🗓1 мартдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Скутер учун «права», ҳокимларга қўшимча ваколат, автоматик тайинланадиган пенсия ва ногирон болалар учун кундузги парвариш — Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз.
➥ @NorinliklarLIVE ✅
❄️ОБУНА БЎЛИНГ 👇🏽
👉🏼 https://t.me/NorinliklarLIVE
Скутер учун «права», ҳокимларга қўшимча ваколат, автоматик тайинланадиган пенсия ва ногирон болалар учун кундузги парвариш — Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз.
1. Скутер ва мопедлар учун ҳайдовчилик гувоҳномаси
• 2025 йил 1 мартдан бошлаб скутер ва мопедларни бошқариш учун тегишли тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб этилади.
• Шунингдек, двигатель ҳажми 25-50 см³ ёки электр қуввати 0,25-4 кW бўлган транспорт воситалари давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
2. "Яшил тўлов" платформалари ишга туширилади
• Жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий хайриялари учун "Яшил олам" ва "Яшил тўлов" платформалари жорий этилади.
• Маблағлар дарахт экиш ва экологик лойиҳаларга йўналтирилади.
3. Маҳаллий ҳокимликларнинг ваколатлари кенгайтирилади
• Сотилмаган давлат мулкларини тадбиркорларга ижарага бериш ва хусусийлаштириш имконияти яратилади.
• Халқаро тан олинган сертификатлар бўйича таълим хизматлари кўрсатувчи мутахассисларга имтиёзлар берилади.
4. Мобил малака ошириш хизматлари
• Узоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари педагоглари учун мобил малака ошириш дастурлари ишга туширилади.
5. Ҳарбий хизматчиларга ижтимоий ёрдам
• Ҳарбийлар учун уй-жой ижараси бўйича компенсациялар оширилади.
• 10 йилдан ортиқ хизмат қилган ҳарбийларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитлари бўйича қўшимча имтиёзлар берилади.
6. Пенсияни автоматик тайинлаш
• 2025 йил 1 мартдан бошлаб пенсия ёшига етган фуқаролар учун пенсия автоматик равишда тайинланади, мурожаат қилиш шарт бўлмайди.
7. Ногирон болалар учун кундузги парвариш хизмати
• Тажриба-синов тариқасида 3-18 ёшдаги ногирон болалар учун кундузги парвариш хизматлари йўлга қўйилади.
8. Экологик стикерлар бериш тизими
• Транспорт воситалари экологик ҳолатига қараб "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратилади.
• "Қизил" тоифага кирувчи машиналарга айрим экологик зоналарда ҳаракатланиш чекланиши ёки қўшимча тўлов жорий этилиши мумкин.
➥ @NorinliklarLIVE ✅
❄️ОБУНА БЎЛИНГ 👇🏽
👉🏼 https://t.me/NorinliklarLIVE