Оҳангарон ҳаёти


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


"Оҳангарон ҳаёти"
Биз билан боғланиш учун
@Ohang_boglanishbot
Таҳлил ва тарғиб қилишни ўзимизга қўйиб беринг😃
Фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг!
Каналда эълон қилинган материаллар таҳририят нуқтаи назаридан фарқланиши мумкин

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


#Ҳаётий


Мана бу ерда ҳудудимизга оид БОМБА материал чоп этилибди😱😱😱

Баҳо бериб қўярсила👋

https://ishonch.uz/ru/news/sobi-makumalarga-imkonitlar-bor-biro

@Ohangaronim_hayoti


#Тонгги_ҳикмат

Қалб ва тана роҳати

Еттита нарсадан четлан, тананг ва қалбинг ором олади ҳамда обрўйинг сақланади:

1. Ўтиб кетган нарсага ҳафа бўлма.
2. Сенга келмаган ташвишни ўзингга юклаб олма.
3. Ўзингда бўлган нарса билан одамларни маломат қилма.
4. Қилмаган ишингга мукофот талаб қилма.
5. Ўзинг эга бўлмаган нарсани иштаҳа қилма.
6. Ғазабланиш сенга фойда бермайдиган нарса учун ғазаб қилма.
7. Ўзи учун мақтовнинг аксини билмайдиган одамни мақтама.

«Бахтли яшаш сирлари» китобидан.

@Ohangaronim_hayoti


#Наво

Менинг юрагимдан февраль ўтмоқда,
Сенинг юрагингга кириб борди март...

✍ Эшқобил Шукур
🎤 Бахтиёр Раҳмонов

@Ohangaronim_hayoti


НАВОИЙНИ ЎҚИГАНМИСИЗ?..

Либосини пўрим қилган қиз
Ҳеч мисралар тўқиганмисиз?..
Кокилларин ўрим қилган қиз.
Навоийни ўқиганмисиз?

Китоб олиб юрган бўз бола,
Шоир бола, ширин сўз бола,
Шеъриятга ошно, дўст бола
Навоийни ўқиганмисиз?

Болаларга бермоқда таълим,
Мулойиму сўзлари ҳалим,
Ростин айтинг эй сиз, муаллим
Навоийни ўқиганмисиз?..

Байтларидан ёришар кўнглим,
Кўзёшларим қароғимда - лим,
Тили бийрон эй мухбир синглим,
Навоийни ўқиганмисиз?..

Ушламайин ҳайратдан ёқам,
Елкаларим босиб турар ғам,
Айтақолинг шифокор опам,
Навоийни ўқиганмисиз?..

Қорлар ёғди изларга паға,
Ёмғирлар ҳам чарчади ёға,
Ҳой Сиз пулдор, амалдор оға,
Навоийни ўқиганмисиз?..

Шеърларида бугун хаёлим,
Дилингизга олманг малолим
Барчангизга битта саволим...
Навоийни ўқиганмисиз?..

Ш. Тўлаганова

@Ohangaronim_hayoti


#Тарихга_назар

📚 АЛИШЕР  НАВОИЙ
ҲАҚИДА  20  МАЪЛУМОТ


🔹1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида,  темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

🔹2. Тарихчи Мирхонд "Равзатус-сафо" асарида ёзишича, Мир Алишернинг бобоси Амир Темурнинг ўғли Умаршайх билан эмикдош бўлган.

🔹3. Навоийнинг илмга бўлган иштиёқи эрта уйғониб, 4 ёшида мактабда таълим ола бошлаган.

🔹4. Навоий 7 ёшида Фаридиддин Атторнинг "Мантиқут-тайр" асарини ёддан билган.

🔹5. Мир Алишер 7 ёшида буюк муҳаддисимиз Бухорий ҳазратларининг олти мингдан зиёд ҳадиси шарифларини ёд билган.

🔹6. Мир Алишер 7-8 ёшларидан бошлаб ғазаллар ёза бошлаган.

🔹7. Алишер Навоий "муқарраби ҳазрати султони" ("султон ҳазратларининг энг яқин кишиси") деган унвонни олган. Унвон Навоийга давлатнинг барча ишларига аралашиш ҳуқуқини берган.

