⚡️
МАЪЛУМОТ УЧУН:📄
Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, ➖қуйидаги ҳолларда
одамларни ташиш тақиқланади:
❌ болаларни юк автомобилларининг
юкхонасида;
❌ транспорт воситасининг
кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно);
❌ тракторлар ва бошқа ўзиюрар ускуналар,
юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;
❌ мотоциклларнинг
конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;
❌
12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган
транспорт воситасининг олд ўриндиғида;
❌ одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида
кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.
❗️Бунда транспорт воситасининг
ҳақиқий вазни уни ишлаб чиқарган корхона белгилаган
рухсат этилган вазндан ошмаслиги керак.
Огохлик Узбекистон