT_Uz ga murojaat qiling. 💰💰💰
꧁Admin: @Z0rr_AD 💵💵
Biz bilan aloqa qilish uchun @Ozodlik_Robot ga murojat qiling!
Channel's geo & Language
Uzbekistan, Uzbek


Channel's geo
Uzbekistan
Channel language
Uzbek
Category
News & Mass media
Added to index
05.06.2019 09:10
advertising
Telegram Analytics
Subscribe to stay informed about TGStat news.
TGAlertsBot
Monitoring of keywords in channels and chats
SearcheeBot
Your guide in the world of telegram channels
2 760
members
~1.3k
avg post reach
~12.8k
daily reach
~13
posts per day
48.2%
ERR %
0.54
citation index
Forwards & channel mentions
33 mentions of channel
0 post mentions
8 forwards
Maksimal
19 May, 02:08
Maksimal
27 Apr, 12:39
UZB Hakkes
25 Apr, 08:04
30 Mar, 18:50
29 Mar, 12:28
CryptoN Hack
3 May 2019, 19:52
XXX UZB TV
3 May 2019, 19:51
3 May 2019, 19:50
Channels quoted by @Ozodlik_Radiosi_24
Fikrat.uz
8 Jul, 17:48
@SizdanTelegram©
6 Jul, 14:55
@SizdanTelegram©
5 Jul, 17:54
Madlipz Bukharа
4 Jul, 19:37
Dushman kushak
4 Jul, 19:31
UZBEK_VIDEO 🎥
1 Jul, 07:39
UZBEK_VIDEO 🎥
28 Jun, 15:19
The New York Times
27 Jun, 20:57
Hudud Inform
22 Jun, 10:23
UZBEK_VIDEO 🎥
21 Jun, 09:19
Recent posts
Deleted
With mentions
Forwards
“Карантин ҳудудига олинганлар 2 марта анализ топширади. Биринчиси карантинга жойлашганининг эртаси куни¸ иккинчиси 12-куни анализ олинади. Агар соғлом бўлса 14-куни чиқарилади. Агар шеригида¸ яъни хонадошида касаллик аниқланса¸ ўша кундан бошлаб яна 14 кунга назоратга олинади. Ҳозирги тартиб бўйича 10 кунга ўзгартирилди. Карантинда камида 14 кун сақланганлар¸ лаборатория печати қўйилган направление билан чиқарилиши керак. Бундай ҳужжат учун эса¸ олинган сўнгги анализ негатив бўлиши¸ яъни вирус йўқлиги тасдиқланиши керак. Орасида коронавирусга чалинганлар юрган минглаб одамни оммавий равишда карантиндан чиқариш¸ вазият устидан назорат издан чиққанини кўрсатади”.

“Ўртасарой” карантин мажмуасидаги вазиятдан бевосита хабардор бу мутахассис¸ вазият издан чиқиши сабабларини қуйидагича изоҳлади.

“Дунё бўйича тиббиëт ходимларининг COVID-19 га бевосита алоқадор муассасаларда ишлаш лимити 14 кун деб қабул қилинган. Ҳар бир ходим 14 ишлаб кейин дам олиши керак. Биздагилар эса сурункали ишлашмоқда. Штабдагиларнинг деярли ҳаммаси жисмонан ва руҳан чарчаган. Шунинг учун касаллар ва улар билан яшаганлар устидан назорат йўқолган. Баъзи бир ходимлар 3 ойдан бери карантин ҳудудида, бу албатта иш жараёнига ўз таъсирини кўрсатади”.

“Ўртасарой” карантин зонасидагилар нега оммавий равишда чиқариб юборилди?

Озодлик бу саволга Соғлиқни сақлаш вазирлигидан расмий жавоб ола олмади. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мутахассиси эса бу савол жавобини Ўзбекистон ҳукуматининг Россия ва Қозоғистон қайтаëтган минглаб меҳнат муҳожирлари учун жой ҳозирлаш зарурати билан изоҳлади.

“Карантиндан бирваракайига бунча одам келаëтган катта тўлқинга жой бўшатиш учун чиқарилди. Чегарадан кирганларни жойлаштириш учун. Хавотирли жиҳати¸ бунча катта сондаги контейнерларнинг қисқа муддат ичида рисоладагидай дезинфекция қилиниши савол остида. Дезинфекция қилинмаса¸ соппа-соғ одам у ерга тушиб ўзига касаллик юқтириб олиши мумкин. Одамларнинг бундай зоналардан қўрқиб қолгани сабаби шу”.

Ўзи қарийб 20 кунлик карантиндан чиқарилган Озодлик суҳбатдошларидан бири ҳам¸ “Ўртасарой” мажмуаси масъуллари ўзларининг оммавий чиқарилишига оид очиқ ва аниқ баëнот бермасада¸ улар гапидан бу ишнинг Россиядан қайтаëтганлар учун жой бўшатиш мақсадида қилингани англашилганини айтади.

“Тепадан шундай буйруқ берилди¸ дейишди. Чегарадан бир неча минг одамни киритишипти¸ шуларни опкелишар экан бу ерга”.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги тарқтаган хабарга кўра¸ 8-9 июль кунлари қозоқ-ўзбек чегарасидаги “Жибек жўли” – “Ғишткўприк” назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар ўзбекистонлик юртига ўтказилган. Расмий баëнотда уларнинг ҳаммаси 14 кунлик карантинга олиниши алоҳида таъкидланган. https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
“Ўртасарой” карантин мажмуасидаги тўполондан кейин мингдан ошиқ одам тиббий ҳужжатсиз чиқариб юборилди 8-9 июль кунлари Ўзбекистондаги энг йирик “Ўртасарой” карантин мажмуасида тўполон чиққани ортидан¸ 9 июль кечқурун мингдан ошиқ одам мазкур зонадан чиқариб юборилди.

