Odilxon qori_official


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Odilxon qori Yunusxon o'g'lining rasmiy telegram kanali.
Канал материалларидан фойдаланилганда манба кўрсатилсин!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Forward from: Odilxon qori_official
🌺Ассалому алайкум, қадрдоним! Хайрли тонг!
Соғ-омон бормисиз?!
Аҳли исломнинг гўзал айёми - ЖУМА муборак бўлсин. Илоҳим умрингизга мазмун, ризқингизга барака, танингизга соғлик, руҳингизга осойишталик, қалбингизга ҳотиржамлик, оилангизга файзу баракот, яқингизга соғ-омонлик ато қилсин. Жума муборак бўлсин!🌸

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун
👇
https://telegram.me/Odilxonqori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Forward from: Odilxon qori_official
🌺Азиз инсоним, Жума айём муборак бўлсин!!!

🤲Аллоҳ таоло бу кунда қилинадиган дуо ва ибодатларингизни даргоҳида қабул қилсин!

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун
👇
https://telegram.me/Odilxonqori


Forward from: Odilxon qori_official
​​#Эслатма

ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.

2. Жума куни ният билан ғусл қилинади.

3. Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.

4. Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.

5. Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушуъ билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида борилади.

6. Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича, маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.

7. Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.

8. Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.

9. Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

10. Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.

11. Жума куни ният билан Каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

12. Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кўпайтирилади.

13. Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.

14. Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.

15. Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

16. Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.

17. Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.

"Ижтимоий одоблар" китобидан

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун 👇
https://telegram.me/Odilxonqori




​​Насронийнинг даъвати...

Бир насроний (христиан) руҳоний доим бир мусулмон шайхнинг олдига келиб, уни насроний қилиш учун "Эй шайх, сен беш маҳал намоз ўқишлик ва бир ой рўза тутишлик билан вақтингни зоя кетқазаяпсан! Боз устига уни қилма, буни қилма деб ўз нафсингни қийнайсан...!

Мен сенга булардан халос бўлиш йўлини кўрсатаяпман – мусулмончиликни ташла, насроний бўл, буларнинг ҳаммасидан қутиласан!

Агар Аллоҳ таоло Ўз ўғлини бу дунёга юборганига ва у бизларнинг хатоларимиз сабаб вафот этганига иймон келтирсанг бас, буларнинг ҳаммасидан халос бўласан!

Ишон! Аллоҳ (Ийсо алайҳис салом) ер юзига тушган ва хатоларимиз сабаб вафот этган, агар иймон келтирсанг жаннатга тушасан, деб даъват қиларди.

Насроний бўлган руҳоний мусулмон шайхнинг олдига келиб юқоридаги сўзларни такрорлашдан чарчамасди. Шайх унга қандай жавоб бермасин, у қониқмасдан ўз сўзларини такрорлайверарди. Шайх эса унга муносиб жавоб беришни доим ўйлаб юрарди.

Кунлардан бир кун мусулмон шайхда бир фикр туғилди, у ўз шогирдини чақириб, келишиб олди.
Руҳоний одатига кўра яна шайхнинг олдига келиб даъват қила бошлади.

Шунда шайхнинг шогирди келиб, шайхнинг қулоғига пичирлаб кетди. Шайх эса уввос солиб йиғлай бошлади. Руҳоний хайрон бўлиб сўради:

- Тинчликми, нима бўлди?
- Гапиришни хоҳламайман..
- Нима бўлди, айтақол..
- Жуда катта иш бўлди, деб ундан ҳам қаттиқ йиғлай бошлади.
- Эй шайх ўзингни бос, нима бўлди, айтгин?
- Ҳозир менга фаришта Жаброил вафот этгани ҳақида хабар беришди.

Руҳоний ҳаҳолаб кулиб юборди ва деди:

- Эй аҳмоқ, фаришта ҳам ўларканми?! Фаришталар ҳеч қачон вафот этмайди!
- Мен сенга фаришта ўлди деб айтганим учун мени "аҳмоқ" деяпсан?! Ваҳоланки сен барча фаришталарни яратган зот, Аллоҳнинг вафот этишини қандай даъво қилаяпсан?

Руҳоний ҳеч нарса деёлмай, лол бўлиб қолди...

Аҳмад Дийдат
Абдуллоҳ Камол таржимаси

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун 👇
https://telegram.me/Odilxonqori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


​​#Ҳадис

Ким биродарининг ҳожатини чиқарса...

