OILA ZIYOSI


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Шиоримиз: Оилалардаги муросасизликни олдини олиш.
Савол ва таклифлар учун:
@OILA_ADMINLARI

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Бахтли ҳаёт кечиришни истасангиз, ҳаётингизни мақсадга боғланг, oдамларга ёки нарсаларга эмас ...


https://t.me/OILA_ZIYOSI


Талоқнинг воқеъ бўлишини келажакда бирор ишнинг бўлишига ёки бўлмаслигига, ёки бирор вақтга, ёки ҳодисага, ёки бирор шартнинг топилишига боғлиқ қилиш талоқни таълиқ қилиш дейилади.

Масалан, эр аёлига: «Фалончининг уйига борсанг» ёки «Фалончи билан гаплашсанг», ёки «Шомгача ёки шомдан кейингача уйга келмасанг», ёки «Боламга бирор нарса бўлса, сенга талоқ», дейиши каби.


https://t.me/OILA_ZIYOSI


Талоқ масаласи бўйича мурожаат учун:

👇👇👇


@FIDOIY7000


Ўлим тўшагида ётган аёл эрига:
— Мендан кейин уйланманг, фарзандларимиз қаровсиз қолишади, — деди.

Фарзандлар оила қуришди, ота эса қаровсиз қолди...


@OILA_ZIYOSI
@OILA_ZIYOSI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
@OILA_ZIYOSI


Диққат савол


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам умматимни Фиръавни деб кимни айтганлар?


Жавобни ушбу личкага юборинг!

👇👇👇

@OILA_ADMINLARI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Дунё ғамидан тушкунликка тушиб қолган кишилар эшитинг!

@OILA_ZIYOSI


Баъзан ўзинг менсимаган, ёқтирмаган ҳатто таҳқирлаган кишиларнинг ёрдамига муҳтож бўлиб қоласан. Ўзинг ҳурмат қилиб, пойига патак бўлганларинг ёки ёрдам бермайди, ёки уларнинг ёрдами ҳам сенинг зарарингга бўлиб қолади. Ҳаёт бу. Шундай экан, ҳар қандай киши билан ўйлаб муомала қил.

@OILA_ZIYOSI




Шиоримиз: Оилалардаги муросасизликни олдини олиш.
Савол ва таклифлар учун:

👇👇👇

@OILA_ADMINLARI




Бир қиз ота-онасига билдирмасдан улар учун совға тайёрлаяпти. Бу совға нафақат бу дунёда балки оҳиратда ҳам энг улкан совға.
Яъни ота-онасига билдирмасдан қуръон ёдлаяпти.
Қуръонни учдан иккисини ёдлаб бўлди.
Энг ажабланарлиси шуки ота-онаси қизини қуръон ёдлаётганини билишмайди.

Баъзи қизлар ота-онасидан қўрқиб қилган айбини беркитади.

Баъзи қизлар савоб ишларини ота-онасидан яшириб, қуръон қориясига бўлгандан кейин айтмоқчи...

Шу қизларга Аллоҳ ўзи ёрдамчи бўлсин.

Шунақа қизлар келажакда Имом Бухорийларни дунёга келтиради. Ин шаа Аллоҳ


https://t.me/OILA_ZIYOSI


Ушбу китобни ўқиб чиқишни тавсия қиламан...
Ортиқча мақтамайман.
Ўзингиз ўқиб чиқинг ва баҳо беринг!

@OILA_ZIYOSI


ОИЛАДАГИ БАХТ НИМАДА?