Бу ҳақда Озодликка мазкур зонадан чиқарилган бир неча шахс бир-биридан мустақил ҳолда хабар қилди.

Чиқарилганларнинг ҳаммаси Тошкент вокзалига келтириб ташланган¸ вилоятликлар кеча тунни вокзалда¸ чемодан устида ўтказган. 10 июль эрталаб улар махсус ташкил этилган чартер поездларида уйларига юборилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги минглаб одамнинг бу зонада¸ айрим ҳолларда¸ бир ойлаб ушлаб турилишини¸ коронавирус юққан-юқмаганига аниқ ишонч ҳосил қилиш мақсади билан изоҳлаган.

Аммо зонадан кутилмаганда оммавий равишда чиқариб юборилганлар¸ ўзларига вирус бор-йўқлиги ҳақида бирор тиббий справка берилмаганини билдирди.

Озодлик гаплашган Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мутахассиси¸ бу жараëннинг карантиндан чиқариш протоколига зид эканини таъкидлади ва буни Ўзбекистондаги COVID-19 эпидемияси устидан назоратнинг издан чиққани белгиси сифатида изоҳлади.

Тўполондан кейинги оммавий “ҳайдалиш”?

8-9 июль кунлари “Ўртасарой” карантин мажмуасида сақланганлар ўзларининг ҳеч бир изоҳ ва аниқ маълумотсиз 18 ҳатто 30 кундан кўпроқ ушлаб турилганига норозилик билдирди.

Темир қутилар шаҳарчаси бўлган бу мажмуада сақланганлар темир дарвозаларни тепиб¸ контейнерлар тепасига чиқиб¸ масъуллардан ўзларининг чиқариб юборилишини талаб қилди.

9 июль куни бу тўполон акс этган видеолар ижтимоий тармоқда тарқалиши ортидан Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров “Ўртасарой” мажмуасига келди.

Озодликка мазкур зонадан хабар юборганларнинг айтишича¸ 9 июль кечки соат 6 дан бу ерда ушлаб турилган минглаб одамни оммавий равишда чиқариб юбориш бошланган ва жараëн ярим тунга қадар давом этган.

15-блокда сақланганлардан бири¸ шахсан ўзи 55 ўринлик 7 та автобус келгани ва одамларни карантин ҳудудидан олиб чиққанига гувоҳ бўлганини айтади.

Озодликка 23-блокдан юборилган қисқа видеода тунги соатларда автобусга чиқарилаëтган карантиндагилар акс этган.

“Кўриб турганингиздек¸ одамларни ҳеч бир тиббий справкасиз¸ маълумотномасиз чиқариб юборишмоқда. Шунчаки¸ жойни бўшатишмоқда”¸ дейилади бу қисқа видеога берилган изоҳда.

Айни блокдан озод қилинганлардан бирининг 10 июль куни Озодликка айтишича¸ “Ўртасарой”дагилар чиққан ўнлаб автобус тўғри Тошкент вокзалига келган. Тошкентликлар бу ердан ўз уйига кетган бўлса¸ вилоятликлар тунни вокзалда ўтказган.

“Кечани чемодан устида ўтказдик. Эрталабки соат 7 да водийга битта¸ воҳага битта чартер поезд қўйилди. Ҳозир манзилимизга келдик. Билет учун пул олишмади¸ ҳаммани бепул опкетишди”¸ деди карантиндан оммавий тарзда чиқарилган водийликлардан бири маҳаллий вақт билан соат 15 лар атрофида.

Карантиндан чиқариш қоидаларига амал қилиндими?

20 мингдан ошиқ одамга мўлжалланган “Ўртасарой” карантин мажмуасидан 9 июль куни минглаб одам¸ уларнинг Озодликка таъкидлашича¸ COVID-19 вируси йўқлигини тасдиқловчи тиббий маълумотномасиз чиқариб юборилган.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийларидан изоҳ олишнинг ҳозирча имкони бўлмади - масъуллар телефон рақамларига 10 июль куни ҳам ҳеч ким жавоб бермади.

Озодлик билан шахси очиқланмаслигини сўраб гаплашган Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги мутахассиси¸ 9 июль кунги оммавий чиқарилишни карантин билан боғлиқ тиббий протоколга зид¸ деб атади.
Read more
“Ўртасарой” карантин мажмуасидаги тўполондан кейин мингдан ошиқ одам тиббий ҳужжатсиз чиқариб юборилди
T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Abituriyentlardan tushgan arizalar sonini yo‘nalishlar kesimida onlayn ko‘rish mumkin

Buning uchun Davlat test markazi tomonidan yaratilgan qabul.dtm.uz saytiga kirish va oliy ta’lim muassasasi hamda ta’lim tilini tanlash kifoya.

Bunda tanlagan oliy ta’lim muassasasidagi yo‘nalishlar bo‘yicha quyidagi ma’lumotlar aks etadi:

👉 qabul rejasi (davlat granti va to‘lov-kontrakt asosida);
👉 abituriyentlar soni;
👉 tanlov ko‘rsatkichi.

Mazkur ma’lumotlar har bir ta’lim shakli bo‘yicha alohida ko‘rsatiladi.