Абдуллоҳ ибн Умардан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва салам) бундай дедилар: "Мусулмон мусулмоннинг биродари, унга зулм қилмайди, уни ҳалокатга ташламайди. Ким биродарининг ҳожатини чиқарса, Аллоҳ унинг ҳожатини раво қилади. Ким мусулмоннинг бир ғамини аритса, Аллоҳ таоло уни қиёмат кунидаги ғамларнинг биридан халос этади. Ким бир мусулмоннинг айбини ёпса, Аллоҳ таоло унинг айбини ёпади»
(Имом Бухорий ривояти).

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун 👇
https://telegram.me/Odilxonqori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Саҳобалардан сабоқ!!!

Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳунинг ҳикматли сўзлари:
“Қайтиб келмас бўлиб видолашаётган кишидек намоз ўқи”.
“Одамларнинг қўлларидаги нарсалардан беҳожат бўл, бойлик аслида шудир”.
“Тамагирлик ва ҳожатталабликдан сақлан, айни фақирлик шудир”.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун👇
https://telegram.me/Odilxonqori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


​​Саҳобаларнинг иймони

Аллоҳ таоло Оли Имрон сурасида:
«Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир», деган (92-оят).
Аллоҳ таоло бу ояти каримада яхшиликка эришиш учун қилиниши лозим бўлган ишлардан бирини баён қилмоқда.

Мусулмонлар бу маънога тўлиқ тушунган замонларида яхшиликка эришиш учун ўзларининг энг яхши, суюкли молларини нафақа қилиб, улуғ даражаларга эришганлар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматтуллоҳи алайҳи ривоят қиладиларки, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу:
«Абу Толҳа Мадийнада ансорийлар ичида энг бой одам эди. Молу мулкининг ичида «Ҳаа» номли қудуқ энг маҳбуби эди. Бу қудуқ масжиднинг тўғрисида эди. Пайғамбар алайҳиссолату вассалом у қудуққа бориб, ширин сувидан ичардилар. «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмайсиз», ояти нозил бўлганда, Абу Толҳа:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Аллоҳ «Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмайсиз», демоқда, молу мулким ичида мен учун энг маҳбуби «Ҳаа» қудуғидир. Уни Аллоҳнинг йўлида садақа қилдим. Унинг яхшилигидан ва Аллоҳнинг ҳузуридаги савобидан умидворман.
Эй Аллоҳнинг Расули, шуни сизга бердим, Аллоҳ кўрсатган жойга ишлатинг», деди.
Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Яхши, яхши, бу фойда берувчи мулк бу фойда берувчи мулк. Мен уни қариндошларинг фойдасига ишлатсанг дейман», дедилар.
Абу Толҳа:
«Худди шундай қиламан, эй Аллоҳнинг Расули», деди. Сўнгра Абу Толҳа уни қариндошлари ва амакисининг ўғиллари фойдасига тайин қилди.

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун 👇
https://telegram.me/Odilxonqori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Алҳамдулиллаҳ

Яқинларингизга ҳам улашинг!

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун👇
https://telegram.me/Odilxonqori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


#Таҳажжуд

Ҳасан ибн Али розияллоҳу анҳу

“Нима учун таҳажжуд намози ўқувчилар инсонлар ичида энг юзи чиройли кишилар бўлади?”, дейилганида у зот: “Чунки улар Аллоҳ таоло билан холий қолдилар ва Аллоҳ таоло уларга ўз нуридан бир нур кийдирди”

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун👇
https://telegram.me/Odilxonqori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


