Talimarjon IES AJда “Ҳар бир ходим учун 4 ниҳол” акцияси ўтказилди
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Talimarjon IES” AJ томонидан 4200 дан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Корхона раҳбарияти ва ишчи ходимлар тумандаги “Мунаввара” жоме масжидига олиб борувчи йўл бўйлаб 2 км масофада яшил ҳудуд барпо этди.
Шунингдек, 1065 МВт қувватга эга буғ-газ қурилмаси қурилишида иштирок этаётган хорижий мутахассислар ҳам ушбу хайрли ишга ўз ҳиссасини қўшди.
Экилган барча ниҳоллар “Яшил макон” платформасига киритилиб, ID рақамлари билан расмийлаштирилди ва тегишли масъуллар назоратига топширилди.
Бу ташаббус нафақат атроф-муҳитни ободонлаштириш, балки экологик мувозанатни сақлаш ва ҳудуднинг иқлим шароитини яхшилашга хизмат қилади.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг:
nishontuman.uz |Telegram|Instagram|Facebook|You tube

Яшиллик – бу нафақат бугунги авлод учун, балки келажак авлодга ҳам қолдириладиган бебаҳо меросдир.