НАВОИЙНИ ЎҚИГАНМИСИЗ?..Либосини пўрим қилган қиз
Ҳеч мисралар тўқиганмисиз?..
Кокилларин ўрим қилган қиз.
Навоийни ўқиганмисиз?Китоб олиб юрган бўз бола,
Шоир бола, ширин сўз бола,
Шеъриятга ошно, дўст бола
Навоийни ўқиганмисиз?Болаларга бермоқда таълим,
Мулойиму сўзлари ҳалим,
Ростин айтинг эй сиз, муаллим
Навоийни ўқиганмисиз?..Байтларидан ёришар кўнглим,
Кўзёшларим қароғимда - лим,
Тили бийрон эй мухбир синглим,
Навоийни ўқиганмисиз?..Ушламайин ҳайратдан ёқам,
Елкаларим босиб турар ғам,
Айтақолинг шифокор опам,
Навоийни ўқиганмисиз?..Қорлар ёғди изларга паға,
Ёмғирлар ҳам чарчади ёға,
Ҳой Сиз пулдор, амалдор оға,
Навоийни ўқиганмисиз?..Шеърларида бугун хаёлим,
Дилингизга олманг малолим
Барчангизга битта саволим...
Навоийни ўқиганмисиз?..✍
Ш. Тўлаганова@Ohangaronim_hayoti