Forward from: ㅤ
Туяқуш гўшти ҳалолми?
Савол: Ҳозирда туяқуш (straus) боқиш ва фойда кўриш урф бўлмоқда. Туяқуш гўштини истеъмол қилиш динимизда ҳалолми?
Жавоб: Туяқушни истеъмол қилиш шаръан мумкин бўлган қушлардан саналади. Бу борада барча мазҳаб фуқаҳолари иттифоқ қилишган. Аллоҳ таоло барча покиза нарсаларни инсонларга ҳалол қилган бўлиб, бу ҳақда Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
“Сиздан (ўзларига) ҳалол қилинган нарсалар ҳақида сўрайдилар. Айтинг: “Сизларга покиза нарсалар ҳалол қилинди” (Моида сураси, 4-оят). Ушбу умумий ҳалол қилинган ҳайвонлардан шариатда истисно қилинганларини истеъмол қилиш жоиз эмас. Буни қуйидаги каби ривоятлардан билиб оламиз:
Ибн Аббос розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий алайҳиссолату вассаллом йиртқич ҳайвонлардан озиқ тиши борлари ва ўткир тирноқли қушлар(ни гўштини ейиш)дан қайтардилар” (Имом Муслим ривояти).
Уламоларимиз мазкур ҳадисдаги: “ўткир тирноқли қушлар”дан мурод – тирноқлари билан ов қилиб, унинг гўшти билан озиқланадиган бургут, лочин, қирғий каби қушлар тушунилади, дейишган.
“Фатволар тўплами”дан.
https://t.me/+l7BJrk_xh4djNTdk