Forward from: Navoiy | Kun.uz
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
📹 Навоий шаҳридаги 200 дан ортиқ кўпқаватли уйга ҳали иссиқлик берилмаган
Навоий вилояти ҳокимининг фармойиши билан Навоий шаҳрида 17 октябрдан иситиш мавсумига ўтиш белгиланган. Аммо сўнгги кунларда Kun.uz’га шаҳар фуқароларидан айни шу масалада мурожаатлар кўпайиб бормоқда. Шаҳарда яшовчи кўпчилик аҳолининг тилида «Уйим қачон исийди?» деган савол айланяпти.
Қолаверса, Навоий шаҳрида қувурлар билан боғлиқ муаммолар ҳам кўпайганини олиб борилаётган таъмирлаш ишларидан кўриш мумкин. Нега таъмирлаш ишлари кечикди ва қачон якунига етказилади?
Kun.uz ушбу саволлар билан «Иссиқлик манбаи» ДУК Навоий филиали бош муҳандиси Ўткир Эловга мурожаат қилди. Унинг таъкидлашича, ҳозиргача 554 та кўпқаватли уйнинг 300 дан ортиғига иссиқлик берилган. Бу шаҳарнинг ярмидан кўпроғи дегани аслида. Бош муҳандис таъмир ишлари яқин кунларда якунига етишини маълум қилиб, ноқулайлик учун фуқаролардан узр сўради.
👉 Навоий хабарлари