ШТАБ ЙИҒИЛИШИДА ИШЧИ ГУРУҲ АЪЗОЛАРИНИНГ ҲАР КУНЛИК ҲИСОБОТЛАРИ ЭШИТИЛМОҚДА
Бугун Навоий шаҳридаги 6-умумий ўрта таълим мактаби биносида ташкил этилган коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва маълумотларни умумлаштириб бориш бўйича тузилган Навоий шаҳар штабида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.
Шаҳар ҳудудида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан ўтказилган йиғилишни шаҳар коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи штаб раиси, Навоий шаҳар ҳокими М.Базаров бошқариб борди.
Йиғилишда штаб раиси томонидан тегишли масъулларга шаҳарда карантин талаблари кучайтирилганлигини инобатга олиб, аҳолининг белгиланган қоидаларга қатъий амал қилиши бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини янада жонлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ аъзоларининг пандемиянинг олдини олиш бўйича ўз вазифаларидан келиб чиқиб амалга оширган бир кунлик ишлари ҳисоботи тингланиб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
https://t.me/Navoiy_shahar_axborot_xizmat