Ma’lumotlar har soatda yangilanadi.


👉 @Ozodlik_Radiosi_24
Read more
АҚШ Молия вазирлиги Қримга мол етказиб берган Amazon ширкатини жаримага тортди

АҚШ Молия вазирлиги Россия томонидан аннексия қилинган Қрим, Эрон ва Сурия билан боғлиқ санкцияларни бузгани учун Amazon ширкатини жаримага тортди.

Вазирлик сайтида билдирилишича, ширкатга Хорижий активлар устидан назорат бошқармаси (OFAC) қарорида кўзда тутилган турли санкциялар талабларини бузгани учун 134,5 минг доллар жарима солинган. Бу ерда гап санкция рўйхатидаги шахсларга ҳамда хизмат кўрсатилган пайтда Қрим, Сурия ва Эронда бўлган кишиларга товар етказиб берилгани ҳақида кетмоқда.

АҚШ Молия вазирлиги 2011 йил ноябридан 2018 йил октябригача Қрим, Сурия ва Эронда бўлган фойдаланувчилар Amazon сайтлари орқали буюртма берган ёки бу минтақалардаги шахсларга хизмат кўрсатиш ёки товар етказиб бериш бўйича бизнес юритган.
T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
⚡️Ўлим ҳолатлари сони 50 тага етди

39-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 79 ёшли Х.Б. (эркак);

40-ўлим: Навоий шаҳрида яшовчи 38 ёшли Х.Ш.;

41-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 64 ёшли М.Х. (аёл);

42-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 64 ёшли Б.К. (эркак);

43-ўлим: Нукус шаҳрида яшовчи 56 ёшли З.Д. (аёл);

44-ўлим: Навоий шаҳрида яшовчи 52 ёшли Б.А. (эркак);

45-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 72 ёшли Л.С. (аёл);

46-ўлим: Бухорода Афғонистон давлати фуқароси 40 ёшли М.Ҳ. (эркак);

47-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 83 ёшли Ш.Т. (аёл);

48-ўлим: Тошкент шаҳрида яшовчи 51 ёшли Р.Н. (эркак);

49-ўлим: Жиззах шаҳрида яшовчи 28 ёшли М.О. (аёл);

50-ўлим: Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи 53 ёшли Н.С. (аёл).

Вафот этган юртдошларимизни Аллоҳ ўз раҳматига олган бўлсин. Қолган беморларга шифо берсин.

t.me/Ozodlik_Radiosi_24
🤲 11
Read more
“Кеча кўпчилик учун карантин муддати тугаб¸ уйига чиқиши керак эди. Эрталабдан бельëларни йиғиштириб олишди. Видеоларга яхшилаб қарасангиз¸ бельëларнинг тугун қилиб қўйилганини кўрасиз. Лекин чиқаришга келганда¸ фақат 270 одамга рухсат бериб¸ қолганларга нима бўлиши номаълумлигини айтишди. Бу ерда камида 1000 та одам бор ҳозир. Кеча чемодан устида¸ чойшабсиз матрас устида ухладик. Бугун эрталабдан одамлар тўпланиб медперсоналдан уйга кетишга рухсат сўрай бошлади. Лекин улар “Бизга рўйхат келиши керак¸ охирги анализлар натижаси ҳали келмаган¸ қачон келишиниям билмаймиз”¸ дейишди. Бу ерда 30¸ ҳатто 33 кундан бери сақланаëтганлар бор. Баъзилар боласи билан¸ баъзиларнинг уйида ëш боласи қолган”.

Озодлик гаплашган карантиндагиларга кўра¸ биргина 23-блокда 9 июль кунга келиб яна 35 одамда инфекция борлиги тасдиқланган ва уларнинг даволаниш учун Вирусология институтига олиб кетилиши айтилган.

“Бу эса¸ яна 14 кунга қолдик¸ дегани бўлиши мумкин. Карантин зонасидаги умумий ҳаëт¸ айниқса¸ тиббий анализларни ташкиллаштириш¸ одамларнинг фуқаролик ҳақларига ҳурмат кўрсатиш¸ регламент¸ жорий этилган қоидаларга амал қилиш масъулияти йўқ ҳисоби. Олинган анализларнинг аниқ жавоби қачон¸ қаердан келишини ҳеч ким билмайди. Жавоб келиши 5-7 кунга чўзилиб кетаяпти. COVID-19 учун анализ олиш билан шуғулланаëтган ташкилот ë чиққан натижалар йўқолганини айтади¸ ëки уларни алмаштириб юборади¸ қайта-қайта текширади Кейин бошқатдан оламиз¸ бошқа жойда текширилади¸ дейди. Қисқа қилиб айтганда¸ Ўртасарой карантин зонасидаги аҳвол бориб турган хаос!” дейди ўзи 15 кундан бери ушбу ҳудудда сақланаëтганлардан бири Озодлик билан суҳбатдa.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги "Ўртасарой"даги “тўполон”га муносабат билдирди

"Ўртасарой" карантин ҳудудида юзага чиққан тўполонга муносабат билдирган Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров¸тўполон сабабига шундай изоҳ берди.

“Битта хонада тўрттадан одам сақланаётган бўлса, уларнинг орасидан кимдадир касаллик чиққан тақдирда у зудлик билан бошқа жойга ўтказилмоқда. Табиийки, шу хонада яшаган қолган уч кишининг карантин муддати сал чўзилади. Уларгаям касаллик юққан-юқмаганига ишонч ҳосил қилиш учун шунга мажбур бўляпмиз.

