Forward from: BAG‘DOD TUMANI HOKIMLIGI
ҚАДРИЯТЛАРИНИ ЭЪЗОЗЛАГАН ХАЛҚНИНГ ИСТИҚБОЛИ НУРЛИ БЎЛАДИ.
Маълумки, ҳафтанинг жума кунлари "Сиёсий-маърифат соати" ташкил этилади. Шу сабаб мажлислар залида жам бўлган ходимлрни бугун миллий дўппиларда, адрасларда кўриш мумкин.
Бағдод тумани ҳокимлиги меҳнат жамоаси "Миллий либос - миллий қадрият" челленжи сабаб доимий шу ананани давом эттиришни манзур билишди.
- Ҳар бир миллат ўзига хос кийиниш маданиятига эга. Бизнинг миллий кийимларимиз дунёнинг қай бурчагида бўлмасин ҳар қандай халқнинг ҳавасини келтириб ўзига қаратиши бор гап. Миллатнинг ўзига хослигини кўрсатувчи қадрият ва тимсоллар, мезон ва манбалар мажмуида миллий либослар ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу боисдан ҳам жойларда миллий либосларимизни тарғиб этишга қаратилган челленжда фаоллик кўрсатамиз. Туманимизда маънавий муҳитни сағломлаштириш йўлида бир мақсадлимиз – деди туман ҳокими Ғанижон Солиев.
Ўзбек миллий либослари нафақат кечаги тарих, балки бугунги ва эртанги келажакнинг ҳам ажралмас қисмидир.
Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати