🌙Намоз Жаннатнинг Калити🌙


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Ассалому Алайкум ва рохматуллоҳи ва Барокатуҳ.
Хурматли Мўмин Муслима диндошларим каналимизда бекорчи нарсалар йўқ умматга фойда келтирадиган маълумотлар топасиз ИншааАллоҳ.
Админ:@Ahli_ilmga_savolbot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
❗️Бугун жума, Расулуллоҳ ﷺ га кўпроқ саловот айтишни унутманг

"Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтадилар. Эй иймон келтирганлар! Унга саловот айтиб,салом йу́лланг". (Қурон 33-56).

اللهم صل وسلم على نبينا محمد

Пайғамбаримиз ﷺ шафоатига энг ҳақли одам у зотга энг кўп салавот айтган кишидир. У зотга салавот айтиш учун энг афзал кун – жума кунидир.

Салавот

Аллоҳумма солли ъалаа саййидинаa Муҳаммадин ва ъала али саййидинаa Муҳаммад !

Маъноси: Эй Аллоҳим саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломга ва саййидимиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг аҳли оилаларига саловот юборгин!


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🕌 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади: "Бас, намоз тугагандан сўнг ер юзи бўйлаб тарқалинг ва Аллоҳнинг фазлидан талаб қилинг ва Аллоҳни кўп эсланг, шоядки, ютуққа эришсангиз" (Жума сураси, 10-оят).


📕 Каҳф сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар (Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

📕 Духон сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума кечаси "Ҳа мим" (Духон сураси)ни қироат қилса, мағфират қилинади", дедилар.

Набий алайҳиссалом: "Ким жума кечаси "Ҳа мим"ни ўқиса, етмиш минг фаришта тонггача унинг ҳаққига истиғфор айтиб чиқади", деганлар.

📕 Ёсин сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёсин Қуръоннинг қалбидир. Ким уни Аллоҳни ва охират кунини умид қилиб ўқиса, албатта, мағфират қилинади...", деганлар (Имом Абу Довуд, Имом Аҳмад ривояти).

📕 Ҳуд сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳуд сурасини жума куни ўқинглар", деганлар.

📕 Оли Имрон сураси.
Ҳазрати Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу айтадилар: "Кимки кечаси "Оли Имрон" сурасини ўқиса, унга кечани бедор ўтказганлик савоби ёзилади".

Бир асарда: "Ким жума куни Оли Имрон сурасини ўқиса, 70 минг фаришта кечгача истиғфор айтади".

📕 Ихлос, фалақ ва наас сураси.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума намозидан кейин "Қул ҳуваллоҳу аҳад", "Қул аъузу бироббил фалақ" ва "Қул аъузу бироббин наас" сураларини етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло уни кейинги жумагача ёмонликдан сақлайди», дедилар (Ибн Сунний ривояти).

🤲 Жума куни ушбу дуони 4 марта ўқишни ҳам унутманг:
"Аллоҳумма йаа ғоний, йаа ҳамийд, йаа мубдиьу, йаа муъийд, йаа роҳийм, йаа вадууд ағниний ъан ҳаромика ва битоаътика ъан маъсиятика ва бифазлика ъамман сиваак".

Даврон НУРМУҲАММАД

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#juma #namoz #muftiy
🌙 МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ ЖУМА НАМОЗИГА "АБДУЛЛОҲ ИБН ҲУЗОФА” МАСЖИДИГА БОРАДИЛАР

🗣 Бугун, 22 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги "Абдуллоҳ ибн Ҳузофа" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.


🕌 Инша Аллоҳ, намоздан аввал қориларнинг гўзал қироатлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

💬 Барчани мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📿🕌 ЖУМА ТОНГИДА 🕌📿

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«КИМ ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН:

أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

(Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.)
Ибн Сунний ривоятлари.


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#mutolaa #Alloh #bomdod #namoz
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ СЕВАСИЗМИ?

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.

📕 Демак, бомдод намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳни зикр қиласиз. Аллоҳни зикр қилишнинг энг афзали Қуръон тиловатидир.