Аммо фуқароларимиз шунга чидай олмаяпти. Уларга карантин муддати чўзилаётгани ёқмаяпти. Айримлар нега бизни бошқалардан кўпроқ ушлаб турибсизлар деб тўполон қилишяпти”¸ деди 9 июль куни Кун.уз нашри гаплашган вазир ўринбосари.

"Ўртасарой" мажмуасининг “эпидемиологик нохуш ҳудудлардан олиб келинган шахслар сақланаётган Ўзбекистондаги энг яхши карантин ҳудудларидан бири” эканини таъкидлаган Собиров¸ маҳаллий нашр билан суҳбатда бу ердагиларга берилаётган овқатларнинг “яхши ва сифатли” экани ва ҳеч кимнинг оч қолмаëтганини қўшимча қилди. https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
"Ўртасарой" зонасида қарийб бир ойдан бери карантинда ушлаб турилганлар тўполон кўтарди Тошкент вилоят, Ўртачирчиқ туманида жойлашган "Ўртасарой" карантин зонасида 8-9 июль кунлари тўполон юзага чиқди.

Озодликка келган видеолардан бирида¸ 8 июль куни карантинга олинганларнинг темир дарвозани очишга уринаëтгани¸контейнерлар томига чиқиб бақираëтгани эшитилади.

9 июль кунги видеоларда эса¸ яна дарвоза олдида тўпланган ўнлаб одамнинг зона масъулларидан ўзларини чиқариб юборишни талаб қилгани кўрилади.

Озодлик билан суҳбатда карантин ҳудудида сақланаëтганлар ораларида 30 кундан бери бу ердан чиқарилмаëтганлар борлигини айтиб¸ расмийлар томонидан аниқ маълумот берилмаëтгани тўполонга сабаб бўлганини билдирди.

Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Улуғбек Собиров эса мазкур зонада коронавирусга чалинганлар аниқланиши ортидан¸ улар билан бир хонада сақланганларнинг карантин муддати узайтирилаëтгани “айрим фуқароларга ëқмаëтгани” шундай норозиликка сабаб бўлганини айтди.

8 июль кунги “аëллар қўзғолони”

Озодликка келган биринчи видеотасвир¸ уни юборганларнинг айтишича¸ 8 июль куни "Ўртасарой" карантин ҳудудида ëзиб олинган.

Видеода ўзларининг бу зонага 20 июнда олиб келинганини айтган айрим аëллар¸ сўнгги бир кунда ҳеч қандай овқат берилмагани¸ болалари билан оч ўтирганини айтади.

Дарвоза қулфлиги¸ чақиришса ҳам ҳеч ким жавоб бермаслигини айтган аëллардан яна бири “қачон чиқамиз бу ердан¸ ким аниқ айтади бизга?” деб бақиради.

Айни 8 июль куни Ўртасарой карантин зонасидан олинган бошқа видеода эса¸ темир контейнерлар устига чиққан ўнга яқин йигитнинг ўзларини бу ердан чиқаришни сўраëтгани акс этган.

Озодлик гаплашган Ўртасарой карантин зонасида сақланаëтганларга кўра¸ ижтимоий тармоқларда тарқаган видео 15-блокда содир бўлган.

Айтилишича¸ тўполонга одамларнинг оч ўтиргани¸ ëки овқатнинг ëмонлиги эмас¸ балки карантин муддатининг қачон тугаши мавҳум қолаëтгани сабаб бўлган.

“Кеча¸ 8 июль куни карантинда 14 кундан кўпроқ сақланганларга жавоб берилиши керак эди. Кўпчилигимиз бу ерга 20 июнда келганмиз¸ 18 кун бўлди. Кетамиз деб турсак¸ яна жавоб беришмади. “Тепадан шунақа буйруқ бор” дейишди. Тушунишимизча¸ чегараларни очмаслик учун карантин зонасидагиларни узоқроқ ушлаб туриш айтилган. Карантин зонасида жой йўқ¸ деб ўзбекларни чегарадан киритишмаяпти. Аслида¸ 15-блокдаги контейнерларнинг 30-40 фоизи бўш. Одамлар бизни атайлаб ушлаб ўтирипти¸ деб тоқати-тоқ бўлди. Соғ келган одамлар бу ерда касал юқтириши мумкинда! Оч қолганимиз йўқ¸ овқатлари ҳам ëмон эмас. Лекин қачон чиқишимизни ҳеч ким аниқ айтмаяпти. Тўполон ҳозир ҳам бўлаяпти”¸ деди 9 июль куни Тошкент вақти билан кечки соат 6 лардан кейин Озодликка боғланган карантиндагилардан бири.

Тўполон бошқа блокларга ҳам ëйилди

Тошкент вилоят, Ўртачирчиқ туманидаги 55 гектар ерда қурилган “Ўртасарой” карантин зонаси Ўзбекистондаги энг катта шундай зона. 24 та блокдаги 3467 та тўрт кишилик контейнердан иборат бу ҳудудда¸ расмийларга кўра¸ 20 мингдан ошиқ одамни сақлаш мумкин.

8 июль куни 15-блокда бошланган тўполон¸ гувоҳларнинг Озодликка билдиришича¸ 9 июль куни бошқа блоклар¸ хусусан¸ 23-блокка ҳам кўчган.

