#КОММУНАЛХИЗМАТ
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўловлар фақат электрон шаклда қабул қилинадиЎзбекистонда 1 декабрдан ичимлик ва оқава сув хизматлари тўловлари фақат электрон шаклда қабул қилинади.
«Ўзсувтаъминот»
хабарига кўра, бу чора соҳада шаффофликни таъминлаш, ҳамда коррупцион ҳолатларга барҳам бериш мақсадида амалга оширилмоқда. Эндиликда назоратчи ва сув таъминоти ходимларига тўловларни нақд пул кўринишида амалга ошириш тўхтатилади.
Истеъмолчилар тўловларни амалга оширишда ўзи учун қулай ва тезкор бўлган қуйидаги воситалардан фойдаланиши мумкин:
▪️cabinet.uzsuv.uz шахсий кабинет орқали;
▪️
@uzsuvbot Telegram боти орқали;
▪️Электрон тўлов тизимлари (Click, Paynet, Alif Mobi, Payme, Oson, Uzum Bank) ҳамда тўлов инфокиосклари ва тижорат банк кассалари ҳамда шохобчалари, почта бўлимлари орқали.
@Ohangaronim_hayoti