🔹8. Алишер Навоий ўн беш-ўн олти ёшларида ҳам туркий, ҳам форсийда ижод қиладиган “икки тилли” шоир сифатида танилган.

🔹9. Алишер Навоий ўсмирлик йилларида ўзи севган шоирларнинг 50 минг байтдан ортиқ шеърларини ёд билган.

🔹10. Алишер Навоий туркий тилда ёзган шеърларига Навоий, форсий тилдаги шеърларига Фоний деб тахаллус қўяди. Шоирнинг форсий шеърлар тўплами “Девони Фоний” деб номланган.

🔹11. Навоийнинг севгилиси сифатида тасвирланадиган “Гули” исми фақат халқ оғзаки ижодида, Навоий ҳақидаги ривоят ва афсоналарда учрайди холос. Бу ном Навоийнинг ҳаёти ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг ҳеч бирида учрамайди.

🔹12. Навоий тахминан 18-19 ёшларида Абдураҳмон Жомий билан танишади. Жомий уни ҳам фарзанд, ҳам шогирд сифатида қадрлайди. Кейинчалик бу икки улуғ шоир ўртасидаги устоз ва шогирдлик муносабатлари янада мустаҳкамланиб, ижодий ҳамкорликка айланади.

🔹13. Самарқанд шаҳри Навоийнинг ҳаёти ва ижодида муҳим аҳамият касб этади. Алишер 1464 йилда Самарқандга келади ва бу ерда мадрасада таҳсил олиб, илм-фан, адабиёт ва санъат билан танишади.

🔹14. Навоий 1469 йилда дўсти Ҳусайн Бойқаронинг тахтга чиқиши муносабати билан 90 байтдан иборат “Ҳилолия” қасидасини ёзади (“ҳилол” – янги чиққан ой).

🔹15. Навоий ўз жамғармаси ҳисобидан Ҳиротда ва бутун Хуросон мамлакатида 300 дан ортиқ иншоотлар қурдирган.

🔹16. Алишер Навоий 16 та адабий жанрда ижод қилган.

🔹17. Навоий туркий тилдаги илк “Хамса"ни 2 йил давомида ёзади. Дунёнинг 64 тилига таржима қилинган бу асар 51 минг мисрадан ортиқ.

🔹18. Шоирнинг лирик мероси умумий ҳажми 50000 мисрадан ортиқ "Хазойинул-маоний" номли тўрт девон (1491—1498)га жамланган.

🔹19. Алишер Навоий 1501 йил 3 январда вафот этган. Уни дафн этиш чоғида майдалаб ёмғир ёғиб турган эди. Буни тарихчи Хондамир “ҳатто табиат ҳам мотам тутди” дея таърифлаган.

🔹20. Навоийнинг туркий тилни қайта тирилтириши маънавиятимиз учун улкан жасорати бўлган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур "Туркий тил била то шеър айтибдурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас", — деб ёзса, Ҳусайн Бойқаро "Мир Алишер турк тилининг ўлик жасадиға Масиҳ нафаси ила жон ато этди" деб таъкидлаган.

@Ohangaronim_hayoti


Болаликдаги дўстим омонмисан?


