🌹
Якун
Бизга мантиқан гўзал, ақлга тўғри келган нарсага эмас, балки Қуръон ва Суннат матнларига тўла-тўкис таслим бўлиш буюрилгандир. Шундай кишиларнигина Аллоҳ ҳақиқий мўмин деб номлаган.
Бу ҳақда амирул муъминин Али бин Аби Толиб розияллоҳу анҳу:
«Агар Дин ақлга мос бўлганда эди, маҳсининг тагини масҳ қилиш, устини масҳ қилишдан кўра тўғрироқ бўлар эди. Аммо мен Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни маҳсиларининг устига масҳ қилаётганларини кўрдим» – деганлар
Ибн Аби Шайба «ал-Мусаннаф» да ривоят қилган.
Мана шундан кўринадики, масъул бўлган нарсамиз шуки: диний ва хоссатан ақидавий масалаларни ақлимизга мослаш эмас, балки қандай келган бўлса шундайлигича қабул қилиб, иймон келтиришликдир. Унинг «келиши» эса, фақат биздан аввалгилар – салафларимиз бўлган саҳобийлар, тобеъинлар ва табаъа тобеъинлар орқалигина бўлади. Шунинг учун ҳам, Қуръон ва Суннатни тушунишликда уларга эргашган одам дунё-ю охиратда нажот топади. У ҳам бўлса, бу дунёда ҳужжатни қоим қилганлигидан қалбининг хотиржамлиги, охиратда эса ўша эргашган зотлар билан Жаннатда Росулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бирга бўлишидир.
Далилларнинг жуда кўплиги боис, уларнинг ҳаммасини зикр қилишни иложи бўлмади. Лекин юқорида келган далиллар соғлом ақл эгалари учун кифоя қилади деган умиддамиз.
Мавзуни Аллоҳнинг ушбу сўзлари билан якунламоқчимиз:
وَلَا تَكُونُوا كَالَّذِينَ تَفَرَّقُوا وَاخْتَلَفُوا مِنْ بَعْدِ مَا جَاءَهُمُ الْبَيِّنَاتُ وَأُولَئِكَ لَهُمْ عَذَابٌ عَظِيمٌ (105)
Сизларга яна аниқ ҳужжатлар келганидан кейин фирқа-фирқа бўлиб бўлиниб кетган ва бир-бирлари билан ихтилоф қилиб, талашиб-тортишган кимсалар каби бўлмангиз! Ана ундайлар учун улуғ азоб бордир.
(Оли-Имрон сураси, 105–оят)
وَمَنْ يُشَاقِقِ الرَّسُولَ مِنْ بَعْدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُ الْهُدَى وَيَتَّبِعْ غَيْرَ سَبِيلِ الْمُؤْمِنِينَ نُوَلِّهِ مَا تَوَلَّى وَنُصْلِهِ جَهَنَّمَ وَسَاءَتْ مَصِيرًا (115)
Ким ўзи учун Ҳақ Йўл аниқ бўлганидан кейин Пайғамбарга хилоф иш қилса ва мўминларнинг йўлларидан бошқа йўлга эргашиб кетса, Биз уни кетганича қўйиб берамиз. Сўнгра уни жаҳаннамга дохил қиламиз. Нақадар ёмон жойдир у!
(Нисо сураси, 115– оят)
إِنَّمَا كَانَ قَوْلَ الْمُؤْمِنِينَ إِذَا دُعُوا إِلَى اللَّهِ وَرَسُولِهِ لِيَحْكُمَ بَيْنَهُمْ أَنْ يَقُولُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ (51)
Албатта Аллоҳ ва Унинг Пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўминларнинг сўзи: «Эшитдик ва итоат қилдик», демоқликдир. Ана ўшаларгина нажот топгувчилардир.
(Ан Нур сураси, 51– оят)
@IsLomiy_KanaL