Оналар Канали


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Она - бу Аллох томонидан берилган энг буюк тухфа...
Она - Унинг иккинчи номи мехрдир...
Она - Уни яхши кўрмасликнинг иложи йўқ бўлган ягона инсондир...
Онамизни асрайлик дўстлар!!!
Реклама: @Salih_3448

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


​​​​ҚИЗИМГА НАСИҲАТ.

➀ Қизим, Аллоҳ сенга муносиб кўрганни севиб, қадрига ет. Аёл кишининг энг катта хатоси – эри билан бошқанинг эрини солиштирмоғидир.

➁ Қизим, шуни билгинки, кимларнидир сенинг эрингга ҳам ҳаваси келади. Эрингнинг бошқаларда йўқ яхши сифатлари ҳам борлигини унутма!

➂ Қизим, саҳобия аёллардан ўрнак ол. Улар "Биз эрларимизга сизлар амирларингга муомала қилганингиздек муомала қиламиз", дер эдилар.

➃ Қизим, рашк бобида ҳаддан ошмагин! Ноўрин рашк – оила бахтига рахна солувчи ва ортиқча рашк талоқнинг калитидир.

➄ Қизим, ақлли аёл эрининг қалбидаги муҳаббатни уйғота олади ва эри нималардан рози бўлиши ва нималардан ғазабланишини яхши билади.

➅ Қизим, эрингни хобхонада ўн йиллик турмуш ўртоғим, деб бил. Ҳаётда эса унга ўн кунлик куёвга муомала қилгандек муносабатда бўл.

➆ Қизим, эринг учун зийнатланишни зинҳор тарк қилмагин! Энг яхши зийнат – сурма ва энг яхши атир сувдир.

➇ Қизим, мана бу ҳадисни доим ёдингда тут: «Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради».

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali

9.4k 0 486 55 122

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Байроқ миллатнинг ўтмиш ҳикояси, бугундаги тириклиги, келажакдаги орзуларининг тажаллийсидир!

Эй ой-юлдузлик нозли байроғим, доим юксакларда хилпирагин!

Сени кўрган золимни қўрқув, мазлумни эса умид чулғасин!

Машшоқнинг куйида эмас ўз уйида қадрли бўлган миллат, сўзда эмас ўзда қудратли бўлган давлатнинг тажаллийси бўлгин!

Сенга ҳомий кўринган хоинларнинг, сенга дўстмишча боққан сотқинларнинг қўли асло сенга етмасин!

Сенда нақш этилган муқаддасотларга эса жонлар фидо бўлсин!

Асло ва асло ерга тушмагин!


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali


КУЧЛИДАН ҲАМ КУЧЛИ БОР

Жудаям чиройли, қоматлари келишган ёш қиз кучли, гавдали, навқирон йигит билан кетаётган эди. Улардан олдинроқда, кекса, қалтироқ касалга чалинган чол зўрға гандираклаб юриб борарди. Йигит ва қиз айнан унга яқинлашишганида чолнинг оёғи лой сув билан тўлган чуқурга тушиб, қизнинг кийимларига кўпгина сув сачраб кетди. Қиз:
- Нималар қилдинг, ҳайвон, бефаросат чол, эшак?! - деб чунонам чолнинг юзига қичқирдики... йигит ҳеч нарсани ўйламай чолга қаттиқ зарба бериб йиқитди. Нафрат билан қарашди.
Чол аста ўрнидан турар экан, йигитнинг бақувват мушаклари, бўй - бастини кўриб, жавоб зарбасини бера олмаслигини тушунарди. Ҳеч ким эшитиб тушуна олмайдиган, заиф овозда нималарнидир пичирларди. У ҳали туриб улгурмасдан, чуқурнинг ёнидаги, бинога йигит ва қиз кириб кетишди. Бинонинг зиналаридан кўтарилар эканлар, йигитнинг бехосдан оёқлари тойилиб йиқилди. У думалаб бинодан чиқиб, айнан чол йиқилган чуқурга келиб боши билан тушди. Ўша заҳоти ўлди.
Қиз:
- Севгилим, севгилим, - деб бақира бошлади.
Чолга қараб:
- Сен уни ўлдирдинг! Сен айбдорсан! - деб бор овози билан қичқирди. Яқинларини чақирди. Дарров одамлар тўпланди. Барчалари чолни айбдор деб билиб, қозининг ҳузурига олиб бордилар. Қиз:
- Бу чол, сеҳргар, жодугар, у нималарнидир айтиб, пичирлагандан кейин, эрим йиқилиб ўлди! - деди. Қози чолдан сўради:
- Нима бўлди?
Чол деди:
- Оёғим бехосдан сув тўпланган чуқурга тушиб кетди. Бу қизнинг устбошига сачради. У билан бирга бўлган йигит менинг бошимга қаттиқ урди. Унга менинг кучим етмасди. Лекин мен «Аллоҳим, бу йигит ўз кучини менда кўрсатди. Сен ҳам Ўз кучингни унда кўрсат!» дедим. Ҳеч қанча фурсат ўтмай у ўша чуқурга тушиб ўлди.
Қози қизга қараб:
- Севгилингни бу чол ўлдирмабди.
У сенинг ҳолиндан ғазабланиб, буни урибди. Бунинг Севгилиси (АЛЛОҲ) эса, эрингни ўлдирибди! - дебди.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali

20.1k 1 170 24 174

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Аёлингиз учун қилган сарфингиз, берган пулларингиз сиз учун эҳсон бўлиб ёзилади

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бир кун уйда ОНАМ бўлмаса!

Тан олинг, чиндан ҳам агар бир кун уйда Онамиз бўлмаса қанақа аҳволга тушиб қоламиз-а?

Онажонларимиз бахтимизга омон бўлсин


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@On
alar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>


Salom otajonim, nurli farishtam,
Kõzlari nigorim, ayrilmas rishtam.
Didor istagida, yurakda sitam.
Sog'indim otajon... yomon sog'indim.

Ozgina yig'ladim kõp emas ota,
Ranjimang men õsha yig'loqi yana.
Goh kulib, goh õksib yuribman mana,
Sog'indim otajon... yomon sog'indim.

Bir keling otajon, poyingiz õpay,
Mayliga bir onda dunyodan kechay.
Sovugan bag'rimda taftingiz quchay,
Sog'indim otajon... yomon sog'indim!!!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал
👇

@On
alar_kanali

h
tt rel='nofollow'>ps://t.me/Onalar_kanali


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🍃 Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

Хайри тонг


«Ўзим суйган нарсага эга бўлган ҳолда тонг оттирдимми...
Ёки ёқтирмаган нарсамга эга ҳолда тонг оттирдимми, парво қилмайман.
Ахир яхшилик суйган нарсамдами ёки ёқтирмаганимдами, билмайман-ку!?»


Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу.

••••••••••••🌹🌹🌹•••••••••••
Куннинг аввалидан ҳар хил вазиятга тушишингиз мумкин! Тушкунликка тушмай, Роббингизнинг тасаллисига таслим бўлинг
!

Кунингиз хайр ва барокатларга тўла ўтсин!

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>

22.9k 0 419 11 58

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу асҳобларига: "Сизлар Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам асҳобларига қараганда намоз, рўза ва жиҳодни кўп қиласизлар, лекин улар сизлардан кўра яхши эдилар", дедилар.

Улар: "Бу қандоқ бўлди?", дея сўрашди.
"Чунки улар сизларга қараганда дунёдан зоҳид (юз ўгирувчи) ва охиратга рағбат қилувчи эдилар", дея жавоб қилдилар Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу.

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>


“РАҲМАТ, ДАДАЖОН!”