🤲 Қуёш чиққандан сўнг, бир неча дақиқа кутиб, икки ракат нафл намоз ўқийсиз. Натижада ҳаж ва умра савобига ҳамда бошқа кўплаб ажрларга эга бўласиз. Гуноҳларингиз ўчирилади. Аллоҳ таоло ёмон амалларингиз ўрнини яхшиликлар билан тўлдиради.

⏺Аммо бунга амал қиладиганни мен каби бошқа одам билан солиштириб кўринг. Бомдод намозини ўқийди-да, кечаси билан бедор бўлганман, чарчадим дейди-ю, кроватига сакрайди ва уйқуга кетади. Бу воқелик.

🗣 Азиз биродарлар.

"Ким бир нарсани севса, уни кўп зикр қилади" деган қоида бор. Сиз Аллоҳни севасизми ёки йўқ-ми?

☝️ Агар чиндан ҳам Аллоҳни севсангиз, Уни кўп зикр қилишингиз керак. Агар кўп зикр қилмасангиз, демак севмас экансиз.

❔ Банда Яратувчисини таниса-ю, лекин Уни севмаслиги мумкинми? Шундай бўлиши мумкинми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Аллоҳни танисангиз, Унинг қули эканлигингизни билсангиз, Унинг меҳрибон ва раҳмлилигини, лутфу иноятини кўрсангиз Уни севмайсизми?

😄Яхши, агар севсангиз, Уни кўп зикр қилинг!

💬 Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳнинг маърузаларидан
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: HAJ-UMRA MARKAZI
#umra #dastur
📢 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИ УМРА ДАСТУРИ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Ҳаж" ва "Умра" маркази мўмин-мусулмон ватандошларимизга қуйидаги умра дастурини тақдим этади:


🛫 Тошкент – Жидда, Жидда – Тошкент авиачиптаси (Uzbekistan Airways 🇺🇿);

🌙 Мадинаи мунавварада “Grand Shahba” va "Golden Tulip" меҳмонхоналари;

🕋 Маккаи мукаррамада эса “Al Ayyam Elite” ва “Marmara Hotel” меҳмонхоналари;

🚌 Ҳожиларимизга хизмат кўрсатувчи замонавий автобуслар;

🛏 Жойлаштириш бир хонада 3-4 киши;

🍲 3 маҳал иссиқ овқат, ширинлик ва сархил мевалар;

💦 Қизил денгизга саёҳат;

🛫
Дастур 11 кун;

👨‍💻 Доимий ишчи гуруҳи + Фатво маркази мутахассиси;

🏥 Тиббиёт маркази (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ажратган шифокорлар фаолият юритади);

Гуруҳ раҳбари (расмий имом-хатиб);

🌙 Макка ва Мадина шаҳарларида муқаддас қадамжоларга зиёрат (+қайта таъмирланган "Qiblatayn" масжиди зиёрати);

🎁 Зам-зам суви.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

📱
@Hajumrauzbot

😎ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#hadis #zikr #jannat
Истиғфор...


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Саҳифасида кўп истиғфор топган кишига тубо – жаннат бўлсин», дедилар (Ибн Можа ривояти).


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#tabrik

🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК!

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИН МЎМИННИНГ БИРОДАРИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: Imom Moturidiy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi
#Муносабат

Ноқонуний диний таълим беришга қандай жавобгарлик бор?


✔️Сўнгги йилларни ўз ичига олган давр илмий ва эксперт доиралар томонидан Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичи деб аталмоқда. Ушбу қисқа вақт ичида Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар давлат ва жамиятнинг жадал ривожланишига эришиш, халқ фаровонлиги ва осойишталигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

✔️Ўтган қисқа вақт давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришга қаратилган муҳим ташаббуслар илгари сурилди. Биринчидан, 2016 йилнинг 18-октабрида Тошкентда Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 43-сессияси йиғилишида Ўзбекистон Президенти томонидан Самарқандда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

✔️Иккинчидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2017 йилда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этиб, халқаро майдонда ислом динига нисбатан кузатилаётган бир ёқлама салбий муносабатга нисбатан ўзининг қатъий позициясини мухтасар ифода қилиб, жумладан шундай деди: «Биз муқаддас динимизни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиганларни қатъий қоралаймиз ва улар билан ҳеч қачон муроса қила олмаймиз. Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади».