Озодликка 9 июль куни "Ўртасарой" карантин зонасининг 23-блокидан юборилган янги видеоларда кириб-чиқишнинг ягона йўли бўлган катта темир дарвоза олдида яна ўнлаб одамнинг қўйиб юборилиш талаби билан тўплангани акс этади.
Read more
"Ўртасарой" зонасида қарийб бир ойдан бери карантинда ушлаб турилганлар тўполон кўтарди
T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Озодлик дастури 09.07.20.

Самарқандда алимент тўламагани учун ушланган 34 яшар эркак ИИБ ҳибсхонасида ўлди

Президент қарорини ССВ профпатологи бекор қилди: бухоролик тиббиётчиларга 100 млн сўмлик тўлов берилмади

Масжидлар фаолияти 1 августгача яна тўхтатилди

Журналист Саид-Абдулазиз Юсупов қамоқдан озод этилди

Коронавирусга чалинган беморлардан 43 нафарининг аҳволи оғир

Россияда COVID-19га чалинганлар сони 700 мингдан ошиб кетди

АҚШ Давлат котиби Хитойни агрессияда айблади

Мирзаобод ҳокими Сардобадаги тошқин ювиб кетган уйлар ўрнида бошланган қурилишларга бульдозер солди

Ҳукумат Президент қарорини бекор қилди. Фермерлар буғдойни 75 эмас, 100% давлат нархида сотади

Бу хабарлар ва бошқа мавзудаги лавҳаларни тинглаш учун қуйидаги аудиони юклаб олинг!
https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24/5399
Attached file
Read more
Attached file
Унда Ўзбекистон тергов ва жазони ўташ муассасаларида қийноқларнинг кўпайиб бораëтгани эътироф этилган¸ хусусан¸ Бош прокурор ўринбосари Светлана Ортиқова 2017 йилда 7 та, 2018 йилда 10 та, 2019 йилда эса 16 та қийноққа солиш жинояти қайд қилингани айтилган эди.

Маҳаллий матбуот Светлана Ортиқовадан келтирган иқтибосда “сўнгги уч йилда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қийнаш, қўрқитиш ва бошқа тазйиқлар қилинганлиги юзасидан 757 та (2019-208, 2018-352, 2017-197) ариза ва хабарлар келиб тушган”и¸ уларнинг 33 таси (2019-16, 2018-10, 2017-7), яъни 4,4 фоизи бўйича жиноят иши қўзғатилгани айтилган.

Озодлик гаплашган ИИВ тизими мулозими¸ бундай эътироф ва қарорларга қарамай¸ қийнаш¸ қўрқитиш ва бошқа жисмоний тазйиқ ҳолатларининг камаймаганини айтади.

“Қарорлар чиқарилади¸ кўрсатмалар юборилаверилади, лекин унга ҳеч ким амал қилмайди. Сабаби¸ ҳозир Ўзбекистонда жиноятни фош этадиган мутахассислар қолмаган. Қолганларининг кўпчилиги¸ уришдан бошқасини билмайди. Олдинлари ИИВ академияда 4 йил бакалавр ва 2 йил магистратурада ўқитишарди ва уларга тергов, суриштирув ва жиноят қидирув йўналиши бўйича дарс бериларди. Мирзиёев келиб ўқишни 3 йил қилиб, сразу магистр берадиган қилиб қўйди. 3 йилда тўғридан-тўғри магистр қилиш умуман Базель принципига тўғри келмайди. Президентнинг бу қарорини бекор қилиб¸ ИИВ ходимларини халқаро стандартларга мос принципда ўқитишга ўтиш керак”¸ дейди ички ишлар тизими ўрта бўғин зобитларидан бири. https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
ИИБ мулозими Ориф Назаров ўлими юзасидан Қўшработ туман прокуратураси терговгача суриштирув ўтказаëтгани¸ бошқа маълумотлар¸ хусусан¸ ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасини ҳам прокуратурадан сўрашни тавсия қилди.

Прокуратура баëноти

Озодлик 8 июль куннинг биринчи ярмида Бош прокуратура матбуот хизматига Қўшработ туман ИИБсида сўроқ пайтида содир бўлган ўлим ҳолати бўйича маълумот сўраб мурожаат қилди.

Куннинг иккинчи ярмида маҳаллий нашрларда пайдо бўлган Бош прокуратура баëнотида¸ Ориф Назаровнинг ҳибсхонада тутқаноқдан ўлгани айтилди.

Баëнотга кўра¸ Назаров вояга етмаган фарзандларига алимент тўламаганлик учун Жиноят ишлари бўйича Қўшработ туман суди ажрими билан 2020 йил 13 май куни қидирувга берилган.

Прокуратура баëнотида ëзилишича¸ Назаров 2020 йил 2 июлда ушланиб, Қўшработ туман ИИБнинг вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган ва 4 июлда соат 21:00 лар атрофида тўсатдан вафот этган.

"Марҳум О.Н. 4 июль куни соат 10:00 ларда кўзларига турли нарсалар — илон, чаёнлар кўринаётганини айтиб, ҳибсхона ходимига шикоят қилган. Шундан сўнг туман тиббиёт бирлашмаси психиатр-наркологи У.Абдувоҳидов ҳибсхонага чақирилган. У беморга сурункали алкоголизм, абстинек синдроми ташхисини қўйиб, 2 маҳал «Галоприл» таблеткасини беришни тавсия қилган.

О.Н. ҳибсда сақланаётган ҳужра кузатув камералари видеоёзувлари кўздан кечирилганида ҳам беморда талваса кузатилгани маълум бўлган. О.Н.нинг яқин қариндошлари ҳам унда олдиндан тутқаноқ касаллиги бўлгани, у аввал тез-тез бу каби талваса ҳолатларида бўлганини билдирган. Мурда мутахассис иштирокида текширилганида ҳам тананинг ташқи тарафида тан жароҳатлари аниқланмаган"¸ дейилади Бош прокуратура баëнотида.