Бу  болакайнинг оёғида ҳар қалай оёқ кийими бор экан!
Мен ҳам ўртоғим,у пайтларда болаларни туғилган кунидан бошлаб ўртоғларини белгилаб қўйишар, бу Қорахтой тилида қўндириладиган ўртоқ дейилар ва бу ўртоқлар умрининг охиригача дўст бўлиб қолар эдилар!
Ҳозир бу эзгу одат менимча барҳам топиб кетди шекилли!
Менинг ўртоғим Абдураҳим Абдураҳмонов ҳозир  ҳам ҳаёт ва ҳозир ҳам уйимга тез тез келиб туради!
Иккаламиз 74 ёшга кирдик!
Ҳали мактабга бормасдан қирга бориб тандир учун бир боғ  ўтинни орқага  елкалаб келардик!
Ёки бўлмаса,у пайтларда мактабда ўқиш соат тўққизда бошланарди, Гулмома тепалигига бориб бир қоп тезак териб келардик!
Онам ҳеч қачон менга тезак териб кел,ёки булоқдан сув олиб кел демасди!
Буни ўзимиз тушуниб бажарардик...
Ёдимда мен ҳам,ўртоғим ҳам етти ёшгача оёқ кийимимиз бўлмаган!
Мактабга оёқда этик,шалвор ва пуфайка билан борардик!
Ота онамиз перажка учун ўн тийин топиб бера олмасди!
Катта танаффусда қорнимиз очиб яқин бир километр масофадаги уйимизга бир бурда нон учун югурардик!
Ҳаёт жуда қийин эди,у пайтлар!
Қоғозли қандни кўрсак кўзимиз ўйнаб кетарди!
Ўртоғим Абдураҳимнинг ота онаси ҳаёт бўлсада аслида у  ғирт етим эди!
Отаси бошқага уйланган, онаси эса бошқа эр билан яшарди!
Онаси  баъзан уни  кўргани келса Абдураҳим
чорбоққа яшириниб олар,онаси кетганидан кейин хўнг хўнг йиғлар эди!
Онаси ва отасини кўргиси келмасди!
Ачаси Рихси кампирдан сўнг чол отаси Абдураҳмон Дов уни уйига олиб кетиб  тарбиясига олди,уйлантирди,эл сафига қўшди!
Ҳа,ўша кунлар ортда қолди!
Ҳаёт оғир бўлсада одамларда бир бирига меҳр,оқибат бор эди!
Ўртоғим Абдураҳим!
Бормисан,омонмисан!
Саломатмисан!
Ўша болалик дамларимиз эсингдами?
Мен эса эслайман!
Сени,болалигимни соғиндим дўстим!

Озод Хушназарзода.
08.02.2025 йил.

@Ohangaronim_hayoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#chellenj
#milliylik_qonimizda

Ohangaron shahar yoshlari qo‘shni tumanni chellenjga chorlaydi

Ohangaron shahar Yoshlar ishlari bo'limi yoshlar yetakchilari, faol yoshlari Ohangaron shahar Madaniyat bo'limi, shahrimizdagi 5-umumta’lim maktabi o‘quvchilari bilan hamkorlikda milliy qadriyatlarimizni asrab-avaylash va targ‘ib qilish yo‘lida faol ishtirok etmoqda.

🇺🇿O'zbek milliy liboslari juda yorqin, chiroyli, qulay bo'lib, xalqning boy madaniy an'analari va turmush tarzining bir qismidir. Shaharlarda milliy libosdagi odamlarni topish kamdan kam uchraydi, bugun Ohangaron shahrida esa uning aksi...

Ohangaron tumani yoshlari sizlarni chellenjga chorlab qolamiz!


@Ohangaronim_hayoti


#Депутат_фаолияти


Бир неча кун олдин Тут қишлоғининг Анҳор кўчасида яшовчи фуқаролардан Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгаши депутати Ш.Тўлагановага бир нечта масалада мурожаат бўлган эди.


Бугун маҳалла масъуллари иштирокида депутат муаммоларни жойига чиқиб ўрганиш мақсадида Анҳор кўчасига бориб, фуқаролар билан суҳбатлашди.


Суҳбат жараёнида бир нечта мурожаат ўрганилди. Тизимли чоралар кўриш белгиланди.



Айрим мурожаатлар  юзасидан жорий йилнинг биринчи ярмига қадар масъулларга депутат сўровлари юборилади.


@Ohangaronim_hayoti


Forward from: Pensiya jamg'armasi | Rasmiy kanal
Чет элдаги пенсионерга ишончнома билан пенсия тўланиши тартиби қандай?

✅ Қонунчиликка мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан пенсия тўланади.

Бу қандай амалга оширилади?

✅ Дастлаб, фуқаро чет элда бўлган вақтда ишончнома расмийлаштиради ҳамда ваколатли давлат органи томонидан апостиль қўйдиради.

