#Тошкент_вилояти
Оҳангарондаги дўконларда келиб чиққан ёнғин бартараф этилди
2020 йил 28 июнь куни соат 14:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Оҳангарон шаҳар, “Гулистон” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг 1-қаватидаги дўконда ёнғин келиб чиққани тўғрисида хабар келиб тушган.
Бунинг оқибатида ушбу ҳудуднинг 190 м.кв. майдони, яъни, дўконнинг шифти ва ички жиҳозлари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларига зарар етган.
Мазкур хабар юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни ўз вақтида бартараф этадилар. Қутқарувчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 90 м.кв. жой сақлаб қолинди.
Бирламчи маълумотларга кўра, ҳодисанинг келиб чиқишига “Дамас” ҳамда “Зил”-130 русумли автомобилларининг тўқнашуви сабаб бўлган деб тахмин қилинмоқда.
Келиб чиққан ёнғинда ҳалок бўлган ва жабрланган фуқаролар бўйича маълумот келиб тушмаган.
Манба: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ахборот хизмати
✅https://t.me/OLTIARIQ_TV
👉@SOTUVDAGI_UY_JOYLAR