Бош прокуратура баëнотидан сўнг Озодлик қайта боғланган марҳум яқинлари¸ Ориф Назаровда тутқаноқ касали бўлгани ҳақидаги маълумотни инкор қилди.

"Биз бунақа гапни айтмаганмиз"¸ деди марҳумнинг укаси.

Маҳбуснинг уриб ўлдирилгани ҳақидаги тахминлар қанчалик асосли?

Ориф Назаров оиласи марҳумнинг дафн қилинишдан олдин олинган видеосини Озодликка тақдим қилди. Бу видеода марҳум танасида бўйнидан то қорин пастки қисмигача қилинган вертикал тикиш борлиги¸ ўнг қулоғи орқасига ҳам шундай тикиш тушгани ва ундан қон сизиб чиқаëтгани кўрилади.

Видеодаги марҳум танасида бирор қийноқ излари ëки шубҳали жиҳатлари бор-йўқлиги борасида фикр билдиришни сўраб Озодлик Ўзбекистон ҳуқуқ тизими мутахассисларидан бирига мурожаат қилди.

Видеони кўрган мутахассис¸ марҳум танасидаги тикишлар унинг тиббий экспертиза учун ëриб кўрилгани белгиси эканини билдирди.

“Марҳумнинг уриб ўлдирган-ўлдирилмаганини тасдиқлаш учун¸ ўлим сабабини аниқлаш керак. Бу сабабни эксперт ўз хулосасида ўликни ëргандан кейин ёзади. Муаммо¸ ана шу хулосанинг қанчалик объективлиги билан боғлиқ. Улар кўпинча ИИБ ва прокуратура нимани ëз деса¸ шуни ëзиб беради. Бу ўликни ëриб бўлиб¸ ўлим сабаби ўз-ўзидан йиқилиш натижасида олган жароҳат¸ ëки юрак хуружи деб ëзиб бериш эҳтимоли жуда катта. Аслида¸ сўроқ пайтида орқа бўйин тепасига - гарданига (затилок)га қаттиқ урилса, бошига қон қуйилиб ўлади. Лекин бошига уриб ўлдиришган бўлса ҳам, “юраги ушлаб қолиб¸ боши билан йиқилган” деб сохта хулоса ёзилиш ҳолатлари жуда кўп. Судмедэкспертиза бундай хулоса берганидан сўнг¸ ўлим бўйича ҳеч қандай жиноят иши очилмайди¸ ҳаммаси бости-бости бўлиб кетади”.

ИИВ тизимидаги қийноқлар

Жорий йил 30 май куни 32 яшар А.Абдукаримов Андижон шаҳар ИИБсида қўлланилган қийноқлар оқибатида вафот этганидан сўнг¸ ички ишлар тизимидаги зўравонликлар муаммоси яна бир бор жамоатчилик муҳокамаси марказига тушди. Бу ўлим ортидан Андижон шаҳар ИИБсининг уч нафар ходими мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, қонунга хилоф равишда ҳибсга олиш, гумонланувчини қийноққа солиш ҳамда шафқатсиз муомала қилишда айбланиб, қамоққа олинди.

Бу воқеа арафасида 29 май куни Бош прокуратурада президент Мирзиëевнинг «Тезкор-қидирув, тергов ва жазони ижро этиш фаолиятида қийноқнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасига бағишланган брифинг бўлиб ўтган эди.
Read more
Самарқандда алимент тўламагани учун ушланган 34 яшар эркак ИИБ ҳибсхонасида ўлди Самарқанд вилоят, Қўшработ туман, Қўрғон МФЙ ҳудудидаги Навбаҳор қишлоғида яшаган 34 яшар Ориф Назаров туман ички ишлар бўлимида вафот этди.

5 июль куни жасади оиласига топширилган Назаровнинг ота-онаси унинг ИИБдаги калтакланишдан ўлганини айтмоқда.

Озодлик гаплашган Самарқанд вилоят ИИБ мулозими эса¸ алимент тўламагани учун қидирувга берилган Назаровнинг “юрак хуружи”дан ўлганини иддао қилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Озодлик сўровидан бир неча соат ўтиб маҳаллий матбуотга берган баëнотга кўра¸ маҳбус 4 июль куни туман ҳибсхонасида "тутқаноқ"дан ўлган.

Ўзбекистон ички ишлар тизимида қўлга олинган ва сўроқ қилинганларга нисбатан жисмоний босим кўрсатиш¸ хусусан¸ қийноқ қўлланилишининг жиддий муаммо эканини ўтган ой охирида президент Мирзиëев ҳам тан олган ва бу жараëнни тўхтатишга қаратилган ҳужжат ва қарорлар чиқарган.

Шунга қарамай¸ ИИБ ҳибсхонасида қийноқлар қўлланилаëтгани¸ хусусан¸ уларнинг маҳбус ўлими билан тугаëтгани ҳолатлари¸ расмийларнинг ўз эътирофича¸ кўпайишда давом этмоқда.