✔️Бирлашган Миллатлар Ташкилотида Ўзбекистон раҳбари жаҳон ҳамжамиятига Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказини ташкил этиш лойиҳаси ҳақида сўзлади. Ислом цивилизацияси маркази ўз ғояси ва аҳамиятига кўра бетакрор лойиҳа бўлиб, ислом динининг илмий-маънавий бойлиги, бунёдкорлик салоҳиятини намойиш этишга қаратилган.

✏️Ғайрат РАСУЛОВ,
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
«Ислом тарихи ва манбашунослиги IRCICA» кафедраси мудири

📎Газетани юклаб олиш учун

Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг:👇👇👇

Telegram | ✅Facebook |
📷Instagram |📹Youtube|
🌐Tik Tok| 🌍moturidiy.uz


Forward from: Muslim.uz
#mutolaa #kalima #jannat
АЙТИНГЧИ, БУ ҚАЙСИ КАЛИМА?


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

1. Одам алайҳиссалом айтган илк сўз...

2. Қуръони каримдаги биринчи калима...

3. Неъматларни зиёда этувчи...

4. Жаннат кўчати...

5. Қиёмат куни одамларнинг энг афзали бўлишига сабаб бўлувчи...

6. Ҳурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам айтилади...

7. Энг афзал дуо...

🗣Алҳамду лиллаҳиллазий аҳйана баъда ма аматана ва илайҳин нушур

💬 Маъноси: Бизни вафот эттиргандан кейин қайта тирилтирган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қайта тирилиш Унинг Ўзигадир.


🗣 Алҳамду лиллаҳиллазий родда ъалаййа руҳий ва ъафаний фий жасадий ва азина лий бизикриҳи

💬 Маъноси: Менга руҳимни қайтарган, жисмимга офият берган ва зикрини қилишимга изн берган Аллоҳга ҳамд бўлсин.


🗣 Йаа Робби лакам ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник

🤲 Алҳамдулиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ, Алҳамдулиллаҳ......

Даврон НУРМУҲАМАД

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

     ❗️ Ота насиҳати: Ким шаҳватга берилса шарманда бўлади

👶 Бола асраб олишга рухсат борми?

    🌙 Гуноҳ қилган ҳар бир мусулмон...

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: FATVO.UZ | Расмий канал
#Намоз_вақтлари #Тошкент_вақти_билан

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2024/1446 | 21 Ноябрь Пайшанба (Тошкент вақти билан)

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar


Forward from: HAJ-UMRA MARKAZI
🕋 ҲАЖ ВА УМРА МАРКАЗИНИНГ ВИЛОЯТЛАРДАГИ МУТАХАССИСЛАРИ

🟥 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳаж-умра маркази (Новза масжиди)
📞+998-99-882-18-58;
📞+998-77-085-18-58.

📱 Тошкент вилояти
📞 +99899-886-2144

📱 Андижон вилояти
📞 +99899-901-2979

📱 Наманган вилояти
📞 +99890-218-1117

📱 Фарғона вилояти
📞 +99890-272-3477
📞 +99891-107-5500

📱 Сирдарё вилояти
📞 +99891-101-2816

📱 Жиззах вилояти
📞 +99890-516-47-94
+99894-195-55-54

📱 Самарқанд вилояти
📞 +99897-912-1674

📱 Қашқадарё вилояти
📞 +99899-580-3520

📱 Сурхондарё вилояти
📞 +99891-586-1007

📱 Бухоро вилояти
📞 +99890-611-6486

📱 Навоий вилояти
📞 +99899-751-6005

📱 Хоразм вилояти
📞 +99891-094-1100

📱 Қорақалпоғистон Республикаси
📞 +99897-349-0457


📱
@Hajumrauzbot

😎 ВИЛОЯТЛАРДАГИ ВАКИЛЛАРИМИЗ

😎 Haj va umra markazi:
📷Instagram 🚀Telegram 🔵Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 МЎМИНЛАР АКА-УКАДИРЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#muftiy_minbari

📹 ДЎСТЛИКДА ИБРАТ ЗОТЛАР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Forward from: Muslim.uz
#mutolaa #farishta #hadis
🌙 ИККИ ФАРИШТАНИ ҲАЙРОН ҚОЛДИРГАН СЎЗЛАР


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.


