Ким гуноҳ ишни кам қилади
Сўради: Устоз, айтинг-чи, донишмандликнинг ибтидоси нимаю интиҳоси нима?
Жавоб берди:
сукут ва яна сукут...
➖➖➖
Сўради: Хўш бу нени англатади?
Жавоб берди:
Илк сукут – билмасликни англатса, охиридаги сукут эса, билмаганини билганидан кейинги сукутдир.
➖➖➖
Сўради: Айтганингизни батафсилроқ баёт этсангиз?
Жавоб берди:
гап шундаки, инсон аввалига билмагани учун сўзламайди, сўнг эса, кўп нарсалар моҳиятини тушунгани учун онгли равишда сукут сақлайди...
➖➖➖
Сўради: Бундай ҳолатда донишмандликнинг ўртаси нима билан баҳоланади?
Жавоб берди:
Кишининг ўз билганларини бошқаларга кўрсатишга интилиши ва буни амалда муваффақиятли уддалай олиши орқали...
➖➖➖
Сўради: Фозил инсонларни қандай билиш мумкин?
Жавоб берди:
Уларнинг диллари илму ҳикмат, тиллари ширин калом билан зийнатланган, хулқ-атвори гўзал одоб ва хушхулқлик билан безанган, бажарадиган амаллари эзгулик ва бунёдкорликка йўналтирилган бўлади...
➖➖➖
Сўради: Вафоли ёр ким?
Жавоб берди:
Ҳаёт йўлларида доимо ҳамнафас, ҳамдам бўлган сирли ва жозибали, жонкуяр ва содиқ дўст, қалбан яқин инсон.
➖➖➖
Сўради: Ўзининг нафсига қул бўлган кишиларга таъриф берсангиз?
Жавоб берди:
Бу тоифадагиларнинг минадиган улови – жоҳиллик, жилови – ғафлат, кўзлаган манзили – шармандалик эрур. Чунки, улар бу олам бойликларини фақат ўзига тегишли, деб билишади ва ҳар бир нарса моҳиятига шу нуқтаи назардан ёндашишади. Улар учун бу олам роҳат-фароғат, айшу ишрат имкони саналади...
➖➖➖
Сўради: Қай тоифа инсонлар гуноҳ ишни кам қиладилар?
Жавоб берди:
Гуноҳ ишни қилмасидан олдин унинг оқибати нималарга олиб келишини тушуниб етган ҳамда аввалги гуноҳлари учун тавбаси қабул қилинишига қаттиқ умидвор бўлганлардир.
“Фарзанднома” китобидан.
Каналга аъзо бўлинг:👇
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
♻️
Яқинларизга ҳам улашингhttps://t.me/+l7BJrk_xh4djNTdk