​​Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар,
хушхабарлар беринглар, нафрат қилдирманглар»,
дедилар».
Икки Шайх ривоят қилишган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф ҳам Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларга, улар орқали барча умматларига мурожаат этиб: «Осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар»,
демоқдалар. Яъни, Ислом ҳақида гапирадиган, баъзи бир масалани
ечадиган ёки бирор нарсада ҳукм чиқарадиган бўлсангиз, умуман, ҳар бир нарсада осон тарафини олинг, қийинини олманг, демоқдалар. Модомики, иш шариат чегарасидан чиқмаса, осон томонини олиш Ислом динининг асосий қоидасидир. Бошқа ҳадиси шарифларда келишича, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон икки нарса орасидан бирини танлаб олиш ихтиёрига эга бўлсалар, албатта, осон томонини олганлар. Кишиларни Исломга даъват қилиш учун атрофга юбораётиб, бу
ҳадисни ҳар бир саҳобийга, албатта, қайта-қайта тайинлаганлар.
«Хушхабарлар беринглар, нафрат қилдирманглар».
Ислом ҳақида, шариат ҳақида кишиларга гапирилганда доимо яхшиликларни, улар учун хушхабар бўладиган, икки дунё саодатига сабаб бўладиган нарсаларни гапириш керак. Кишиларнинг нафратини келтирадиган, уларни чўчитадиган, кўнглини қолдирадиган гап-сўз ва тасарруфларни қилмаслик керак. Ушбу ҳадиси шарифдан оладиган фойдаларимиз очиқ-ойдин кўриниб турибди. Бунга айниқса, Исломга даъват қилиш билан машғул кишилар алоҳида эътибор беришлари лозим. Афсуски, баъзи бир биродарлар бу ҳадиси шарифдан бехабар тескари маънода гап-сўз ва ҳаракатлар қилишади. Авваллари билмаган бўлсак, энди билдик. Бундан буён Ислом дини ҳақида гапирадиган, бирон иш қиладиган, ҳукм чиқарадиган бўлсак, осон тарафини олайлик. Кишиларга динимизнинг осонлиги, икки дунё бахт-саодатига етказиши башоратини бериб гапирайлик. Ўзимизча шариатни қийинлаштирмайлик! Кишиларни
турли гап-сўз, бўлмағур ҳатти-ҳаракатларимиз билан Исломдан нафратлантирмайлик. Мўътабар ҳадиси шарифга доимо амал қилишга интилайлик!

«Ҳадис ва Ҳаёт»

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун 👇
https://telegram.me/Odilxonqori


Video is unavailable for watching
Show in Telegram


🌺Азиз инсоним, Жума айём муборак бўлсин!!!

🤲Аллоҳ таоло бу кунда қилинадиган дуо ва ибодатларингизни даргоҳида қабул қилсин!

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун
👇
https://telegram.me/Odilxonqori


​​#Эслатма

ЖУМА КУНИНИНГ ОДОБЛАРИ

1. Жумага тайёрланиш олдиндан, пайшанба кунидан бошланади.

2. Жума куни ният билан ғусл қилинади.

3. Жумага борувчи ҳар бир киши ғусл қилиб бориши лозим.

4. Жума учун умумий шахсий озодалик ишлари ўрнига қўйилади.

5. Жумага эртароқ, сокинлик ва виқор билан, тавозе ва хушуъ билан, Аллоҳ таолонинг амрини адо этиш ниятида, мағфирати ва розилигига эришиш орзусида борилади.

6. Жума намозига борган шахс масжидга одоб билан киради. Ўтирган одамларнинг елкасини туртмайди, олдиларидан ўтмайди, қаерда бўш жой топса, ўша ерга жойлашади. Имкони борича, маърузачига яқинроқ бўлишга ҳаракат қилади.

7. Жим ўтириб маърузачига қулоқ тутади. Маърузани диққат билан эшитиб, ундан ибрат ва фойда олишга ҳаракат қилади. Ҳеч ким билан гаплашмайди.

8. Маъруза бўлаётганда қўлларни қимирлатиш, тасбеҳни ўйнаш, жойнамозни тўғрилаш каби ҳаракатларни қилиш мумкин эмас.

9. Маъруза бўлаётганда ҳадеб қимирлаш, оёқларни қучоқлаб ўтириш, эснаш каби ҳолатларга йўл қўймаслик керак.

10. Жуманинг фарзидан олдин ва кейин тўрт ракъатдан суннат намоз ўқилади.

11. Жума куни ният билан Каҳф сурасини тиловат қилишга одатланиш керак.

12. Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш кўпайтирилади.

13. Жума куни илм мажлисларида ҳозир бўлиш ҳам жуда фазилатли амалдир.

14. Жума куни Аллоҳ таолонинг зикрини қилиш, турли нафл ибодатларни адо этиш ва савобли ишларни қилиш яхшидир.

15. Жума куни дуо қабул бўладиган вақт борлигини унутмай, ўша соатда кўпроқ дуода бўлишга ҳаракат қилиш лозим.

16. Жума намози ўқиб бўлингунча сафарга чиқиш макруҳдир.

17. Жума куни ёлғиз ўша куннинг рўзасини тутиш макруҳдир.

"Ижтимоий одоблар" китобидан

Одилхон қори Юнусхон ўғлининг расмий телеграм каналига уланиш учун 👇
https://telegram.me/Odilxonqori

20 last posts shown.

8 264

subscribers
Channel statistics