У мактабни олтин медалга битирди. Кўпчилик унга ҳавас билан, айримлар ҳасад билан қарарди.
Ўқитувчиси уни синфдошларининг олдида мақтади:
– Мана, Зебо ҳамма фанларни аъло баҳоларга ўқигани учун мактабимизни олтин медаль билан битиряпти, – деди ўқитувчиси фахрланиб.
Шу пайт орқароқда ўтирган бир синфдош йигит луқма ташлади:
– Ҳа! У ҳатто соқовлар тилини ҳам яхши билади!
Синфда енгил кулгу кўтарилди. Ўқитувчи ўша йигитга танбеҳ берди. Шунда Зебо:
– Ҳечқиси йўқ, устоз! – деди маъюслигини яшириш учун жилмайишга ҳаракат қилиб. – У тўғри айтяпти... Ҳа, менинг дадам гапирмайдилар. Лекин шу ҳолига мен ҳар куни мактабдан қайтганимда, овқат пишириб кутиб ўтирдилар, дарсларимни қилишга ёрдам бердилар. Мен уларнинг ёрдами билан бугун олтин медални қўлга киритдим. Мен шу даражага етганим учун отамдан бир умр миннатдорман, уларга ҳар куни “Раҳмат, дадажон!” деб айтишдан чарчамайман. Ва келажакда ана шундай гапиролмайдиган болалар мактабида ўқитувчи бўлишни ният қилганман.
Синф сув қуйгандай жимжит эди.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>

27.9k 0 68 59 223

Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Бу юртнинг ҳар бир қарич ерида олимнинг изи бор...»

Муҳаддис аллома Муҳаммад Аввоманинг «Ислом – тинчлик ва эзгулик дини» мавзусида ўтказилган халқаро анжуманда сўзлаган нутқидан. Тошкент. 2024 йил 15 октябрь


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>


💠ОНА💠

Бир умр яшагай ўзни демасдан,
Кечади бахтидан, орзу ҳавасдан,
Кези келса, кечар сўнгги нафасдан,
Фарзанд учун..Фарзанд учун..

Оқ сочининг ҳар бир толасида ғам,
Ажинлар ариғи изтиробдан нам,
Жилмайиб туради хасталанса ҳам,
Фарзанд учун..Фарзанд учун..

Эҳ ,кучли хилқатдир, ажибдир аёл,
Қалбида ғубор йўқ,фаришта мисол,
Тош келса кемирар, Она бемалол,
Фарзанд учун...Фарзанд учун..

Сен учун ҳам сирдош, ғамхўр суҳбатдош,
Ёлғизлатиб қўйма ,ҳузурига шош,
Кексайганда асра, бўлгин кўзу қош,
Онанг учун...Онанг учун.

Малоҳат Мирзаева


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>

29k 2 368 17 82

Оғир бўлса ҳам ҳақиқатни айтаман: бойнинг боласида, камбағалнинг боласидан кўра бахтли бўлиш имкони ўн баробар кўпроқ. 💰💰

Оғир бўлса ҳам ҳақиқатни айтаман: пулсиз эркакнинг доимо бир заиф тарафи бор. 💰💰

Оғир бўлса ҳам ҳақиқатни айтаман: яқинларингга бой бўлганингда кўпроқ ёқасан. 💰💰

Оғир бўлса ҳам ҳақиқатни айтаман: пулинг бўлмаса касал бўлишга ҳаққинг йўқ.💰💰

Оғир бўлса ҳам ҳақиқатни айтамай: гадойнинг қалби ҳеч кимни қизиқтирмайди. 💰💰

Оғир бўлса ҳам ҳақиқатни айтаман: инсонлар юрагини пулларга алишади. 💰💰

Оғир бўлса ҳам ҳақиқaтни айтаман: қадримиз пулимизга қараб ўлчанадиган замонлар келди.💰💰


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>

29.2k 0 269 22 130

Ассалому алайкум яхшиларим, қадрдону - меҳрибонларим!
Қалби қайноқ, тили - забони ширин сўзли қадрдонлар.

Яна бир тонг муборак! Сизга кунингиз баракали ўтсин...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
БУ СЎНГИ СЎЗ БЎЛИШИ МУМКИН!
Ғаниматдир хар бир кунимиз, кимга тикон, кимни гулимиз.. Барчамиз хам Оллох қулимиз

Оилангизга тинчлик хотиржамлик тилайман..ХАЙРЛИ ТУН АЗИЗЛАР


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>


Донолар бисотидан!

Етти нарсани сир саклашни билинг!


1⃣. Донишмандларнинг айтишларича, сир
сақланиши лозим бўлган биринчи нарса – узоқни кўзланган режалар.

Бу режалар
амалга ошмагунча уларни ҳеч кимга айтманг. Бизнинг ҳар бир ғоямиз ўзимизга қарши ҳам ишлатилиши мумкин.