"Ўғлимизни ИИБда уриб ўлдиришди"

8 июль куни Озодликка Ориф Назаровнинг ўлими ҳақида хабар юборган яқинлари¸ бу фожианинг қачон ва қандай содир бўлгани ҳақида ҳозиргача ўзларига ҳеч ким аниқ расмий маълумот бермаганини билдирди:

-5 июль¸ якшанба куни участковой мени Қўшработ ИИБсига чақираяпти. Борсам¸ 2-этаждаги биттаси¸ ўзини таништирмай туриб¸ акам ҳақида сўроқ-жавоб қилди. Жуда қўпол оҳангда¸ худди жиноятчи билан гаплашгандек гаплашди. Нима гап десам¸ акангни алимент тўламагани учун ушлашганда¸ тили орқага тортиб ўлиб қолди дейди. Қачон¸ қаерда¸ қандай ўлди¸ бошқа бирор маълумот беришмади.

Марҳумнинг укаси Маъруф Назаров бу хабардан ота-онаси бутунлай шокка тушгани¸ улар нима бўлганини англамай туриб¸ ўликни кўмишга мажбур бўлишганини айтаркан, бундай деди:

-Акамнинг икки оиласи ҳам ўхшамаган. Иккаласидан учта боласи бор. Ишсиз эди¸ баъзида менинг ëнимда савдога ëрдам бериб юрарди¸ асосан¸ Самарқанд шаҳрига бориб¸ мардикорчилик қиларди. Бир ойча олдин яна Самарқандга кетганди. Уни шаҳарда¸ мардикор бозорда ушлаб¸ Қўшработга олиб келишган. Участковойнинг гапига қараганда¸ у Қўшработга келганда тирик бўлган. Қачон олиб келишган¸ қачон¸ айнан қаерда ўлган¸ ҳеч нарсани билмаймиз. Ўлгандан кейин экспертизага яна Самарқандга олиб кетишган¸ бизга хулосасини беришмади. Ўликни 5 июлда қўлимизга тутқазишди¸ ўша куниëқ кўмдик.

Озодликка юборилган видеомурожаатда марҳумнинг яқинлари ИИБдан ўлиги чиққан 34 яшар Ориф Назаровнинг ўз ажали билан ўлганига ишонмасликларини айтади. Хусусан¸Ориф Назаровнинг соппа-соғ бўлганини таъкидлаган отаси Қўшработ туман ИИБсини ўғлини "уриб ўлдирганлик"да айблади.

ИИБ нима дейди?

Озодлик 8 июль куни Ориф Назаров ўлими тафсилотларига ойдинлик киритиш мақсадида ўлим тафсилотларига бевосита алоқадор маҳалла участка нозири Ҳасан Ашуров билан боғланди. Саволни эшитиши билан мобиль телефонини ўчириб қўйган нозир¸ кейинги қўнғироқларга умуман жавоб бермади.

Самарқанд ИИБнинг Озодлик билан шахси очиқланмаслик шарти билан гаплашган мулозими Ориф Назаровнинг алимент тўламагани учун қидирувга берилгани ортидан ушлангани ва ИИБ ҳибсхонасида ўлганини тасдиқлади.

“Биринчидан¸ у қидирувдаги шахс бўлган. Ўлим сабаби юрак хуружи, шу вақтнинг ўзида “Тез ёрдам” чақирилиб¸ муолажаларга қарамай вафот этган. Юрагида муаммо бор экан аслида. Ҳар бир вафот этган шахс экпертизадан ўтказилади. Агарда ходимларнинг айби бўлганида¸ прокуратура зудлик билан жиноят иши очар эди. Жиноят иши очилгани йўқ”¸ деди Самарқанд ИИБсининг воқеа тафсилотидан бевосита хабардор мулозими.

У маҳбуснинг ИИБдаги калтак оқибатида ўлгани ҳақида оиласи билдирган иддаони рад қилишга уринди:

“Хавотир олманг¸ бу Андижондаги ҳолатга ўхшаш эмас (Андижон ИИБсида 30 май куни маҳбуснинг қийноқлардан ўлгани назари тутилмоқда -таҳр.) Самарқанд ИИБсида қийноқ қўллайдиган ходимлар йўқ”.
Read more
Самарқандда алимент тўламагани учун ушланган 34 яшар эркак ИИБ ҳибсхонасида ўлди
T.me/Ozodlik_Radiosi_24
​​Воқеа-ҳодисаларга ўзгача нигоҳ, оригинал таҳлил сизни қизиқтирадими? Бироз юмор, бир чимдим киноя билан ифодаланган қайроқи фикрларга тобингиз қалай? Таниқли ижодкорлар ёзган сифатли контент ўқимоқчимисиз? Турли касб эгалари иштирокидаги фикрлар баҳсида иштирок этмоқчимисиз?

Унда Fikrat.uz айнан Сиз учун!

Ёдгор Саъдиев билан ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган 1999 йилги интервью https://t.me/fikrat/2529

Ички ишлар — ичимиздаги ишкалми ёхуд хиёнат? https://t.me/fikrat/2562

Дунёнинг қовун туширган 5 сиёсий партияси https://t.me/fikrat/992

Абдулла Қодирий бизнинг даврда яшаганида ҳозир нима деган бўлар эди? https://t.me/fikrat/2093

Ёлғон хабарлар. Телеграм каналлардаги ўғирликлар ҳақида https://t.me/fikrat/2518

Fikrat.uz'нинг саволларига Сенат раиси ва Қонунчилик палатаси Спикери ҳам жавоб берган. Демак, бемалол айтиш мумкинки, Fikrat.uz каналига аъзо бўлса арзийди.