🌙 Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга қуйидагиларни гапириб берган экан:

“Аллоҳнинг бандаларидан бир банда: “Йаа Робби лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника”, деб (савоб ва гуноҳларни ёзиб борадиган) икки фариштани қийин аҳволга солиб қўйган. У иккиси қандай (яъни, нима деб) ёзишни билмай, осмонга кўтарилдиларда Аллоҳ таолога: “Робимиз, бир банданг биз нима деб ёзишни билмайдиган бир гап айтди”, дейишди. Аллоҳ азза ва жалла бандаси нима деганини билиб турсада, “Бандам нима деди?” дея сўради. Улар: “Эй Парвардигор банданг “Йаа Роббий лакал ҳамду кама ямбағий лижалали важҳика ва азийми султоника деди”, дейишди. Шунда Аллоҳ икки фариштага: “Айтганидек ҳолда ёзинглар. Менга рўбарў келганида уни мукофотини Ўзим бераман”, деди (Имом Аҳмад ва Ибн Можа ривояти).


🤲 У сўзларнинг маъноси: “Эй Роббим, Сенга Ўзингни буюклигинг ва салтанатингни улуғлигига яраша ва муносиб ҳамд бўлсин”.


🗣Ҳақиқатда инсон қўлига тасбеҳ олиб, минглаб ҳамд айтганида ҳам Аллоҳ таоло берган биттагина неъматининг шукрини ҳам адо этолмайди. Ҳолбуки, бизга берилган неъматларнинг санаб адоғига етиб бўлмайди. Қолаверса, ҳамд айтишнинг ўзи ҳам бир неъмат. Битта ҳамд айта олган киши мана шу бахтга муяссар қилган Зот Аллоҳ таолога яна шукр қилиши керак. Чунки, Аллоҳ таолонинг ризқини еб, Уни таниёлмай даҳрий бўлиб юрганлар қанча?! Шунинг учун ҳадиси шарифда келган сўзларни айтса, энг олий даражадаги ҳамдни айтган бўлади. Сабаби, унинг маъноси чексиз ҳамду сано бўлсин демакдир. Натижада ҳатто фаришта ҳам ҳавас қиладиган мукофотга эришади.

⏺Аллоҳ таоло барчамизни шундай мақомларга муносиб бандаларидан қилсин. Омийн.

Баҳодир Баҳромжон ўғли

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

     😄 Ёмонликка яхшилик билан жавоб беринг

🤲 Набавий дуоларнинг мўъжизалари

    💬 Камбағалликдан паноҳ сўраш


MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#xabar #yil #elon
📢 2025 йил юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди

🟢Бугун, 20 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

💬 Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун нафақат Ўзбекистон, балки дунёдаги кўплаб мамлакатлар иқлим ўзгаришларининг салбий оқибатларини яққол ҳис қилаётганини қайд этди.

🗣Эл-юртимизнинг фикр-мулоҳазалари, хоҳиш-истакларини атрофлича ўрганиб, билдирилган тавсиялардан келиб чиққан ҳолда, бу борадаги ишларни янги, янада юксак босқичга кўтариш мақсадида Президентимиз 2025 йилни юртимизда “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилишни таклиф қилди.


Йиғилганлар ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватладилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Forward from: Muslim.uz
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси Бухоро вилояти бош имом-хатиби Жобир домла Эловнинг падари  бузрукворлари Рустам ҳожи отанинг вафоти муносабати билан у кишининг яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

Охират сафарига кузатилган отахон эл корига ярайдиган, дину диёнат йўлида хизмат қиладиган фарзанд ва невараларни ўстирдилар, чиройли тарбия қилдилар.

Аллоҳ таоло марҳум отахоннинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин. Ҳақ таоло марҳум отахоннинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Жобир домла Эловга, у кишининг оила аъзолари, ёр-биродарлари, яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

🕌 Жаноза бугун аср намозидан сўнг Ромитан туманидаги  "Эшони Пир" жоме масжиди ўқилади.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

«Мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар беринг».

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Muslim.uz


Forward from: Muslim.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#hadis #maktub #izn #nazar
👀 Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса...

🌙 Имом Абу Довуд ҳазрати Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар.


#hadis@muslimuzportal

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

20 last posts shown.