#ТЕЛБА_ИШҚ
#МУАЛЛИФ_АЙДИН
-- Ё Ҳудойим Рустам?.
Ҳайратдан кўзларим саккизта бўлган бўлса керак ўзи ҳам. Чунки не кўз билан кўрайке, мени ёнимдаги ҳонага анчагина маст бўлган, камига тинмай кулаётган Рустамни қамашаётган эди.
-- Севинч... сен ҳам шу ердамисан?.
Менга кòзларини базур очиб жилмайиб гапирди. -- Воҳ, воҳ, воҳ, келинг камиссарбей, пешонангиздан битта упай. Мени қамоққа эмас, жаннатга олиб келибсизку...
Унинг гапидан пиқиллаб кулиб юбордим. Ичиб олиб алжирашиничи буни...
***
-- Севинч, Сееевинч...
-- Нима дейсан алкаш?.
Ёлғиз қолганимиздан сунг, у мен тарафдаги панжараларни ушлаб утириб олганча мени чақира бошлади. Рустамни ичса бунақа бўлиб қолади деб ҳеч ўйламаган эканман. Ўзидан ўзи тинмай кулиши ғирт аҳмақона...
-- Бирам чиройлисанке...
-- Биламан.
-- Феълинг ҳам антиқа...
-- Ахир бу менман.
-- Сени деб ишдан ҳайдалдим...
-- Бунга арзийдиган қизман. Шунинг учун ҳайрон бўлмадим.