Каналга уланиш учун: 👉
T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
Хуллас тепадаги сардобалик аёл масаласида Сардоба туман ҳокимлиги муносабат берибди. Ажойиб холос. "...бир фуқаро номига икки марта банк пластик картаси расмийлаштирилмаслиги сабабли компенсация пули ҳамда маиший техникалар учун сертификатлар берилмаган" дейилган. Вооо браво! Қайсидир вазирлик эмас, сунъий равишда энг нимжон ташкилотга айлантирилиб қўйилаётган банклар яна айбдор, шундайми?

Биринчидан, бир фуқаро номига 100 та пластик карта очса ҳам бўлади. Иккинчидан, агар иккинчисини очолмаган бўлсангиз, компенсацияни биринчи (мавжуд) картасига ташлаб берсанглар бўлмасмиди? Учинчидан, тушундингларми ўзи нима деб ёзганингизни?

Муносабат шу ерда:👉https://telegra.ph/sv-07-07-51

Каналга уланинг:👇👇👇
https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
Сардоба тумани бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалаётган мақола юзасидан муносабат
Сардоба тумани Юртдош МФЙ Ораста кўчасида истиқомат қилувчи фуқаро Муратова Гулноза Эргашевнанинг Президент томонидан моддий ёрдам сифатида берилаётган компенсация пули ажратилиши тўғрисида қилган мурожаати туман ҳокимлиги Маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими, Юртдош маҳалласи фаоллари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари билан ҳамкорликда ўрганиб чиқилди. HUMO bilan Misrga sayohat qiling! Ўрганиш давомида фуқаро Г.Муратова турмуш ўртоғи Муратов Нодир Норбоевич ҳамда 2 нафар фарзанди билан Юртдош МФЙ Ораста кўчасидаги…
Read more
Бошида ваҳимасиз карантин дейилди. Ҳамма ерда чиқиб ваҳимасиз карантин экан дейишди. Айрим ОАВларнинг бир чеккаларида ҳозиргача шу шиор қолиб кетди ҳам шекилли. Энди коронавирусдан ўлаётганлар ёки қийналаётганларнинг видеолари тинмай ошкор қилинмоқда. Энди ваҳимали карантинми?

Халқ бир-бирига моддий ёрдам қилаётганда айримлар касаллик тарқайди, бунинг устига хайриячиларнинг устидан бизга ариза тушган деди. Бугун энди мажлисда сал кам уч ҳафталик карантинда моддий аҳволи яхшимасларга хайрия маркази қайта ташкил қилинадими ёки қанақадир пул бериладими деб сўралса, бирлашишимиз керак, "онасини эмсин", дейишдан нарига ўтишмади.

Ё халқ вакилларининг бир-бирига ёрдам беришларига қўйишмайди, ёки ўзлари бир ишни дўндирмайди. Хулласда. Ислом бобо бошидаёқ ҳақ бўлган экан. Бизнинг ўзимизга хос ва мос йўлимиз бор. Бу йўл қаёққа етаклашини ҳеч билиб бўлмаяпти холос. Эҳ бабушкаси, бабушкаси!

Каналга уланинг:👇👇👇
https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more
Сардоба

"40 миллион керакмас, уйимизни таъмирлаб беришсин, барча нарсамиздан ажрадик". Сардоба фалокати сабаб 2 фарзанди билан кўчада қолган аёл мурожаат йўллади.

Каналга уланинг:👇👇👇
https://t.me/Ozodlik_Radiosi_24
2020 yil 5 iyul kuni farzandim Muhammadaliyev Muhammadzohidni shifohonada ekanligini eshitib tuman shifohonasiga kelgan vaqtim 10 -15 nafar IIB hodimlari menga tashlanib qulimga kishan taqib urib dupposlab mashinaga chiqarib IIB ga olib kelishdi va farzandimni zaharlagansan deb ayiblay boshlashdi va qullarim kishanlangan holda meni urib haqorat qilishdi kurakda turib bulmaydigan suzlar aytib namangonlik kelgindi buyningga olib qul quyib berasan deyishdi sogligim yomonlashganligi uchun tezyirdam chaqirib birinchi yordam kursatilgandan sung ham meni quyib yuborishmadi.menga shifokor yuzlarimdagi jarohatlarni kurib ham hechnima demasdan ichki ishlar hodimi bngaplashib menga faqat davlenangiz kutarilibdi deb aytib ketdi. Ertasi kuni ota onam kelishdi meni kurishib gaplashishimizga qarshilik qilishdi.ularga kaltaklangan holatimdan shikoyat qilmasligim sharti bn chiqarib ota onam holatimdan shikoyat qilganligi uchun uzi birga shifohonaga olib bordi va avval uzlari kirib shifokor bn gaplashib chiqdi sung birga kirdik shifokor kurib meni sogligim buyicha shikoyatimni tinglamasdan faqat davlenasi biroz oshibdi deb IIB hodimi quliga qogoz yozib berdi shu payt kuzlarim kukargan yuzlarim jagim shishgan yuzlarim tirnalgan birnechta izlarni kirib ham hechnima demadi shifokor nega bu ahvoldasiz degan savolni ham bermadi jarohatlarim esa rasmiylashtrilmadi.Men mutassaddi tashkilotlardan buzilgan huquqlarimni tiklanishda amaliy yordam berishlarini surayman . Hozirda Jizzah Viloyati Forish tumani Qizilqum qishlogida mavsumiy dehqonchilik qilib vaqtincha shu hududda yashayman .ushbu nomerga telfon qilib men bn boglanishingizni surayman+998934948885,998941931837 nomerlariga shu
T.me/Ozodlik_Radiosi_24
Read more