Хуррият ва эркинлик деган сўзларни кўп эшитамиз. Хозирги кунда ғарблик ўн яшар болакай хам отасига " Ишимга аралашманг" , дейди. чунки у ерларда хуррият ва эркинлик каби истилохларга шундай маъно бериладиган бўлиб қолди. Гўё бу истилохлар чегарасиз, муаммосиз яшашнинг шартидек тушиниляпти. Хуррият ва эркинлик биров бировни хаётига аралашмаслик, биров бировга итоат қилмаслик, хамма ўз чегарасини  ўзи белгилаши ёки чегарасиз яшаши сифатида қабул қилиняпти. Вахоланки энг катта хуррият -Аллохга банда бўлишдир. Агар шу бандаликдан воз кечадиган бўлсак, бошқа эшикларнинг қулига айланамиз. Бундай қуллик эса охири бориб, фалокат билан тугайди.

Бандалик энг гўзал бўлган замон - асри саодатдир. Бу асрни саодат қилган нарса нима эди? Аллохга хақиқий бандалик эди. Ўша сафдагилар Аллох таолога чинакам банда эдилар. Уларнинг хонадонларида уч махал таом ейилмас эди, уларнинг қўлида турли неъматлар йўқ эди. Бугун биз қандай ахволга келиб қолдик? Оилада беш киши бўлсак , ўн ёшдан катта барчанинг қўлида телефон бор. Хамма нарса сероб. Хўш, бахтлимизми? Бир пайтлар биз кўйлак, поябзал олганимизга севинар эдик, хозир эса фарзандларимизга машина олиб берсак хам, уларни бахтли қила олмаяпмиз. ..

Ота-бобларимиз эришган бахтиёрлик бизда йўқ, Оиша розияллоху анхо онамиз шундай деганлар: " Ойлар ўтарди, уйимизда шу икки қорадан бошқа нарса топилмасди: арпа билан сув ёки арпа билан хурмо"  Хозир ичимизда арпа ва хурмо билан кун кечирадиган одам борми? Ойлаб арпа ёки хурмо бўлмаган уй - Бир бирига "Оишам" , " Хумайройим", "Саййидим" дейиладиган бахт кошонаси эди, аммо улар учун уй жихозларини маъноси йўқ эди.  Биз каттакон, хашамдор уйларда яшаяпмиз. Мехмонларимиз қулоч-қулоч кенгликда , аммо у ерда ўн киши ёнма-ён бўлиб, сафлар тортиб намоз ўқимаяпмиз. Биз саодат асрини ўрганяпмиз, лекин бу асрнинг мухитини хаётимизга татбиқ этмаяпмиз.

Бир куни Расули Акрам алайхиссалом сахобалар билан масжидда ўтирган эдилар, бир бадавий кириб келиб, масжиднинг бир четига бориб, бавл қилди. Сахобалар дарғазаб бўлиб, " Хой ундай қилма"  деб, уни тўхтатмоқчи бўлишди.

Расули Акрам алайхиссалом : " Тегманглар охиригача тамомлаб олсин ", дедилар. Сўнг: " бир челак сув қуйиб, у ерни тозаланглар" , деб буюрдилар. У зот айтганларидек қилинди. Сўнг Пайғамбаримиз айлайхиссалом ўша бадавийни ёнларига чақириб , қилган иши хато эканлигини мехрибонлик билан тушинтирдилар. Бу насихатдан сўнг бадавий бориб, тахорат қилиб келди. Сўнг намоз ўқидида, кейин қўлларини очиб, " Аллохим менга ва Мухаммадга рахм қилгин , иккимиздан бошқа хеч кимга рахм қилмагин " деб дуо қилди. Расули Акрам алайхиссалом бу дуони эшитиб, табассум қилдилар. Сўнг " Эй Фалончи, Аллохнинг рахматини торайтириб қўйдинг-ку!" дедилар.

Нақадар чексиз мархамат!

Расули Акрам алайхиссаломда ана шундай гўзалликлар, афзалликлар бор эди. Хўш, биз уларни хаётимизга татбиқ қилмаймизми?

