Сирдарё пойтахтга яқин вилоят сифатида ютган ва ютқизган жиҳатлари кўп. “Мегаполис эффекти” дейилади, кўп катта шаҳарлар атрофидаги ҳудудлар ривожланиши секин бўлади, чунки катта шаҳарларга яқинлик ҳудуддаги кадрлар ва бошқа ресурсларнинг шаҳарга оқишига олиб келади. Париж ва унинг атрофидагти ҳудудлар бунга мисол.
Лекин сўнгги йилларда Сирдарё вилоятида энергетика, қурилиш, тадбиркорлик бирмунча ривожланганини кузатяпмиз. Шу билан бирга аҳолини уй-жой билан таъминлаш кўрсаткичи ҳам ортмоқда. Президентнинг Сирдарё вилояти иқтисодиётини ривожлантириш, иш ўринлари ва инвестицияларни кўпайтириш бўйича 2025 йилги режалар муҳокамаси юзасида ўтказган йиғилишида бу масала алоҳида эътибор берилди.
Вилоятда мингдан зиёд хонадоннинг қурилганига эллик йилдан ошган. Бу юқорида келтирилган “мегаполис эффекти”га мисол. Бироқ эндиликда йўлга қўйилаётган реновция дастури бўйича 15 минг хонадонли замонавий уй-жойлар қурилиши кўзда тутилмоқда. Бунда Марғилон шаҳри ва Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги ижобий тажрибаларга таяниш режалаштирилган.
Шунингдек, янги хонадонлар аҳоли учун хамёнбоп нархларда бўлиши учун девелоперларга солиқ, божхона имтиёзлари берилиши қайд этилди. Бундан ташқари, вилоятдаги йўл, электр, уй-жой, ирригация, боғча, мактаб ва бошқа ижтимоий объектларни янгилашга 100 миллион доллар йўналтирилади.
OLOTLIKLAR KANALIGA QO'SHILING
🌐 @Olot24_7