2⃣. Донишмандлар сир сақлашни тавсия этган иккинчи нарса қилган хайр-саховатимиз ҳақида гапирмасликдир.

Саховат ноёб нарса бўлиб, уни кўз қорачиғидек асраш даркор. Қилган яхши амалингиз билан мақтанманг. Кибр хайрли амалингиз ортидан келган яхшиликни тортиб олади.


3⃣. Донишмандлар бировларга ошкор қилмасликни тавсия этган учинчи нарса бу ўз дидингиз ҳақида гапиришдир.

Дуч келган кишига қандай овқатларни ёқтиришингизу нималарни емаслигингиз,
қанча ухлашингиз, жинсий хоҳишларингиз ҳақида гапираверманг.


4⃣. Айтмаслик керак бўлган тўртинчи нарса бу мардлик, жасоратдир.

Кимдир ташқи томондан синовларга дучор бўлади,
кимдир эса ички томондан. Ташқи синовларни ҳамма кўради ва бу синовларни енгган инсонлар мукофот олишади, лекин ички синовларни ҳеч ким кўрмайди ва бу синовларга дош берганларни мукофотламайди.


5⃣. Ўзгаларга айтмаслик лозим бўлган бешинчи нарса диний билимдир.

Диний билим турли даражада бўлиб, бу борада мукаммалликка эришган инсонгина бу билимини бошқалар билан баҳам кўриши мумкин. Эндигина диний билимларни эгаллай бошлаганларнинг асосий хатоси шундаки, улар дарҳол бу билимларини бошқалар билан ўртоқлашгиси келади ва
бу бошқаларга яхшилик келтириш ўрнига уларни адаштиради ва ҳаттоки чўчитиши ҳам мумкин.


5⃣. Бошқалар билан ўртоқлашиш лозим бўлмаган олтинчи нарса оилавий низолар ва умуман, шахсий ҳаётдир.

Ёдда тутинг: оилангиздаги муаммолар ҳақида қанчалик кам гапирсангиз, оилангиз шунчалик мустаҳкам бўлади.


7⃣. Бошқаларга айтилмайдиган еттинчи нарса эса кимлардандир эшитилган ғийбат ва иғволардир.

Кўчада юрганингизда пойабзалингиз ифлос бўлиши мумкин. Уйга келиб ёки бировнинголдига бориб кимдандир эшитган ёмон сўзларни бошқа одамга айтиш худди уйга келиб, ифлос пойабзалини ечмаган одам
кабидир.


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>

26k 0 320 4 119

☘🌸☘🌸☘🌸
Аллоҳим, хозир шу сўзларни ўқиётган
инсонга шундай имконият бергинки,
ўйлаган, орзу қилган барча яхши ниятларига
эришсин...

Аллоҳим, уни шундай асрагинки,
дунёдаги барча ёмонликлару, азоб-
уқубатлар зарар етказа олмасин....

Аллоҳим, унга шундай бахт бергинки,
дунёдаги энг бахтли инсон хам унинг
бахтига хаваси келсин.... Амин!

Аллоҳим, Яратгувчи ўзингсан, олгувчи ва
бергувчи хам ...
Биз бандаларинг сенинг панохингдамиз ...
Доимо хаммамизни уз панохингда асрагин...🤲

Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>


Она илон.