Дейлик, ўғлимиз ёки қизимиз уйдаги бирор қиммабахо ашёни қўлидан тушириб юборса, ўша матох синса, уларга айтадиган биринчи гапимиз нима бўлади? Расули Акрам алайхиссаломдек бағримизга босамизми ёки бақириб, қарғаб, дуоибад қиламизми? Биз чинакам саодат, чинакам бахтнинг қаерда эканини билсак, ахволимиз бугунгичалик ачинарли бўлмас эди. Шунча ноз-неъматларга қарамай, бугунги асрни асрни фалокат асри дейиш мумкин! Нима учун? Чунки бу асрда чинакам бандалик йўқ. Бандалик бўлса, бу асрнинг номи хозир хам Саодат асри бўлар эди.



https://t.me/OILA_ZIYOSI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қишлоқнинг нафақат ҳавоси тоза, манзараси гўзал, балки одамлари ҳам гўзал хулқли, содда ва самимий...

Чин ҳаёт тарзимизни акс эттирган аччиқ ҳақиқатларни англатган таъсирли жумлалар.


@OILA_ZIYOSI
@OILA_ZIYOSI


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳар нарса кўрингани каби гўзал эмас аслида..


Бахт оддийликда демаганмидим?


https://t.me/OILA_ZIYOSI
https://t.me/OILA_ZIYOSI


Эй қалб шуни ҳам тушунмайсанми? Хозир сени қадринга ўлганингдан кейин етадиганлар замонидамизку....


https://t.me/OILA_ZIYOSI


​​БАС ҚИЛИНГ! ЭЙ, ОТА-ОНАЛАР!

Ассалому алайкум, хурматли ўқирманлар!
Бугун бир қиз, "Ака, кварплатага пулим етмай қолди. Ёрдам қилиб тура олмайсизми?"деб ёзиб қолди. У қиз Японияга келганида 20 ёш эди. Ҳозир 30 га яқинлашиб қолди. Ўқиди, ишлаябди. Квартирасига пули йўқ. Нимага? Нафси ўпқон, харобадан чиққан миллионер онаси сабабли. Ўша аёлни ейишга нони ҳам йўқ эди. Шу қиз бечора  ҳам ўқиб ҳам ишлаб, уйларини ремонт қилдирди. Оиласидагиларга машина олиб берди. Ўзидан олдин сингиллари эрга тегиб кетди. Ўзи ҳалиям турмушга чиқмаган. Сингилларига энг зўр сарполарни мажбурлаб қилдирибди. Энг ёмони, ҳозирги оддий машина уйдагиларига ёқмай қолибди. Малибу олармиш мана шу ергача чидади бечора қиз. Ўкириб йиғлаб юборди. "Менчи, мен қачон турмуш қураман? Нимага уларни ялло қилиб юришига мен хор бўлишим керак" деди! Роса, юрагим эзилди.

Шахсан ўзим бунга ўхшаган тақдирларни 100 дан ошиғи билан гаплашиб кўрганман. "Акангга машина олишимиз керак, уканга данғиллама тўй қилишимиз керак,  опангни эрига фалон қилишимиз керак" каби гаплар билан қурбон бўлаётган ёшларни ўз кўзим билан кўрганман.

Эй, барака топгурлар, Японияда юрган қизингиз, тўйиб овқатланмаябди. Тўйиб уҳламаябди, шунчаки сизларни нафсингиз йўлида қурбон бўлаябди. У-бу чиройли жойда расм тушган бўлса, ишга кетаётиб, йўлда тушиб олади бечоралар. Кечаси билан ишлаб, кундузи яна ишлаябди. 24 соат ишлаябди. Тасаввур қилаябсизми? Сиз дугоналарингиз билан гап-гаштакда, тўй-ҳашамда юрганингизда бу бечора уйқусизликдан боши айланиб, бурни қонаб кетиб, хор бўлиб ишлаб юрибди. Бечораларда шунчалик босим каттаки, оила ҳам қуролмайди. Уёқдагиларни ўйлаб. Гаплашиб кўрсангиз, "Менга уй-пуй керакмас, ҳеч нарса керакмас, қайтмайман" деб зада бўлиб қолганлари ҳам кўп!