☝️ Мазкур жараённи пенсионер чет элга кетган кундан бошлаб 3 ой ичида амалга ошириши тавсия этилади. Акс ҳолда пенсия 3 ойдан кейин вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
ЭСЛАТМА: "Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида"ги Конвенциянинг иштирокчи давлатларида фаолият юритаётган Ўзбекистон фуқаролари ишончномага апостиль қўйдиришлари талаб этилмайди.

✅ Пенсионер ишончноманинг асл нусхасини ишончли вакилга топширади. Ишонч билдирилган шахс ишончномани пенсионер пенсия олаётган банкка тақдим қилади. Қонунчилик талабларига асосан ишончномани олган банкнинг тегишли бўлими томонидан ишончнома нусхаси Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Мазкур ишончнома билан ишончли вакил пенсияни олишни давом эттириши мумкин.

✅ Бунда яна шуни таъкидлаб ўтиш керакки, ишончнома берган шахс (пенсионер) Пенсия жамғармаси бўлимига 1 йилда камида 1 марта келиб тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак бўлади.

Пенсионернинг пенсияси тўхтатиб турилган тақдирда ёки пенсионер Ўзбекистонга келиш имконияти бўлмаса нима қилиш лозим?

✅ Ўзбекистонга келиш имкониятига эга бўлмаган ҳолатларда пенсионер Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасасига мурожаат этиши мумкин ва хорижий давлат ҳудудида доимий яшаш ҳолати мавжуд эмаслигини, шунингдек, пенсия ёки ижтимоий нафақа олмаслигини тасдиқловчи маълумотномани олиши лозим.

✅ Олинган мазкур маълумотнома ишончномага илова қилинган ҳолда ишончли вакил томонидан Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига тақдим қилиниши керак. Шундан сўнг, тўхтатиб турилган пенсия қайта тикланади.

⏩ Ишончнома билан пенсия олмоқчи бўлмаган пенсионерлар Ўзбекистонга қайтгандан сўнг ҳам олинмай қолган ойлардаги пенсияларини белгиланган тартибда олиш ҳуқуқига эга.

📞 12-71     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube |📱 X


#Биласизми❓

КАСАЛЛИК  ЧАҚИРУВЧИ  СЎЗЛАР

Немис психотерапевти (асли Эронлик) Нусрат Пезешкиан биринчилардан бўлиб, сўзларнинг инсонда касалликни келтириб чиқаришини исботлаб берган.

Инсон ўзининг руҳий холатидан келиб чиқиб айтадиган сўзлари ўзининг саломатлигига таъсир қилади.

Инсоннинг физиологик органларига бевосита таъсир қилувчи сўзлар - органик нутқ ҳам деб аталади.

Қанчалик кучли бўлманг, ўзингизга айтилган сўзларингиз соғлигингизга путур етказа олади.

Баъзи пайтларда ғазаб, жахл, нафрат билан айтган сўзларимиз ички органларимизга буйруқ, (команда) бериш вазифасини бажариб,  маълум аъзолар ишини издан чиқарар экан.

1.Барчаси мени зиммамда, муаммолар мени бўйнимда дейдиганларда - остеохондроз касаллиги ривожланиши

2. Барчаси жонимга тегди дейдиганларда - ўсимталар ривожланиши

3. Юрагимга қаттиқ олдим дейдиганларда - юрак инфаркти ривожланиши

4. Менга шу муаммолар  бош оғриғи бўлди дейдиганларда - мигрень ривожланиши

5. Қонимни ичди дейдиганларда - қон касалликлари ривожланиши

6. Сабр косам тўлди дейдиганларда - гипертония ривожланиши

7. Эшитгим келмайди, ўчир, биламан, дейдиганларда- гаранглик ривожланиши

8. Асабимни синама дейдиганларда - депрессия ривожланиши

9.Ҳаётимда қувонч йўқ деганларда - жигар, ўт қопи касалликлари, семизлик ривожланиши

10. Ўз-ўзини ейиш, сиқилиш,   ёмонликларни хазм қила олмаслик - яра касалликлари ривожланиши

11. Ўлгудек чарчадим деганларда - урологик хасталиклар ривожланишини исботлаган.

Доимо ўзингизни таърифлаётган сўзларингизга эътиборли бўлинг.
Зеро, инсон онги ва организмини айтилган сўзлар бошқаради!