Сапура кир ювганди. Чайқаш учун ҳовлиси четидаги сойга борди. Аксига олиб уйда ҳечким йўқ. Эндигина бир ёшни қарши олган ўғилчасини ҳам бирга олиб борди ўзи билан. Болани калайскасига ўтирғизиб кир чайқашни бошлади.
Боласи яхши ўтирибдимикан деб ўғли томон қараган эди, ўғлини нарироғида бир илонча кетаяпти. Сапура қўрқиб кетди. Қўлига калтак олдида илончани ўлдириб, сувга оқизворди. Кечка бўлган воқеани эрига айтиб берди.
- Бекор ўлдирибсан ахир сув илонини зарари йўқ. Ишқилиб онаси билмасин сен ўлдирганингни бўлмаса қасд олиши мумкин. Сапура қўрқиб қолди. Боласидан хавотирланарди. Энди ухлаган эди, туш кўрди. Тушида катта бир илон, ўша ўзи ўлдирган илончани олдида турарди. Бир оздан сўнг илон Сапурага каради. Илоннинг кўзларидан қон оқарди. Сапура қўрқиб уйғониб кетди. Бешикдаги боласига қаради. Мазза килиб ухлаяпти. Светни ёқиб қўйди. Эри уйғонганди, тушини айтиб берди.
Энди Сапурани тушига ҳар кеч кирадиган бўлди илон. Хар кун ўша воқеа. Бир кун сойга яқин жойда иш қилишарди эру хотин. Ўғилчаларини бир тушакчага ўтирғизиб қўйишганди. Иш билан бўлиб болани эсдан чиқаришди. қарашса бола йўқ. Жон холатда сойга югуришди. Не кўз билан кўришсинки бола жиққа хўл. Хайрон булиб ёнига югуришди.
Хайратдан тош қотди Сапура. Ўша тушларига кирадиган илон уғилларининг ёнида турарди. Ҳа она илон болани қандай қилиб билмадиму сойдан кутарилиб олиб чиққанди. Илон каттагина эди, у кўзини Сапурадан узмай қараб турарди. Унинг кўзларидан худди ёш оқиб тургандек эди. Сапура илонга раҳмат айтди. Кечирим сўради. Илон болага бир қарадида сойга тушиб кетди. Шу шу Сапура тушида илонни кўрмай қўйди. Энди хеч хам жониворларга озор ҳам бермай қўйди. Ахир уларни ҳам онаси борда....


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>

25.1k 0 94 16 206

Меҳрибонон ва Раҳимли Аллоҳ номи билан бошлайман.

МАҲРУМ киши ким биласизми?

👉 Маҳрум киши бу - "Зуҳо намози" вақтини била туриб икки ракъатини адо этолмаган кишидир. Ваҳоланки берилган олти соат ичида уч дақиқагина вақти кетар. "Зуҳо намози" эса 360 садақага тенгдир.

👉 Маҳрум киши бу - олти соатли тун ичида туриб уч дақиқалик икки ракъат намозини ўқий олмаган кишидир.

👉 Маҳрум киши бу - тун ва куннинг 24 соат эканлигини била туриб Қуръондан бир саҳифасини ҳам ўқий олмаган кишидир. Ваҳоланки бир саҳифа учун таҳминан 60 сония вақти кетгай.

👉 Маҳрум киши бу - Аллоҳни зикр этса тили толиқмаслигини била туриб кунини зикрсиз ўтказган кишидир 😔

💔 ҲАЁТ шу тариқа давом этаяпти ..
Биз эса ўз ишимиз билан оввора бўлиб, ғафлатда юрибмиз 😔

Эй Аллоҳим, ушбу суннатий эслатмаларим ўзимга, ота-онам, зурриётларим ва аҳлимга садақаи жориям бўлсин. Шунингдек ким шу эслатмани амалда қўлласа ва бошқаларга улашса ўша инсонга садақаий жория бўлсин, амийн!

✨Кун ҳикмати✨
Тонг саҳарда уйғонувчилар иззат ва ифтихор соҳибларидир. Уйқуни тарк этганлар, ундан узоқлашиб шайтонга бўйин эгмаганлар уни хорлаганлардир. Ана ўшалар ҳақиқий мўъминлар, чинакам нажот топганлардир.
Аллоҳим, бизларни ҳам шулар қатори қилгин, амийн!


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>

36.1k 1 491 6 116

Ассалому алайкум яхшиларим, қадрдону - меҳрибонларим!
Қалби қайноқ, тили - забони ширин сўзли қадрдонлар.

Яна бир тонг муборак! Сизга кунингиз баракали ўтсин...


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Фироқсиз муҳаббат жаннатда бўлади.
Унга етишишлик барчамизга насиб к,илсин.
ИНША АЛЛОХ
💫⭐️🌕⭐️💫
Хайрли тун азизлар!


Барча, онасини яхши кўрадиганлар учун канал👇

@Onalar_kanali

https://t.me/Onalar_kanali
href=https://uz.tgstat.com/en/channel/@Onalar_kanali rel='nofollow'>

20 last posts shown.