Кунига 100$ топар экан деб, нафсингиз баттар ўпқон бўлмасин. Кунига 100$ топса, одамга ўхшаб яшаш учун 80$ ини ҳаражат қилиши керак. Ҳам ўқиш, ҳам контракт тўлаш, ҳам сизларни бой қилиб кўрсатишга ҳаракат қилиш жуда қийин!

Келадиган ёшларимизнинг деярли ҳаммасини бўйнида юк. Емаса, емайди уёқдагиларни ўйлайди. "Энди, Тошкентдан уй олишимиз керак қизим"  деб қолишади. У Тошкентдан уймас, тўйиб овқатланиши керак, ўқиши керак, эй барака топгурлар. Намунча босим қиласизлар?
Шу Ўзбекни боласи сиз босим қилавермасангиз ҳам ака-укаси, ота-онасини ўйлайди. Фақат вақт беринг оёққа туриб олсин, ўзини эплаб олсин, кейин ўзи ёрдам беради ҳаммасига.

Бизни миллатдан бошқа миллатда кўрмадим шунақа нафси ҳаталак отганларни. Непал, Ҳиндистон, Ветнамдагилар биздан қашшоқ яшашади. Аммо, фарзандларини "Яхши ўқи" деб жўнатишади. Натижада, келажакда катта-катта натижаларга эришишаябди. Бизникилар бўлса, бечоралар шунчаки ўзини қурбон қилишади. Бошқа фарзандларингиз учун, тўй-ҳашамингиз учун, маҳаллада тилингиз бир қарич бўлиши учун битта фарзандингизни шунчаки қурбон қилиб қўяверасизми?

Ишонинг, Японияда ҳам, бошқа давлатда ҳам осон пул топиб бўлмайди. Бўлди қилинг, данғиллама тўй, данғиллама уй, "Яна-яна" деб, ўз васвасангизни болага ҳам юқтирманг. Сизга онам хафа бўлмасин деб айтолмайди. Қийналаётганини сизга кўрсатгиси келмайди. Бирдан, нозик жойига зарба берасиз. "Мен сизларни қийналиб туққанман, фалон қилганман, фустон қилганман" деб! Қаердадир, қайсидир авлод "Уй, Тўй, машина" деган васвасадан қутулишимиз керак-ку. Бутун дунё ҳашамат эмас, комфортга қараб кетаябди.

Хулосайи калом, эҳтиёжга бўлса сўранг. Камолотга сўраманг. Қудангизни апти қурсин, одамларни кўзи учун қиладиган тўй-у, бошқа маросимларингизни ранги руфтори қурсин. Эркаклар, кераксиз ҳаражатларни ҳаддидан ошираётган аёлингизга "Бўлди қил" деёлмасангиз, тамом бўлибсиз. ХУДО инсоф берсин, ҳаммамизга.

https://t.me/OILA_ZIYOSI


Юрак сиқилганда ўнг қўлни юрак тепасига қўйиб ушбу сурани ўқишлик тавсия қилинади.

@OILA_ZIYOSI


Турмушга берган фарзандларининг бахти фақат уй-жой деб деб ўйлайдиган бадбахтлар жамият ичида уйи-жойи, улови ва ҳамма нарсаси тўлиб-тошиб кетган бўлсада бир сониялик бахтга зор яшаётган миллиардлаб одамларни кўрмаса керак!

Кўрлар! Қалб кўзлари кўр ва ношукрлар.
Муаммо шунда!

Фарзандингизга уй-жой қилгунча уларга Аллоҳни танитинг! Уларни ўқитинг! Уларни абадий жаҳаннамдан қутқаринг эй ота-оналар!


https://t.me/OILA_ZIYOSI

20 last posts shown.