@Ohangaronim_hayoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Хайрли_кун

Кунни гўзал дуолар, яхши ниятлар билан бошланг ва «Бугун албатта кўп яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки кунингиз - кўзингиз билан  кўрганингиздек эмас, қалбингиз билан ҳис қилганингиздек ўтади.

Кунингиз ва кўнглингиз
ойдин бўлсин!



ХАЙРЛИ КУН,  АЗИЗЛАР!

@Ohangaronim_hayoti


БЎШАШМА ЮРАК...

Чарчадингми,
Не ҳол, юрагим,
Кардиограмма,
Тўлқинли чизиқ..
Бош чайқайди шифокорим жим!
Юрак хаста,
Нечун,бу қизиқ...
Асабийсиз...
Сира хуш эмас,
Ўзни ўйланг, кас раҳмат демас...
Ўйга толдим, айтгин юрагим,
Не кунларни
Босиб ўтдик биз!
Эл бахтини кўрмоқ тилагим,
Мухбир эдик,
Бахтни кутдик биз...
Чарчадингми,
Не ҳол юрагим..
Қизиққонмиз,юролмаймиз жим,
Тилни тийиш одатимиз йўқ,
Айтилган сўз,
Зотан,мисли ўқ...
Чарчадингми,
Йиғлама юрак,
Ҳа,ҳаётда, ҳақ бироз озроқ.
Бироқ алам қилар кишига
Юз ўгирса, «дўст» деган бироқ..
Чарчадингми,
Бўшашма юрак,
Эзгу кунлар олдинда аниқ,
Зеро, яшаш бизга кўп керак,
Кўзлар тийрак,
Юраклар ёниқ!
Чарчадингми,юраккинам,айт,
Ёвузлик бор,зулмлар бисёр,
Юраккинам,
Сен фикрингдан қайт!
Яхшилар кўп,
Оллоҳ бизга ёр!
Шу боиским,
Бўшашма юрак,
Бизга ҳали,
Умр,
умр кўп керак!

✍Озод Хушназарзода.
31.01.2025 йил.


@Ohangaronim_hayoti


#эътибор

Оҳангарон шаҳрида ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, бандлиги таъминланди.

Шаҳар ҳокимлиги, шаҳар прокуратураси, шаҳар ИИБ ҳамкорлигида маҳаллалардаги ишсиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар учун Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш марказида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Ярмарка давомида сектор раҳбарлари хотин-қизлар муаммоларини тинглаб, мурожаатларини ўрганди.

Шунингдек, Оилавий поликлиникада 30 дан зиёд аёллар учун кенгайтирилган тиббий кўрик ўтказилди.

@Ohangaronim_hayoti


#Ҳақиқат

​​Ҳар тонг Африкада бир кийик уйғонади. Энг чопағон шердан ҳам тезроқ югуриши кераклигини билади, чунки шундай қилмаса, ўлиши аниқ.

Ҳар тонг Африкада бир шер уйғонади. Энг югурик кийикдан ҳам тезроқ чопиши кераклигини билади, йўқса, оч қолади.

Шермисиз ёки кийикми, муҳими бу эмас. Аҳамиятлиси, қуёш чиққанида ҳаракат бошлашингиздир.

©️ Африка халқ оғзаки ижодидан.


@Ohangaronim_hayoti


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#Bildirish #Уведомление

Ertaga, Toshkent va vodiy viloyatlarini bogʻlovchi avtomobil yoʻlining maʼlum qismida transport vositalari harakati vaqtinchalik cheklanadi.

👆 Batafsil videoda.
____

Завтра на определённых участках автотрассы, соединяющей Ташкентскую область с областями Ферганской долины, движение автотранспортных средств будет ограничено.


@Ohangaronim_hayoti


#Депутат_фаолияти

Халқ депутатлари Оҳангарон туман Кенгашига "Қизилой" МФЙдан сайланган депутат Нафиса Мўминова кеча ҳудуд муаммоларини ўрганди.

Депутат маҳалла фаоллари билан суҳбатлашиб, бир нечта масалаларни муҳокама қилди

@Ohangaronim_hayoti

16 last posts shown.